May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
ЕР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ МИЛЛИЙ ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИДА
ЮРИТИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ.
Н.О.Шукурова
“Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ стажёр-тадқиқотчи;
Д.А.Эгамова
ТИҚХММИ Бухоро филиали ассистенти
Аннотация: Мақолада ҳозирги кунда давлат ер кадастри соҳасида ҳар бир ер участкасига
доир маълумотларни рақамлаштириш жараёни олиб борилаётгани ва буни янада такомил-
лаштириш масалалари юзасидан сўз юритилган.
Калит сўзлар: ер ҳисоби, ер ресурслари, ер-ахборот тизими, геопортал, миқдорий ва си-
фат кўрсаткичлар, ерларини баҳолаш, ер участкалари, ГАТ
Аннотация: В статье рассматривается процесс оцифровки данных по каждому земельному
участку в сфере государственного земельного кадастра и вопросы его дальнейшего
совершенствования.
Ключевые слова: земельный учет, земельные ресурсы, земельная информационная
система, геопортал, количественные и качественные показатели, оценка земель, земельные
участки, ГИС.
Annotation: The article discusses the process of digitization of data on each land plot in the field
of state land cadastre and the issues of its further improvement.
Key words: land accounting, land resources, land information system, geoportal, quantitative and
qualitative indicators, land valuation, land plots, GAT
Кириш. Ер – жамият бойлигининг асоси, иқтисодиёт тармоқлари мавжуд бўлишининг ва
ривожланишининг бирламчи манбаи ва пойдеворидир. У қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб
чиқариш воситаси ҳисобланади. Ундан оқилона ва самарали фойдаланиш зарур. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 55-моддасида: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб таъкидлаб ўтилган.
Мавзунинг долзарблиги. Ер ресурслари иқтисодиётнинг муҳим ресурсларидан бири
ҳисобланади. Шу сабабли, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш
долзарб масалалардан биридир. Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан ер билан боғлиқ
кўплаб қарорлар қабул қилиниб, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 21 июлдаги мажлисда ер ҳисоби ва давлат
кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳада рақамли технологияларни жорий этиш, шаҳар
ва қишлоқларда ернинг ҳақиқий қийматини аниқлаш масалалари ҳақида алоҳида таъкидлаб
ўтилди. 2020 йил 7 сентябрда “Ер ҳисоби ва давлат кадастларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6061-сон Фармони чиқарилди ва ушбу
фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-
4819 сонли қарор қабул қилинди.
Ер ҳисобини тўғри, оқилона ва аниқ юритиш иқтисодиёт тармоқларини янада
ривожлантириш ва ер ресурсларига бўлган эҳтиёжларни қондириш учун муҳим аҳамият
касб этади. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ўз навбатида ерларнинг ҳисоби тўғри
юритилишини талаб этади. Айни пайтда ер ҳисобини тўғри ва шаффоф юритиш ва содир
бўладиган қонунбузарликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистонда ер ахборот
тизимини ишга тушириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |