Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


Жўраева З.Т., катта ўқитувчи



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Жўраева З.Т., катта ўқитувчи, 
Бухоро давлат университети
 
ТУРИСТИК КОРХОНАЛАРДА КОММУНИКАТИВ ТЎСИҚЛАРНИНГ 
АСОСИЙ САБАБЛАРИ 

Туризм индустрияси Ўзбекистон иқтисодиётининг сезиларли соҳасига 
айланиб бормоқда. Туризм соҳасига туроператорлар ва турагентликлар билан 
биргаликда турли йўналишдаги ташкилотлар, корхоналар, фирма ва 
компаниялар, 
жумладан, 
молиявий-кредит 
ташкилотлари, 
транспорт 
компаниялари, 
умумовқатланиш 
корхоналари, 
саёҳат 
марказлари, 
меҳмонхоналар тўрлари, сувенир дўконлари ҳам жалб этилган.
Туризм-бу юқори малакали мутахассислар фаолиятини талаб қилувчи 
алоҳида коммуникатив соҳа ҳисобланади. Халқаро иқтисодий Иттифоққа 
интеграциялашиш учун ташкилотлар ўзининг ишончли, компетентли ҳамкор 
сифатидаги имижини ярата олиши керак. Бунда ҳамкор - мамлакатларнинг 
миллий ўзига хосликлари, хусусиятлари, қоидалари, бошқа миллат 
вакилларининг ахлоқ-одоб қоидалари билан чуқур таниш бўлишлари ва уларни
амалда тўғри, мақсадли қўллаш талаб қилинади.


250 
Аксинча, бошқа маданиятлар ҳақида маълумотга жга бўлмаслик, 
тушунмаслик, қабул қила олмаслик ишбилармонлик муносабатларининг 
бузилишига олиб келади. Мисоллар келтирамиз. Англиялик, канадалик ва 
америкалик бизнесменлар ишбилармонлик учрашувларида суҳбатни 
жонлантириш, уни норасмий муносабатлар даражасига келтириш мақсадида
ҳазил-ҳузулларни кўп ишлатишади; бошқалар, масалан, немислар, японлар 
мулоқотлар доирасида қандайдир юморларни ҳазм қила олишмайди. Юмор-
жуда инжиқ материя ҳисобланади: французни кулдирган ҳазил японияликни 
мавҳум ҳолга тушириши мумкин, чунки японияликлар ҳамкорларининг ҳар бир 
сўзини тўғри қабул қилишади. 
Яна бир мисол. Турли маданият вакилларининг вақт ва масофага 
муносабатларини кўриб чиқамиз. Италияликлар ҳамкорлар билан учрашувга 
ярим соатгача кеикиб келишлари мумкин, бу уларнинг ватандошларида ҳеч 
қандай мунозараларга сабаб бўлмайди. Уларни французлар ва испанлар жуда 
ҳам айбламайдилар.Немислар эса уларни 5 минут атрофида куттирадиган 
кишиларни умуман ёқтирмайдилар. Хитойликлар учрашувга 15-30 минут 
аввалроқ келишади. Вақт қадри айниқса АҚШ, Германия, Швейцария, 
Австрия, Скандинавияда анча юқори баҳоланади.
Масофа масаласи борасида турли халқлар ўз қарашларига эгалар. 
Испаниялик ёки африкаликлар суҳбат чоғида ўз суҳбатдошининг қўлини ушлаб 
туриши, шу орқали ўзига хос, дўстона муносабатни намойиш этмоқчи 
бўладилар. Японлар эса ҳар қандай яқинликни гигиенага тўғри келмаслигини 
уқтиришади. Данияликлар, немислар, шведлар, финлар шахсий масофавий 
зоналарини бузишганда, дискомфорт сезадилар.
Бу мисоллар асосида айрим маданиятлар яхши, айримлари эса ёмон, 
деган хулоса чиқармоқчи эмасмиз. Маданиятлар ҳар хил бўлади, уларга 
мослашиш зарур, бегона тилни, бегона маданиятни ўрганиш- самарали 
тадбиркорлик ҳамкорликлари, омадли фаолият учун гаров сифатида хизмат 
қилади. Ҳар бир халқ, миллат ўзини энг яхши, энг ақлли деб ҳисоблайди. Ўзига 
яқин олиш тушунишни, қўллаб-қувватлашни, ҳамдардликни чақиради, 
бегоналик эса- аксинча, тушунмовчиликларнинг сабабчиси бўлади. Шундан 
коммуникатив тўсиқлар, ишончсизлик, низоларни юзага келтиради. 
Маданиятлараро коммуникациялар асосини билиш “алоқа зонасида” 
ишлайдиганлар учун ўта катта зарурат ҳисобланади.

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish