Kang Heechun
KOICA Volunteer Instructor at Bukhara State University
INTERNATIONAL VISITOR TREND SURVEY RESULT AND
SUGGESTIONS
221
222
223
224
225
226
227
228
229
3-шўъба
Жўраев А.Т.,и.ф.н.,
Туризм факультети декани
Бухоро давлат университети
ТУРИЗМ ТАЪЛИМИ ВА ИШ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бухоро вилоятида туризмни ривожлантиришнинг йирик потенциали эга
бўлиб, бу борада унинг конференциялар, маданий билиш, экологик, тиббий,
фольклор этнографиктуризм каби кўплаб турларини таклиф этиш шароитлари
мавжуд. Ҳудуддаги рекреацион ресурслар туристларни бутун йил давомида
қабул қилиш имконини берсада, халқаро туризм мавсуми нисбатан қисқа
муддат давом этадики, натижада мавжуд имкониятлар эса туризм секторини
малакали кадрлар билан таъминлаб боришни қатъий талаб қилади.
2012 – 2021 йилларда тайёрланадиган мутахассислар
2018 йил ҳолатида Бухоро Давлат Университети Туризм факультети
Туризм кафедрасида 863 нафар талаба ва 7 нафар магистрант, шу жумладан:
- “Туризм” йўналишида 81 та
- Меҳмонхона хизматларини ташкил этиш ва бошқариш” йўналишида 184 та
- “Хизматлар” йўналишида 130 та
- “Туризм” мутахассислигида 7 та магистрант
- “Хизматлар (кичик бизнес ва тадбиркорлик)”, “Иқтисодиёт”, “Касб таълими
(иқтисодиёт)”, “Тасвирий санъат”, “Касб таълими (амалий санъат)”
йўналишларида таҳсил олишмоқда.
• Жами: 22 нафар педагог-ходим.
• Туризм йўналишларида дарс берувчилар: 14 нафар.
230
Шу жумладан: 1 нафар фан доктори
5 нафар фан номзоди
• Ўртача ёш: 39 ёш, Илмий салоҳият: 42,8 %
• 9 нафар педагог-ходим Европа ва Осиёнинг етакчи университетларида
ўқишган, малака оширишган ва илмий тадқиқотлар олиб боришган.
• 14 та фан инглиз тилида ўтилади, соҳага оид хориж адабиётларининг
базаси яратилган. Кафедра ҳузурида энг сўнгги русумдаги техник жиҳозлар
билан таъминланган синф хоналари ташкил қилинган.
• 1 нафар жанубий кореялик мутахассис ишламоқда. 2016-2017 ўқув
йилида 6 нафар, 2017-2018 ўқув йилида 8 нафар хорижлик мутахассис
маърузалар ўқиди.
• Талабалар университет ҳузурида очилган марказлар ва курсларда инглиз,
француз, немис, корейс, япон тилларини ўрганиш имкониятига эгалар.
• Кафедра “Ипак ва зираворлар” фестивали кўнгиллиларини тайёрлайди
ҳамда фестиваль доирасидаги тадбирлар ташкилотчиларидан ҳисобланади.
• 2010-2017 йиллар мобайнида 30 нафарга яқин талаба, 20 нафардан ортиқ
ўқитувчи хориж университетларига ўқишга ва малака оширишга юборилди.
2017-2018 ўқув йилида эса 4 нафар талаба ва 6 нафар ўқитувчи хорижда бўлиб
тажриба ошириб қайтишди.
• Сўнгги йилларда Европа Иттифоқининг Темпус ва Эрасмус+ дастурлари
доирасида 3 та лойиҳа, республика илмий грантлар танлови доирасида 2 та
лойиҳа амалга оширилмоқда.
• Туризм йўналишидаги 2 нафар талаба Навоий стипендиясини қўлга
киритди, 6 нафар талаба БМТ танловларида ғолиб чиқди.
• Меҳмонхоналар ва ресторанларда амалий машғулотлар ташкил
қилинмоқда.
• Факультет ҳузурида “Туризм соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш Бухоро вилоят маркази” фаолият кўрсатмоқда. Марказда
бўлғуси гидлар тайёрланмоқда, 43 нафар “Туризм полицияси” ходимлари
ўқитилди, Бухоронинг туристик харитаси устида иш олиб борилмоқда.
• “Бухоро бўйлаб саёҳат қил!”, кейинчалик эса “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат
қил!” дастурида факультетнинг 120 нафардан ортиқ талабалари кўнгиллилар
сифатида иштирок этишди.
Иш берувчилар билан ҳамкорлик истиқболлари қуйидагилардан иборат:
Факультетнинг асосий иш берувчи ҳамкорлари – меҳмонхоналар, туризм
агентликлари, туроператорлар ва бошқа туристик хизмат кўрсатиш
корхоналари ҳисобланиб, иш берувчилар билан ҳамкорлик йўналишлари:
Талабаларнинг малакавий амалиётларини ҳамкорликда ташкил этиш;
Иш
берувчиларнинг
эҳтиёжлари
асосида
ўқув
режаларига
ўзгартиришлар киритиш;
Битирувчи талабаларнинг малакавий ишларига қўшма раҳбарлик қилиш;
Иш берувчи корхоналар вакилларининг мастер-классларини ташкил
этиш;
Битирув малакавий ишларга қўшма раҳбарлик қилиш;
Битирув ишлари ҳимоясида иштирок этиш;
231
Инновацион ғоялар танловларини биргаликда ўтказиш орқали илғор
ғояларни танлаб олиш ҳамда амалиётга жорий қилиш;
Иш берувчи эҳтиёжига кўра махсус тайёргарликка эга битирувчиларни
тайёрлаб бериш;
Туризм факультетида иш берувчилар эҳтиёжига кўра тадқиқотлар, ҳолат
таҳлили, бизнес-планлар тайёрлашда кўмаклашиш имконияти мавжуд.
Бухоро вилояти туризмидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳамда иш
берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш режалари Европа ва Осиё
давлатлари билан бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда:
• Франция элчихонаси билан француз туристлари, Япония халқаро
ҳамкорлик ташкилоти JICA билан япон туристлари, Корея халқаро ҳамкорлик
агентлиги KOICA билан кореялик туристлар билан ишлаш бўйича қўлланмалар
тайёрлашга келишилди.
• 2018-2019 ўқув йилида камида 5 нафар талаба, 8 нафар педагог-ходимни
хориждаги ҳамкор ОТМларга юбориш режалаштирилган.
• Аҳоли ўртасида туризм маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон
ва Бухоро туризми, туризмнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрни,
туристларга муносабат борасида тақдимот тайёрлаб, барча ОТМлар, ўрта
махсус билим юртлари, мактабларга тарқатиш.
• Маҳаллий телевидение билан туризм маданияти борасида, хорижий
тилларнинг базавий кўникмалари тўғрисида кўрсатувлар тайёрлашга
кўмаклашиш.
Туризм тадқиқотлари маркази факультет ҳузурида республикамиз ва
вилоятимизда туризмни ривожлантириш бўйича тадқиқотлар олиб борувчи
марказ тузилиши режалаштирилган.
• Европа Комиссиясининг Темпус дастури доирасида амалга оширилган
халқаро лойиҳалар техник жиҳозлари ва тажрибасидан фойдаланилади.
• 5-6 йўналишда илмий гуруҳлар режалаштирилган.
• Хориждаги ҳамкор университетлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
• Хориждаги ҳамкор ОТМлар, шунингдек республикамиздаги халқаро
ташкилотлар билан бирга семинар-тренинглар, мастер-класслар ташкил
этилади.
• Илмий ва амалий грант лойиҳаларида иштирок этилади.
“Туризм тадқиқотлари маркази” илмий йўналишлари туризм ва барқарор
ривожланиш, туризм ва маданий мерос бойликлари, зиёрат туризми,
гастрономик туризм, туризм менежменти, туризмда ахборот технологиялари,
туризм таълими кабилардан иборат.
232
Иқтисодий тадқиқотлар / Тадбиркорлик кўникмалари маркази
•
Европа Комиссиясининг Эрасмус+ дастури МАЙНД (MIND:
Management-Innovation-Development)
лойиҳаси
доирасида
ташкил
қилинади.
•
Техник жиҳозлар лойиҳа маблағлари асосида олиб келинади.
•
Талабалар учун факультет ўқитувчилари ва таклиф қилинадиган
мутахассислар иштирокида кичик курслар ва мастер-класслар ташкил
қилинади, шу жумладан:
бизнес-режа тузиш кўникмалари, резюме ёзиш
кўникмалари,
тадбиркорликни ташкил қилиш
йўллари, маркетинг тадқиқотлари ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |