Сборник статей по материалам XLII международной научно-практической конференции №12 (42) Декабрь 2020 г



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/85
Sana03.04.2022
Hajmi2,83 Mb.
#526197
TuriСборник статей
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
12(42)

Adabiyotlar ro’yxati:
1.
U.I. Inoyatov, N.A. Muslimov, D.I. Ro’ziyeva. Pedogogika:nopedogogik oliy 
ta’lim muassalari uchun mo’ljallangan darslik.-Toshkent: Nizomiy nomidagi 
TDPU, 201 6y. 131-132 b. 
2.
Aрхангельский С.И. Учебный процесс в высшей школе и его 
закономеррные основы. -М.: Высшая школаб1980.-327 с. 
3.
Турсунов.И, Нишоналиев У. Педогогика курси ўқув қўлланма.Ўқитувчи 
нашриёти.1996 й. 


185 
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН 
МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Мамадалиева Барно Ўктамовна 
ўқитувчи, 
Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий маркази, 
Ўзбекистон, Фарғона
АННОТАЦИЯ 
Таълим тизимида интерактив методлар, инновацион технало-
гиялардан фойдаланиб, ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш . Юқори 
самарадорликка эришиш учун масофали таълим тизимидан 
фойдаланишни ташкил этиш . Бунда талаба ўзи мустақил фикрлаш, 
таҳлил қилиш, изланиш ва хулоса чиқаришни ўрганади .
 
Калит сўзлар: 
масофали таълим, инновация, технология. 
Узлуксиз таълим тизимининг олдида турган энг муҳим ва энг 
долзарб вазифалардан бири-бу ўқитишда инновацион таълим техно-
логияларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш 
ва жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган билимли ва 
рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлашдан иборатдир. Биринчи 
Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Шуни унутмаслик 
керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади. 
Бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига 
боғлиқ.Бунинг учун ҳар қайси ота-она.устоз ва мураббий ҳар бир бола 
тимсолида аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан 
келиб чиққан ҳолда,фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш 
қобилиятига эга бўлган,онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга 
етказиш-таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси 
бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак». Бу эса таълим ва тарбия 
ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади. Ўқитувчининг 
самарали фаолият кўрсатишга ундовчи дарснинг методик ишланмасини 
пухта ишлаб чиқишдан фарқли ўлароқ, таълим технологияси талабалар 
фаолиятига нисбатан йўналтирилган бўлиб, у талабаларнинг шахсий 
ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятларини инобатга олган 
ҳолда, ўқув материалларини мустақил ўзлаштиришлари учун зарур 
шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади. Таълим технологиясининг 


186 
марказий муаммоси – таълим олувчи шахсини ривожлантириш орқали 
таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат.Таълим тизимида 
ёшларга замонавий билим беришда инновацион технологияларнинг 
ўрни беқиёс. Дарс жараёнида илғор педагогик технологияларни 
қўллаш ҳамда замонавий услублар таълимнинг сифат ва самарадорлигини 
оширади, рақобатдардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. 
Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион техно-
логиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида 
қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кучайиб бормоқда. Шу вақтгача 
анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга 
ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар асосида улар эгаллаётган 
билимларни ўзлари қидириб топишга, мустақил ўрганиб таҳлил 
қилишга, хулосани ўзлари чиқаришга ундалмоқда.
Кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим бўғини – инновациялар 
бугун ҳар бир соҳада бўлгани каби таълим тизимида ҳам ўзининг 
афзалликларини намойиш этмоқда. Инновациялар долзарб, муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир. 
Инновацион таълим ўқитувчи фаолиятини янгилаш, таълим-
тарбия жараёнини мақбул қуриш билан бирга, ўқувчи ва талаба ёшларда 
мустақил билим олишга интилиш, ватанпарварлик ва инсонпарварлик 
туйғуларини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Таълимнинг 
самарадорлигини ошириш ва билимларни тўла эгаллашларига эришиш, 
шахснинг таълим диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил 
билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши 
тайёргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан 
ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни 
биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда 
фойдалана оладиган ўқитувчилар керак. Бу эса талабаларда мустақиллик, 
эркин фикрлашни тарбиялашни, ўқув фаолиятини таҳлил қилишни, 
истиқболда касбий маҳорат орттириш уларнинг ички эҳтиёжига 
айлантирилишини талаб этади. Замонавий пeдагогик тeхнологиялар 
таълим-тарбия жараёнининг бир тизимга солинган илмий-назарий ва 
мeтодик асосланган янги шакл, усул ва воситаларининг мажмуидир. 
Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида мақсад, вазифа, 
фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув 
мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалашти-
рилади ва амалга оширилади.Замонавий технологиялар қўлланилган 
машғулотлар талабалар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига,ҳатто хулосаларни 
ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Ҳозирги кунда 
республикамизда ёш авлодни тарбиялаш, билим бериш, замонавий 


187 
ахборот технологияларга яқиндан ёндашиш ҳамда янги техника ва 
технологиялар билан ишлашни ўргатиш мақсадида жуда кўп ижобий 
ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Улардан бири “Масофадан 
ўқитиш техника ва технологияси”дир. Масалан, Ғарбий Европада олий 
таълим олиш даражасидан масофали таълим "очиқ университетлар" деб 
аталувчи шаклларда амалга оширилади. Миллий очиқ университетлар кўп 
жиҳатдан сиртқи таълим ташкилий принципларидан фойдаланадилар. 
Очиқ таълим асосида - ўқитувчилар ўзлари олдиларида турган таълим 
мақсадларига эришишга интилиб тўла мустақил йўналадиган таълим 
муҳити пухта ишлаб чиқилган. Масофали таълим фақатгина миллий 
таълим тизими (институционал) доирасидагина эмас балки олий 
таълим бутун дастурининг тўртдан бир қисмини ташкил этувчи асосан 
бизнес соҳасида тайёрлашга йўналтирилган алоҳида тижорат компа-
ниялари томонидан ҳам ривожлантирилаётганини алоҳида таъкидлаб 
ўтиш зарур . Охирги ўн йилликлар давомида масофали ўқитишнинг 
ривожланиши узлуксиз таълим воситаси сифатида дунё ҳамжамиятининг 
диққат маркази объекти ҳисобланади. 1990 йил мҳарт ойида Европа 
комиссияси "Масофали ўқитиш ва касбий тайёрлаш" ишчи ҳужжатини 
қабул қилди бу ҳужжатда таълим "айниқса таълимнинг самаралилиги 
нуқтаи назаридан қизиқарли. Юксак сифатли таълим технологиялари 
марказда ишлаб чиқилиши ва шундан кейин жойларда тарқатилиши 
мумкин" дейилган. Масофали таълим учун қулай шароитлар яратиш 
учун 1994 йилда Европа комиссияси "Леонардо да Винчи" дастурини 
ишга солди. Масофали таълим соҳасида фаолиятни мувофиқлаштириш 
учун бутундунё масофали таълим ассоциацияси (WАОЕ) ташкил 
этилди бу ассоциация масофали таълим минтақавий таълим 
тизимларини бирлаштиради Дунёда масофали таълимнинг тизимлари 
турли - туманлиги хизматлар кўрсатиладиган таълим ва ташкилий 
шакллари жуда хилма - хиллиги сабабли ҳатто оддий турларга 
ажратиш ҳам жуда қийин. 
Масофали таълим - масофада туриб ўқув ахборотларини 
алмашиш воситаларига асосланувчи махсус ахборот таълим муҳити 
ёрдамида таълим хизматлари тўпламидан иборат.
Масофали таълим - ўқитувчиларга ўрганилаётган материал 
асосий ҳажмини етказиб беришни ўқитиш жараёнида ўқитувчилар ва 
талабаларнинг интерактив ўзаро алоқаларини, талабаларга ўрганилаётган 
материални мустақил ўзлаштириш бўйича мустақил ишлаш имконини 
беришни ҳамда ўқиш жараёнида уларнинг олган билимларини ва 
кўникмаларини баҳолашни таъминловчи ахборот технологиялари 
тўплами.


188 
Бундан ташқари масофали таълимнинг ривожланиши ахборот ва 
телекоммуникация технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқдир.
Масофадан ўқитишнинг кундузги ва бошқа таълим турларидан 
фарқли жиҳати шундаки мазкур таълим турига жуда кенг аҳоли 
оммасини жалб қилиш мумкин. Масофадан ўқитиш ўзида кундузги ва 
сиртқи таълим турларининг ижобий хусусиятларини мужассам этади. 
Иккинчи олий ёки қўшимча маълумот олиш, малака ошириш ва қайта 
тайёргарлик ўташ истагида бўлганлар;

анъанавий таълим тизимининг имкониятлари чекланганлиги 
сабабли маълумот ололмаган ёшлар;

ўз маълумот мақомини замонавий талаблар даражасига 
кўтариш истагида бўлган фирма ва корхоналар ходимлари;

марказдан узоқда кам ўзлаштирилган минтақалар аҳолиси;

эркин кўчиб юриши чекланган шахслар;

жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар. 
Ҳозирги ахборот технологиялар жадал ривожланиб бораётган 
даврда масофавий ўқитиш катта аҳамият касб этмоқда. Чунки таълимнинг 
бу тури шу пайтгача мавжуд бўлган таълим турларидан ўзининг айрим 
ижобий томонлари билан ажралиб туради. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish