Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ 
ЯРАТИШДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ 
Абдуллаев А.А. –Мактабгача таълим кафедраси, мудири дотцент,
Аширбоев И.М. –1 курс талабаси, ТВЧДПИ, Чирчиқ, Ўзбекистон. 
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий 
сиёсатнинг бош негизи – жамиятнинг онгли, ҳар жиҳатдан комил аъзосини вояга етказиш, 
унинг камолоти учун барча шароитларни яратиш ва шу орқали давлатнинг ривожланиши, 
истиқболини таъминлашдир. Шубҳасизки, комил инсон ҳар томонлама соғлом турмуш 
муҳитида камол топади.
Соғлом турмуш тарзини яратишдаги асосий восита бу таълим-тарбия жараёнидир. 
Халқ ўйинлари эса таълим-тарбия, айниқса, жисмоний тарбия ишларининг самарадорлигини 
ошириб, болажонларни соғлом турмуш тарзига тайёрлашда жисмоний машғулотларнинг 
ўрнини қоплайди, тўлдиради ва мустаҳкамлайди. 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
 
277 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Дарҳақиқат, ўйинлар болалар учун “Ҳаётга тайёрланиш мактабгача таълимда” бўлиб, 
уларни жисмоний, ақлий ва руҳий ривожланишига хизмат қилади. Ўйин бола онги, 
тафаккурини ўстириб, хотира, диққат, иродасини мустаҳкамлайди, жисмоний, руҳий ҳиссий 
(эмоционал) тараққий эттиришга хизмат қилади. Шунингдек, ўйин болани катта ҳаётга 
тайёрлашда машқ вазифасини бажариб, келажакда ҳаётда дуч келинадиган турли ҳолатларга 
маънавий тайёрлайди. “Агар бола ўйинда ҳалол ўйнаса, кейинчалик ҳаётда ҳам ҳалол 
бўлади” ёки “Боланинг ўйиндаги ҳаракатига қараб, унинг қандай одам бўлишини айтиш 
мумкин”, деган нақллар бекорга айтилмаган.
Болалар билан ўйинларни ўйнашда аввало биринчи галдаги вазифа уларни машқларга 
тайёрлашдир. Тайёрлаш жараёнида ўқитувчи ўзаро суҳбат, мунозара услубидан 
фойдаланади. Бунда ўқитувчи маълум халқ ўйини ҳақидаги саволни ўқувчилар ўртасига
ташлайди. Мактабгача таълимдага болажонлар бу халқ ўйини ҳақида ўзларининг билган 
маълумотларини айтадилар, саволари бўлса, ўқитувчидан сўраб билиб оладилар.
Маълумки, кўп халқ ўйинларини болаликдан ўйнаганлари сабабли, уларнинг кўпчилиги 
маълум даражада таниш бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, жисмоний тарбия йўриқчиси 
томондан болажонларга унча таниш бўлмаган, аммо қизиқарли, фаол амалий ҳаракатларни 
ўзида жамлаган халқ ўйинларини машғулот учун танлаб, саралаб олиши керак. Бунда 
болаларнинг қизиқиши, хоҳишлари ҳам инобатга олиниши зарур. Албатта, бу каби суҳбат ва 
мунозаралар енгил машқларни бажариш фонида ташкил қилиниши мумкин. Мунозара 
қисмида ўқувчиларнинг халқ ўйинлари тури, унинг тарихи, ўзига хос хусусиятлари, уларда 
халқимизнинг илгари сурган эзгу умуминсоний ғояларининг мазмун-моҳияти болаларга 
етказилади.
Ҳар бир халқ миллий ўйини ҳаракатга чанқоқ болалар учун юқори кўтаринкилик, 
байрамона руҳда ўтказилиши лозим. Халқ миллий ўйинлари ижобий туйғулар ўйғотади, 
харакат фаоллигини оширади ва уни рағбатлантиради. Ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш 
учун кўп деганда 8-10 секунд вақт кетади.
Болалар ўйинларини мустақил, жисмоний тарбия йўриқчиси бошчилигида 
ўтказишлари мумкин.
Аммо таъкидлаш керакки, таълим-тарбия жараёнида халқ ўйинларидан фойдаланиш 
орқали соғлом турмуш тарзини яратишга фақатгина дарс машғулотлари ёки синфдан 
ташқари ишларда эришиб бўлмайди, албатта. Чунки Илк қадам дастурида белгиланган 
соатлар бу борадаги машқларни тўлақонли бажариш ёки ўзлаштириш учун етрали вақт 
ҳисобланади, дегани эмас. Бунда асосий жараён ўқувчиларнинг оиладаги фаолиятидир. 
Демак, оилада ота-оналар жисмоний тарбия машғулотларида фарзандлари ўзлаштираётган 
машқларни мустақил бажаришларига кўмаклашиб, уларга вақт ажратган ҳолда, бирга машқ 
олиб борсалар, бу масала кутилган натижаларни бериши шубҳасиз. 
Ана шундай ўйинлардан бир гуруҳини синфда ва синфдан ташқари машғулотларда 
болалар билан биргаликда ўйнаш соғлом турмуш тарзини яратишда ўзига хос омиллардан 
бири бўлиши мумкинлигини таъкидлаган бўлардик. Жумладан,

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish