BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY
ETISHNING ISTIQBOLLARI
10
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
кундалик ҳаётда ўзлари каби бошқа ўқувчилар жамоасига қўшилиш ва вақтини самарали
ўтказиш учун ўқийдилар. Ўқиш саводхонлиги – шахс ўзининг билим ва салоҳиятини
ривожлантириш, жамиятда ўз ўрнини топиш мақсадига эришиши йўлида матнларни
тушуниш,
улардан фойдаланиш, улар устида мулоҳаза юритиш ҳамда уларга муносабат
билдириш қобилияти ҳамдир.
Ўқиш жараёнининг бошланиши, ўртаси ва охирида ўқувчи тил кўникмаларининг,
когнитив ва метакогнитив стратегиялар ҳамда мазмун шакллантиришда бирламчи билим ва
кўникмалар мажмуасидан фойдаланади. Бундан ташқари, ўқиш муҳитини юзага
келтирадиган шароит ўқувчини ўқишга рағбатлантириш ва қизиқтириш орқали матн
мазмунини шакллантиришга ёрдамлашади, аммо шароит матн мазмунини
тушуниш
имконини бермайдиган муайян талабларни юзага келтириши ҳам мумкин. Ўқувчи ўзини
ўраб турган дунё ва ўзи ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун турли матнларни ўқиб ўрганиши
мумкин. Ҳар бир турдаги матн ўқувчига матнни талқин қилишига
имкон берувчи содда
шакллар ва қоидалардан иборатдир.
PIRLS халқаро тадқиқоти бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш
кўникмалари қай даражада ривожланганлиги ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсда
таққослаш имконини берадиган, ўқиш ва ўқитишни яхшилашда таълим соҳасидаги давлат
сиёсатига хизмат қилиши мумкин бўлган таҳлилларни тақдим этадиган йирик халқаро
баҳолаш дастури ҳисобланади.
Тадқиқотда дунё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистоннинг бошланғич
таълим
битирувчилари бошқа давлатлардаги тенгдошларига нисбатан қанчалик даражада яхши
ўқийди? Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги қай даражада? Ўқиш 4-синф ўқувчилари учун
севимли машғулотми? Оила томонидан саводхонликни ривожлантиришга қандай ҳисса
қўшилмоқда? Бугунги кунда мамлакатда ўқишни ўргатиш жараёни қандай ташкил этилган?
Ўқишни ўргатиш жараёнининг бошқа давлатларга нисбатан ўзига хослиги борми, агар
шундай бўлса у нимада намоён бўлади? Бошланғич синфларимизнинг ўқитувчилари
фойдаланаётган методлар бошқа мамлакат ўқитувчилари фойдаланаётган методлардан фарқ
қиладими? каби асосий масалалар ўрганилади.
Ушбу халқаро дастур боланинг мустақил инсон сифатида ривожланишида катта
аҳамият касб этиб, бошланғич таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш
кўникмаларини халқаро миқёсда баҳолайди. PIRLS дастурида асосий эътибор 4-синф
ўқувчиларига қаратилади, бунинг боиси одатда, ушбу ривожланиш даврида ўқувчилар ўқиш
кўникмасини ҳосил қилган бўлиб, энди бу кўникмадан бошқа фанларни ўрганишда
фойдаланаётган бўлади.
Маълумки, ўқиш саводхонлиги инсонларнинг ўқишдан кўзлаган мақсадлари билан
бевосита боғлиқдир. Кўпгина ёш ўқувчилар эндигина ўқишни бошлаганларида асосан
ҳикояли матнлар (масалан, ҳикоялар ёки суратли китоблар) ёки ўқувчиларга ўзларини ўраб
турган муҳит ҳақида информацион ва саволларига жавоб берувчи маълумотларга бой
матнларни ўқийди. Ўқув дастурига кўра, китоб ва бошқа босма материаллардан маълумот
олиш учун ўқиш муҳим аҳамиятга
эга эканлиги боис, ёш ўқувчилар ўқиш саводхонлигини
ривожлантириб, ўрганиш учун ўқишлари кераклиги талаб қилинмоқда.
PIRLS матнларининг ўзига хос хусусиятлари.
PIRLS тадқиқотида асосий эътибор 4 синф ўқувчиларига қаратилган бўлиб, бу
бошланғич синф ўқувчиларининг синф ва синфдан ташқари ўқишини баҳолашда иккита кенг
қамровли мақсадга, яъни “бадиий тажриба орттириш”, “ахборотни олиш ва ундан
фойдаланиш”га қаратилади.
Бадиий матнлар. Шуни таъкидлаш лозимки, бадиий китобларни ўқишда ўқувчилар
воқеалар, воқеа жойлари, образлар, оқибатлар, персонажлар, асар муҳити, ҳиссиётлар ва
ғоялар билан йўғрилган матнни ўқийди ва матндан ҳузурланади. Aдабиётни тушуниш ва уни
қадрлаш учун, ҳар бир ўқувчи матнда (асарда) содир бўладиган воқеалар, ҳиссиётлар, тилдан