373
лардаги узвийликни аниқлаш ёки керакли ҳолатларда башорат қилиш
жараёнларида
қўлланилиши
мумкин.
Киберхавфсизлик
соҳасидаги
муаммоларни ҳал этишда машинали ўқитиш технологияларининг қуйидаги
усуллари анча самарадор ҳисобланади:
назорат остида ўрганиш;
назоратсиз ўрганиш;
нейрон тармоқлар ва чуқур таҳлилга асосланган ўрганиш (deep
learning);
Назорат остида ўрганиш усули маълум қоидалар ва йиғилган маълумот-
лар тўпламининг таҳлилига асосланган. Машинали ўқитиш технологиялари
орасида кенг қўлланилувчи ушбу усулда таснифлаш ва регрессия усуллари
асосий роль ўйнайди. Ушбу усуллар ҳужумларни
таснифлаш ва келажакда
амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумларни аниқлаш-башорат қилиш
жараёнида фойдаланилади. Масалан, хизматларни рад этиш
(DDoS)
ҳужумларини башорат қилишда ёки сканерлаш
(scanning)
, сохталаштириш
(spoofing)
каби тармоқ ҳужумларининг турли синфларини аниқлаш учун
айнан назорат остидаги ўрганиш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Назоратсиз ўрганиш усулининг асосий вазифаларидан бири маълум бир
қоидаларга асосланмаган маълумотлар тўплами орасидаги қонуният,
тузилиш ёки билимларни аниқлашдан иборат. Киберхавфсизлик соҳасига
қаратилган киберҳужмлар орасида шундай
турдаги зарарли дастурий
таъминот тизимларини бўлиши мумкин-ки, таҳдидларни аниқлаш тизимлари-
дан қочиш учун бу дастурий таъминот таркибида махфий ва автоном
модулар бўлиши мумкин. Ахборот тизимларига йўналтирилган ҳужумлар
асосида тўпланган маълумотлар таркибидаги махфий қонуният ва тузилиш-
ларни аниқлашда айнан назоратсиз ўрганиш усулининг таркибига кирувчи
кластеризация усули анча самарадор ҳисобланади.
Чуқур таҳлилга асосланган ўрганиш усули машинали ўқитишнинг қисм
таркиби бўлиб, бу усул сунъий интеллект тизимларида ҳам кенг қўллани-
лади. Ушбу усул кўп қатламли нейрон тармоқлари
(кирувчи қатлам, бир ёки
бир неча махфий қатлам, чиқиш қатлами)
билан тўғридан тўғри алоқа ёрда-
мида ўрганиш вазифаларини амалга оширади. Чуқур таҳлилга
асосланган
ўрганиш усули ва анъанавий машинали ўқитиш усулининг асосий фарқ-
ларидан бири бу - хавфсизлик маълумотлари ҳажмининг ошиши натижасида
маълумотларни қайта ишлаш жараёнида чуқур таҳлилга асосланган усулнинг
самарадорлиги анча юқоридалигидир.
Ҳозирги кунда киберхавфсизлик соҳасида тадқиқотчилар томонидан
тармоққа суқилиб кириш, зарарли трафикларни аниқлаш ва синфларга
ажратишда айнан чуқур таҳлилга асосланган ўрганиш усулидан кенг
фойдаланилмоқда.Машинали ўқитиш технологиялари киберхавфсизлик учун
муҳим технологияга айланди. Машинали ўқитиш кибер таҳдидларни олдини
олиш, ҳужум шаклларини аниқлаш, реал вақтда кибер жиноятларни тасниф-
лаш ва мураккаб тузилмали ҳужумларни аниқлаш орқали хавфсизлик инфра-
тузилмасини кучайтиради.