Сборник докладов республиканской научно-технической конференции значение информационно-коммуникационных


“PlagSys” АНТИПЛАГИАТ ДАСТУРИ ВА УНИНГ ТАЪЛИМДАГИ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/267
Sana14.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#795134
TuriСборник
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   267
Bog'liq
Maqola

“PlagSys” АНТИПЛАГИАТ ДАСТУРИ ВА УНИНГ ТАЪЛИМДАГИ 
АҲАМИЯТИ 
У.Р.Мардиев (катта ўқитувчи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ф.Ч.Қурбанова (талаба, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Олий таълим тизимларида таълим беришда интеллектуал ишларнинг 
ҳақийқийлигини плагиат нуқтаи назардан қандай баҳолаш кераклиги бўйича 
муҳим савол туғилади (яъни топширилган топшириқлар, тадқиқот қўлёзма-
лари ёки ўқув материаллар манбалари зикр қилинмаган ҳолатлар). Ҳозирги 
ахборот технологиялари даврида интернет ва бошқа электрон оммавий 
ахборот воситалари барча манфаатдор томонлар: талабалар, тадқиқотчилар 
ва ўқитувчилар учун таълим тажрибаларини яхшилаш учун кенг 
фойдаланилмоқда. Одамлар катта ҳажмдаги маълумотларни топишда ва 
улардан фойдаланишда эркин бўлганлиги учун, кўп ҳолларда улар кўмак 
ўрнига нусха кўчириш орқлали плагиатни қабул қилишга мойил бўлади.
Бировнинг ишини топшириш орқали, муаммодан чиқишнинг осон йўли 
бўлиши мумкин, аммо плагиатни танлаган талабалар ўзларини муҳим вазифа 
ва тушунчаларни ўрганишдан маҳрум қилади. Натижада, улар изланиш, 
манбаларга асосланиш ва ишларни ёзиш каби кўникмаларни ўзлаштирмас-
дан, ўзларининг таълим ва карераларида олдинга силжийди. Бу вақтинчалик 
плагиатдан халос бўлишга имкон берсада, уларнинг ёзиш, фикрлаш ва 
муамола қобилиятларининг етишмаслиги келажакда баҳолар, имкониятлар ва 
мартаба учун қимматга тушиши мумкин. Бошқларнинг ишларига таяниш, 
шунингдек, талабалар ўз устида ишлаши ва билимларини бутун таълим 
фаолияти давомида ривождантиришдан сақлайди. 
Плагиат, асл манбага мурожаат қилмасдан, бировнинг ишини 
ўзингизнинг ишингизга айтантириш деб таърифлаш мумкин. Улардан 
баъзилари қуйидагиларни ўз ичига олади [1]: 

нусха кўчириш
– сўзма-сўз кўчириш; 


408 

парафразлаш
– бир хил таркибни турли сўзлар билан такрорлаш; 

таржима қилинган плагиат 
– контент таржимаси ва асл манбага 
мурожат қилмасдан фойдаланиш; 

бадиий плагиат 
– бир хил асарни турли воситалар билан ёритиш: 
матн, расм ва ҳ.к. 

ғоявий плагиат 
– оммавий эълон қилинмаган, ўхшаш фикрлардан 
фойдаланиш; 

коднинг плагиати 
-дастур кодларидан рухсатсиз ёки маълумотномасиз 
фойдаланиш; 

қўштирноқ белгиларидан фойдаланмаслик 
– кўчирилган матн 
таркибини аниқ қисмларини аниқлай олмаслик; 

нотўғри ҳавола бериш 
– нотўғри ёки мавжуд бўлмаган манбага ҳавола 
бериш.
Плагиатни аниқлаш усуллари. 
Ҳозирги кунда плагиатни аниқловчи 
кўплаб турлари мавжуд бўлиб, уларга матнга асосланган плагиат, иқтибосга 
асосланган плагиат ва блок-схема шаклларига асосланган плагиат турларини 
келтирш мумкин [2]. Мантга асосланган плагиат – бу шундай плагиатки, агар 
мант катта ўзгаришларсиз кўчирилган бўлса қониқарли натижа беради. Агар 
инсон томонидан онгли равишда таржима қилинган бўлса ёки ўзгартириш 
киритилган бўлса паст даражадаги натижа беради. Иқтибосга асосланган 
плагиатда ўхшашликни аниқлаш учун иқтибосликларни келтирилганлигини 
тақослаш орқали аниқлайди. Энг оддий усули бу библографик боғланиш 
кучини ўлчаш орқали амалга оширилади. Блок схема шаклларига асосланган 
плагиат, шаклга асосланган тасвирни қайта ишлаш ва мултимедиа қидируви 
асосида кетма-кетлик диаграммаси шаклидаги плагиатни тақдим этади. 
Матнга асосланган плагиат 
-
 
ушбу турдаги плагиат, вектор макон 
модели ёрдамида ҳужжуатлар ўртасидаги ўхшашликни аниқлашга қаратил-
ган [3]. 
Иқтибосга асосланган плагиат 
– ушбу турдаги плагиатни аниқлаш учун 
ҳужжат ўхшашлигини аниқлаш учун ҳаволалар ва иқтибослардан усулларни 
йиғади.
Блок схема шаклига асосланган плагиат
– ушбу турдаги плагиат, шаклга 
асосланган тасвирни қайта ишлашга асосланган блок-схема шаклини 
аниқлаш усулини тақдим этади, аммо ҳар хил тасвирлар орасидаги плагиатни 
аниқлаш олмайди [4]. 
Биз томондан таклиф қилинаётган 
PlagSys
плагиат дастури матнга 
асосланган плагиат ҳисобланади. Ушбу дастурий таъминот ихтиёрий таълим 
тизимига интеграция қилиш мумкин. Шунингдек ушбу дстурий таъминот 
талаба томонидан билиб билмай ҳато келтирган сўзларни тўғри ҳолатда 
қабул қилиб плагиатга текшириб кўриши мумкин. Ушбу имкониятни яъни 
ҳатоликларни тўғирлаш ва манбалар билан солиштиришда излаш 
функицяларини машинали ўқитиш техналогиясидан фойдаланган ҳолда 
амалга оширилади. 


409 
1-расм. PlagSys плагиат дасурий таъминоти асосий ойнаси 
Ушбу тизим талабаларнинг топшириқларни бажариб уни белгиланган 
тизимга юлашдан олдин топшириқни плагиатга текшириш имкониятини 
беради. Талаба томонидан бажарилган ишлар ушбу дастур орқали бир кунда 
3 марта плагиатга текшириб кўриш имкони мавжуд.
2-расм. Плагиатга текшириш натижалари 
3-расм. Плагиат бўлган мантлар кўриниши 
Фодйланилган адабиётлар рўйҳати: 
1.
Maurer, H., F. Kappe, B. Zaka. Plagiarism – A Survey. Journal of Universal Computer 
Sciences, vol. 12, no. 8, pp. 1050 – 1084, 2006.
2.
Bela Gipp OvGU,” Citation-based Plagiarism Detection – Idea, Implementation and 
Evaluation “ Germany / UC Berkeley, California, USA 2010. 


410 
3.
Asim M. El Tahir Ali, Hussam M. Dahwa Abdulla,” Overview and Comparison of 
Plagiarism Detection Tools “Department of Computer Science, Germany & UC Berkeley 
JCDL 2011. 
4.
Senosy Arrish, Fadhil Noer Afif, Ahmadu Maidorawa and Naomie Salim” Shape-Based 
Plagiarism Detection for Flowchart Figures in Texts” Faculty of Computing, University 
Technology Malaysia, Skudai, Malaysia (IJCSIT) Vol 6, No 1, February 2014 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish