165
мумкин, бу нафақат эътиборни сақлаб қолишга, балки талабаларда кўриб
эслаб қолиш қобилиятини ривожлантиришга сабаб бўлади);
ҳар бир талабанинг ўзлаштириш даражасини индивидуал кузата оладилар,
бироқ бу техник муаммолар туфайли дарсларга вақтида қатнаша
олмаган
талабалар билан алоҳида альтернатив усулда қўшимча ишлаш йўлларини
излашга сабаб бўлиши мумкин.
тизимга исталган ҳудуддан кириб, мобил илова ѐрдамида дарс бера
оладилар, бунда ўқитувчини малакали спикер сифатида минглаб
тингловчилар кузатиши мумкин;
дарсдан бўш вақтда ўзининг илмий фаолияти билан боғлиқ вазифаларни
бажариш имкониятига эга бўлдилар.
Афзалликлар билан бир қаторда ўқитувчи учун қуйидаги муаммолар
юзага келади:
Вебинарларни самарали ўтказиш техникасини ўзлаштириш керак. Ҳар бир
ўқитувчи ўқувчилар эътиборини жалб қилиш
учун турли усуллардан
фойдаланиши муҳимдир. Aкс ҳолда, улар дарс давомида ухлаб қолишлари
мумкин.
Техник масалалар билан танишиш, зарур ускунани танлаш, курсларни
ўтказиш учун мос платформа зарурлиги туфайли ва ѐрдамчи шахс
бириктирилмаса кекса авлод ўқитувчиларига бу ноқулайлик туғдириши
мумкин.
Ота-оналарнинг ўзи ўқитувчи бўлган катта оилаларда ҳам фарзанди
ўқишига ҳам ўзи таълим беришига бир вақтда
шароит яратиш имконияти
мавжуд эмас.
Онлайн дарсда барча талабаларни умумий мунозарага киритиш, ҳатто
диалогни ташкил қилиш ҳам қийин. Одатда мунозарада иштирокчиларнинг
15-20% иштирок этади.
Баъзи техник фанларда талабалар томонидан амалий ишларни бажариш
талаб қилинадиган (тармоқ хужумларини амалга ошириб кўриш, сигнал
сўндирувчи мосламаларни тажрибада қўллаб кўриш) дарсларни масофадан
ўқитиш самарасиз.
Масофавий ўқитиш тажрибаси етарли эмаслиги сабабли,
дарсни техник
жиҳатдан ташкил этишга кўп вақт сарфланиши керак. Бугунги кунда
материал ҳажми камроқ ва онлайн дарс сифати анъанавий дарсга қараганда
паст бўлиши мумкин.
166
Талабаларнинг топшириқларни ўзлари бажаришларига кафолат йўқ. Бу эса
талабани объектив баҳолай олмасликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек,
талабаларни бошқариш учун қўшимча бошқарув тизими зарур.
Талаба учун электрон таълимнинг ижобий томонлари қуйидагилар:
Онлайн дарслар нафақат машғулот учун қулай вақт ва жойни кафолатлайди,
балки ўқитувчи билан исталган вақтда ва исталган усулда боғланиш
имкониятини яратади. Шунингдек, талабаларга бўш вақтдан унумли
фойдаланишларига имконият беради.
Анъанавий таълимда ўз фикрини билдира олмаган уятчан талабалар бемалол
ўз фикрларини билдира оладилар. Қолаверса имконияти чекланган ѐки
соғлиғи ѐмонлашганлиги сабабли олий таълим муассасига қатнай олмаѐтган
талаблар учун масофавий таълим ҳар томонлама қулай.
ота-оналар дарс жараѐнини кузатишлари мумкин, бу уларга нафақат
фарзандларини ўзлаштиришларини кузатиш, ўқитувчининг
дарсларига
бевосита қатнашиш имконини беради.
Масофавий таълим қулай имконият билан бирга талабалар учун ҳам бир
неча ноқулайликлар яратади, жумладан:
Талаба яшаѐтган ҳудудда алоқа ѐмонлиги сабабли, онлайн дарсларга ўз
вақтида қатнаша олмаслиги мумкин. Бу эса вазифани ўз вақтида юклаш
билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида
талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичига таъсир кўрсатади.
Электрон ўқув жараѐнида материаллар ва топшириқларни мустақил
тушуниш учун кўпроқ вақт керак бўлади.
Баъзи талабалар маърузалар пайтида диққатни жамлай олмайдилар, чунки
ҳар доим ижтимоий тармоққа қараш васвасаси мавжуд бўлади.
Берилаѐтган материални ўзлаштира олиш қобилияти ҳар
бир талабада
индивидуал бўлади. Яъни айрим талабаларда шахс-шахс контакт ҳолатида
фанни яхшироқ ўзлаштиришлари мумкин, улар масофавий таълимда
материални тўлиқ ўзлаштира олмасликлари мумкин.
Муҳаммад ал Ҳоразмий номидаги ТАТУда 4-босқич талабалари
ўртасида ўтказилган сўровномага кўра 162 та талабанинг 90%и масофавий
таълимнинг, 7% и анъанавий таълимнинг тарафдори эканлигини, қолган 3%и
бетараф эканликларини билдирганлар. Профессор-ўқитувчиларнинг фикри
ўрганилганда эса, уларнинг асосий қисми
анъанавий таълим тарафдори
эканликлари, бунга эса масофавий таълимга бирданига ўтилгани учун юзага
келган техник муаммолар ҳамда талабаларни объектив баҳолаш билан боғлиқ
камчиликларни сабаб бўлганлигини билдиришган.
167
Юқоридаги таҳлилдан кўриниб турибдики, масофавий таълим бир қатор
камчиликларга эга бўлгани билан ҳам талабалар, ҳам профессор-ўқитувчилар
учун қулай имкониятлар ҳам яратмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: