Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 


157 
ЭЛЕКТРОНИКА ВА РАДИОТЕХНИКА КАФЕДРАСИДА “ТИЗИМЛАР 
ВА СИГНАЛЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА 
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Шоюсупова Х.Х., Сабирова У.Ш. ТАТУ
Талаба бугунги глобаллашув жараѐнида янги информация олишнинг 
тезкор усулларидан фойдаланади. Унинг вақт тақсимоти, кундалик режаси 
бузилмайди. У ўзига қулай вақтда кириб, мавзуларни ўзлаштириши, вазифа ва 
топшириқларни олиши, уларни бажариши ва баҳоланиш имкониятлари 
кенгаяди. Энг муҳими, бу таълим ѐшларни фикрлашга, мустақил ишлаш, 
изланишга ўргатади. 
Масофавий ўқитишда 
турли хил 
ахборот 
ва коммуникация 
технологияларидан фойдаланилади. Масалан, анъанавий босма усулига 
асосланган ўқитиш воситалари (ўқув қўлланма, дарсликлар) талабаларни янги 
материал билан таништиришга асосланса, интерактив аудио ва видео 
конференциялар маълум вақт орасида ўзаро мулоқотда бўлишга, электрон 
почта тўғри ва тескари алоқа ўрнатишга, яъни хабарларни жўнатиш ва қабул 
қилишга мўлжалланган. Олдиндан тасмага муҳрланган видеомаърузалар 
таълим олувчиларга маърузаларни тинглаш ва кўриш имконини берса
факсимал алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали тезкор алмашиниш 
таълим олувчиларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш имконини беради. 
Масофавий таълимда ўқитувчи ва ўқувчи муносабати бевосита алоқа 
воситалари, Интернет орқали (онлайн шаклда) амалга оширилади. Шу боисдан 
ҳам масофавий таълим жараѐнини ташкил этишнинг асосий қисмини талаба 
керакли таълим дастурини ўзлаштиришда мустақил амалга оширади ва бунда 
ўқитувчи зарур ўқув материаллари билан таъминлайди ҳамда йўналиш беради. 
Масофавий таълимда техник йўналишлар учун амалий ва лаборатория 
машғулотларини ташкил этишда баъзи муаммолар мавжуд, масалан: ўлчов 
қурилмалари, лаборатория жиҳозлари орқали таълим жараѐни ташкил этилади, 
бу эса масофавий таълимда машғулотларни ташкил этишда катта 
қийинчиликлар келтириб чиқаради. 
Электроника ва радиотехника кафедрасида ―Тизимлар ва сигналларни 
қайта 
ишлаш‖ 
фани 
Телекоммуникация 
технологиялари 
(Телекоммуникациялар, 
Телерадиоэшиттириш, 
Мобил 
тизимлар) 
йўналишларида таҳсил олаѐтган талабаларга 5 семестерда ўқитиладиган фан 


158 
ҳисобланади. Ушбу фаннинг назарий консепциялари асосан ўрганиладиган 
барча консепцияларга эришиш учун секин-аста мураккаблашиб борадиган 
машқ ва лаборатория ишларини бажариш орқали ўрганилади. 
―Тизимлар ва сигналларни қайта ишлаш‖ фани асосий мавзуларидан 
иборат бўлиб, телекоммуникация ва алоқа тизимлари соҳасидаги билимларни 
олиш учун илмий асосланган бўлиб, буюк келажакни қурувчи баркамол 
авлодни тарбиялашга қаратилган. 
Талабаларнинг ―Тизимлар ва сигналларни қайта ишлаш‖ фанини 
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, янги 
ахборот-технологиялари мултимедиа, виртуал лаборатория ишлари асосида 
тузилган интерактив ўлчаш асбоблари, ва педагогик технологияларни тадбиқ 
қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва 
услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуаси, электрон 
материаллар, виртуал стендлар ва макетлардан фойдаланилади. 
―Тизимлар ва сигналларни қайта ишлаш‖ фанидан семестрда бир марта 
оралиқ назорати ўтказиш тавсия этилади. Бундан ташқари, семестр охирида 
якуний назорат ўтказилади. Оралиқ назорат ўтказиш шакли кафедра 
томонидан, якуний назорат ўтказиш шарти университет раҳбарияти томонидан 
қабул қилинади. 
Масофавий таълим жараѐнини ташкил этишда қуйидаги таклифларни 
келтириш мумкин: 
1. Фаннинг ўқув дастури меъѐрий ҳужжат сифатида Олий таълим 
муассасаларида таълим фаолиятининг асоси бўлиб ҳисобланади, унда ўқув 
фанлари бўйича талабалар томонидан ўзлаштириладиган асосий билим, 
зарурий кўникма ва малакалар назарда тутилади. Фаннинг ўқув дастурини 
ишлаб чиқишда масофавий таълим жараѐнларини ҳам ҳисобга олиниши 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
2. Масофавий таълимда ―Тизимлар ва сигналларни қайта ишлаш‖ 
фанидан лаборатория машғулотларини ташкил этишда янги ўқув адабиѐтлари, 
ўқув-услубий кўрсатмалар ва аудио-видео дарслар яратиш орқали талабаларни 
фан юзасидан керакли материаллар билан таъминлаш лозим. 
3. Масофавий таълим тизимини яратишда дунѐда масофавий таълим 
бўйича фаолият олиб бораѐтган етакчи олий таълим муассасалари фаолиятини 
таҳлил қилиш орқали сифатли ва қулай тизимни яратиш лозим. 
4. Олий таълим муассасаларида ―Тизимлар ва сигналларни қайта ишлаш‖ 
фанини масофавий таълим жараѐнида инновацион таълим технологияларини 
кенг жорий этиш учун таълим муассасаларида фаолият олиб бораѐтган 


159 
профессор-ўқитувчиларга инновацион таълим технологияларини оптимал 
қўллаш масалалари бўйича ўз соҳасини етук мутахассисларини жалб этган 
ҳолда махсус семинар тренинглар ташкил этиш лозим. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish