Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ҲАМКОРЛИК ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ- 
 
ЮКОРИ
МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ УСУЛИ СИФАТИДА 
 
 
Мустафоева Д. А.,ТИҚХММ 
 
Замонавий шароитда таълим жараѐнининг барча имкониятларига кўра 
шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, 
ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб 
қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоѐн эта олган таълим шахсга 
йўналтирилган таълим деб номланади. Одатда шахсга йўналтирилган таълим 
технологияларининг қуйидаги турлари фарқланади: модулли, муаммоли
интерфаол, индивидуал, масофавий, компьютер, ҳамкорлик, лойиҳа, дастурий, 
табақалаштирилган, ривожлантирувчи, ўйин технологиялари, гендер, қувватни 
тежовчи. 
Ҳамкорлик таълими технологияларининг дидактик моҳияти.
 
Замонавий 
шароитда ҳамкорлик таълими, уни ташкил этиш ўзига хос аҳамият касб 
этмоқда. Ҳамкорлик таълими – ўқув жараѐнида талабаларнинг жамоада, кичик 
гуруҳ 
ва 
жуфтликда 
билимларни 
биргаликда 
ўзлаштиришлари, 
ўзаро 
ривожланишлари, ―педагог-талаба(лар)‖ муносабатининг ҳамкорликда ташкил 
этилишини ифодаловчи таълим бўлиб, унинг асосий ғояси ўқув 
топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ѐки жуфтликда биргаликда, ўзаро 
ҳамкорликда бажариш саналади. 
Ҳамкорлик таълими йўналишлари: таълимий ҳамкорликка асосланувчи 
муносабатларни ташкил этиш; талабаларга инсонпарварлик ғоялари асосида 
индивидуал ѐндашиш; таълим жараѐнида касбий ва маънавий бирликнинг 
қарор топишига эришиш. 
Ҳамкорлик таълими технологиялари – ўқув жараѐнида талабаларнинг 
жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, 
ўзаро ривожланишлари, шунингдек, ―педагог-талаба(лар)‖ муносабатининг 
ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги 
технологиялар. 
Ҳамкорлик таълими технологиялари талабаларда интеллектуал, маънавий-
ахлоқий ва жисмоний қобилият,қизиқиш, мотивларни ривожлантириш асосида 
дунѐқарашни ҳосил қилиш мақсадини илгари суради. Ҳамкорлик таълими 
технологиялари ―Cooperative learning‖дан фарқ қилиб, у жуфтлик ва кичик 
гуруҳда ишлаш орқали талабаларнинг жамоада фаолият юритиш 
кўникмаларига эга бўлишларини таъминлайди. 


390 
Ҳамкорлик таълими технологияларининг таркибий элементлари қуйидагича 
бўлиши мумкин: 
1. Таянч конспект (физик, математик ва кимѐвий формулалар, тезислар, 
изоҳловчи суратлар, қисқача хулосалар, рамзий белгилар, схемалар, графиклар, 
жадваллар, диаграммалар)дан фойдаланиш. 
2. Билимларни тест асосида синовдан ўтказиш. 
3. Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш. 
Ҳамкорлик таълими технологиялари тамойилларининг акс этувчи 
кўринишлари

жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги; жуфтлик 
ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун 
жавобгарлиги; кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини 
ташкил этиш; гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. 
Ҳамкорлик таълими технологияларининг белгиларига
 
талабанинг шахси ва 
индивидуаллигига эътибор қаратиш; тайѐр билимларни ўзлаштириш ва уларни 
қайта ишлаб чиқишни инкор қилиш; талабаларда мустақил ва танқидий 
тафаккурни ривожлантириш; педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий 
муносабатнинг юзага келишини таъминлаш; талабаларда маданий мулоқот 
кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка 
асосланган муҳитни яратиш каби касбий компетенция кўринишларини мисол 
қилишимиз мумкин. 
Ҳамкорлик таълими технологиялариини қўллашда талабалар қуйидаги 
шаклларда таълим оладилар: 

жамоада; 

кичик гуруҳда; 

жуфтликда 
Жамоада таълим олиш.
 
Ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор 
бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг 
муваффақиятли 
ўзлаштирилишидан 
манфаатдор. 
Зеро, 
жамоанинг 
муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг ютуғига, жамоа олдига қўйилган 
муаммонинг ечимига боғлиқ. 
Кичик гуруҳда таълим олиш.
 
Талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик 
гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди. 
Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги 
талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган 
материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз 
гуруҳларига қайтириб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз 
жамоаси аъзоларини таништиради. Бунда диққат билан тинглаш, 


391 
маълумотларни қайд этиб бориш талаб қилинади. Машғулот сўнггида ўқитувчи 
исталган талабадан ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини 
сўрайди. 
Жуфтликда 
ишлаш.
 
Талабалар 
жуфтликларга 
бўлинади. 
Ҳар 
бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. Биргаликда ишлаш 
асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган материални ўзлаштиради. Сўнгра 
бу ҳақида жамоа олдида ахборот беради. 

Ҳамкорлик таълими технологиялари ―педагог-талаба ҳамкорлиги‖ 
тамойилига асосланиб, қуйидаги шаклларда қўлланилади: 

кичик тадқиқотларни олиб бориш; 

фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш; 

фан олимпиадаларига тайѐрланиш; 

ҳамкорликда лойиҳалар тайѐрлаш; 

ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш; 

ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш. 
 
Ҳамкорлик таълими технологияларини қўллашда қуйидаги тартибни 
таклиф этамиз: талабалар (4-5 киши) кичик гуруҳларда ишлайди; жамоа учун 
ягона ўқув материали тақдим этилади; ҳар бир гуруҳ алоҳида саволга жавоб 
топади; эксперт гуруҳи шакллантирилади; бу гуруҳ ҳар гуруҳ иши билан 
батафсил танишади; эксперт гуруҳи ҳар бир талабанинг фаолиятини 
индивидуал баҳолаш имкониятига эга; талабалар тўплаган баллар 
умумлаштирилиб, кичик гуруҳнинг фаолияти баҳоланади; энг юқори балл 
тўплаган жамоа ғолиб саналади. 
Ҳамкорлик таълими технологияларини қўллашда талабалардан қуйидагилар 
талаб этилади: шериги ва гуруҳдошлари билан ҳамкорликка эришиш; фаол 
ишлаш, топшириққа нисбатан масъулиятли ѐндашиш; шериги ѐки 
гуруҳдошларига ижобий муносабатда бўлиш; нафақат ўз ютуғи, балки шериги 
ва гуруҳининг муваффақияти учун жавобгарликни ҳис қилиш; жуфтликда ва 
гуруҳда ишлаш – жиддий ва масъулиятли меҳнат эканлигини ҳис қилиш. 


392 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish