17.12.2014
Imom G’azzoliy. Nasihatlar » Xurshid Davron
http://khdavron.uz/kutubxona/tasavvuf/imomgazzoliynasihatlar.html
1/8
SAYT XARITASI
ENGLISH
НА РУССКОМ
Bosh sahifa
>
Hikmat va rivoyat
>
Tasavvuf tarixi va adabiyoti
> Imom G’azzoliy. Nasihatlar
17, 10, 2014
0
Imom G’azzoliy. Nasihatlar
439 tashrif
Ислом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат улИслом ва Ҳужжат улҲақ
рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад алҒаззолий ўзининг илмий мероси
билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган
бетакрор шахсиятдир. Унинг илмфан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
Аллома ўзининг асарларида ўша вақтда қамраб олиниши мумкин бўлган барча жабҳаларда фикр
мулоҳазалар яратди, инсон тафаккурининг янгиданянги сирли қирраларини кашф этишга мушарраф
бўлди, башариятнинг ёрқин хотирасида абадулабад ўчмас ном қолдирди.
Ғаззолий қисқа 53 йиллик умри давомида 100 га яқин асар ёзиб қолдирган. Улар
17.12.2014
Imom G’azzoliy. Nasihatlar » Xurshid Davron
http://khdavron.uz/kutubxona/tasavvuf/imomgazzoliynasihatlar.html
2/8
ислом динининг турли тармоқларига тааллуқли бўлиб, далиллар қамрови жиҳатидан жуда катта
миқёсга эга. Мазкур асарлар тафсир, ҳадис, тарих, фалсафа, фиқҳ, тасаввуф ва ирфон олимлари
учунгина эмас, оддий одамлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Чунончи фақиҳлар Ғаззолийнинг
«Басит», «Важиз», «Восит» каби асарларидан, муфассирлар, калом илмининг олимлари «Қавоид ал
ақоид», «Аррисолат алқудсия», «Алиқтисод филэътиқод» сингари китобларидан, мутасаввифлар ва
умуман барча ҳақиқат ошиқлари «Иҳё улум аддин» номли буюк асаридан баҳраманд бўлсалар, катта
руҳий қувончни бошдан кечирадилар
ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ
НАСИҲАТЛАР
Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтгачўққа ураверманг;
Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
Фақат ва фақат рост гапиринг;
Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
17.12.2014
Imom G’azzoliy. Nasihatlar » Xurshid Davron
http://khdavron.uz/kutubxona/tasavvuf/imomgazzoliynasihatlar.html
3/8
Оғзингизда луқма билан гапирманг;
Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
Islom olamining buyuk mutafakkirlaridan biri, Sharqda Hujjat ulIslom va Hujjat ulHaq rutbasi bilan
mashhur bo’lgan Abu Homid Muhammad ibn Muhammad alG’azzoliy o’zining ilmiy merosi bilan yuqorida