186. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тартибини айтиб беринг? Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
оталик белгиланганда;
фарзандликка олинганда;
ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
миллати ўзгартирилганда;
никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда, ота ҳақидаги маълумотлар бекор қилинганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;
16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;
жинси ўзгартирилганда.
Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.
187. Фамилия, исм ва ота исмини узгартириш одибатлари? ОКнинг 227-м. Фамилия, исм ва ота исми ўзгартирилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари ёзувларига тегишли ўзгартишлар киритади.
Эр (хотин)нинг фамилияси ўзгартирилиши (унга нисбатан оталик белгиланганда ҳам) хотин (эр)нинг ҳамда унинг вояга етган болалари фамилиясини ўзгартиришга сабаб бўлмайди.
Ота-она ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилганда уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилияси ҳам ўзгартирилади.
Агар ота-онадан бири ўз фамилиясини ўзгартирса, уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-онанинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал этилади.
Ота исмининг ўзгартирилиши унинг ўн олти ёшга тўлмаган болаларининг ота исми албатта ўзгартирилишига сабаб бўлади.