Марказий банк: Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 2020 йилда 1,5 фоизгача
пасаяди
Ўзбекистон Марказий банки коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5
фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутмоқда. Бу ҳақда Марказий
банкнинг «2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи»да
маълум
қилинди
.
«Марказий банкнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда реал
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 1,5−2,5 фоизгача
секинлашиши кутилмоқда», — дейилади Марказкий банк сайтида эълон
қилинган шарҳда.
Дастлабки прогнозларга кўра, Ўзбекистонда туризм, меҳмонхона бизнеси,
халқаро транспорт, кўнгилочар соҳалар, спорт,
эксклюзив хизматлар ва
бошқа соҳаларда ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайиши
кутилмоқда.
Шунингдек, жорий ҳисоб-китоблар 2020 йилда якуний истеъмол
харажатлари 1,4 фоизгача пасайиши ва
ялпи асосий капиталга
инвестицияларнинг ўсиш суръати 2019 йилдаги 34 фоиздан 2020 йилда 6,4
фоизгача секинлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
«Шу билан бирга, олтин нархининг ўсиши ва мева-сабзавот экспортининг
кўпайиши давлат бюджети ва хўжалик
юритувчи субъектларнинг
даромадларига ижобий таъсир кўрсатади ва маълум даражада солиқ
тушумлари камайиши бўйича таъсирларни юмшатади», — дейилади шарҳда.
Инқирозга қарши жамғарманинг
шакллантирилиши
ва унга халқаро молия
институтлари маблағларининг ҳам
жалб қилиниши
, шунингдек,
карантин
даврида даромадларини йўқотган аҳолига ёрдам бериш учун махсус
жамғармаларга
маблағлар йиғилиши
каби чоралар, Марказий банкнинг
фикрича, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш имконини беради.
Шунингдек, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсир кўлами ва
давомийлиги бўйича ноаниқликлар сақланиб қолаётгани таъкидланган.
«Ташқи иқтисодий шароитларнинг ёмонлашиши
шароитида мамлакатга
кириб келадиган трансчегаравий пул ўтказмалари йиллик миқдори ўтган
йилга нисбатан сезиларли даражада қисқариши кутилмоқда», — дейилади
шарҳда.
Марказий банк трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан
30−35 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 6,01
миллиард долларни ташкил этган эди. Шундай қилиб, пандемия туфайли
2020 йилда пул ўтказмалари ҳажми 4 миллиард
долларгача пасайиши
мумкин.
Қайд этилишича, апрель июль ойларида пул ўтказмаларининг камайиши 50
фоизга етиши мумкин ва кейинчалик босқичма-босқич тикланиш кузатилади.
Апрель ойида бу кўрсаткич 200 миллион доллардан пастга тушди ва октябрь
ойига келиб эса 500 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
Апрель ойининг ўрталарида иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни
қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров «Бизда иқтисодий ўсиш бўлади,
деган тушунчада турибмиз. ЯИМ пасаймайди оз бўлса-да, ўсиш бўлади»,
деб
айтганди
.
3 топшириқ
Do'stlaringiz bilan baham: