Саволлар ва жавоблар Axбoрoт – ресурс турлaри сифaтидa


Маълумотларни чиқариш қурилмалари



Download 0,5 Mb.
bet7/50
Sana21.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#50249
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
IAT

Маълумотларни чиқариш қурилмалари



Принтерлар. Маълумотларни босмага чикариш кисми. Принтерлар лазер, матрицали (игнали) ва сепувчи турлари бор. Хар бири ишлаш холати, тезлиги, босмани сифати ва нархи, хамда ранглар буйича фаркланади.
Матрицали принтерлар печатлаш машинага ухшаган холда ишлай-ди. Коғоз ва игнали қурилма ўртасида қора рангли лента жойлашади ва игналар лентага урганда коғозда нукталар пайдо бўлади.
Лазер принтерларни печатлаши ксерокслар ишлашига ўхшаш ҳолда бўлади. Коғоз магнитланган қурилма устидан ўтиб керакли жойлар магнитланади, кейин махсус порошок жойлашган қурилма тагидан ўтиб магнитланган жойларга порошок ёпишади ва кейин иссик қурилма устидан когоз утиб шу порошок эриди ва нукта хосил килинади.
Сепувчи принтерларда коғоз устидан краска жойлашган қурилмалар харакатланади ва керакли жойда краска билан нухта қолдирилади.
Монитор - дисплей ёки экран. Маълумотларни экран орқали фойдаланувчига чиқариш қисми. Мониторлар диагонал узунлиги 14 - 27 дюймгача ва нуқталар ўртадаги масофа (0,25 - 0,39 милиметгача) билан фарқланади. Қанча нуқталар ўртасидаги масофа кичкина бўлса, шунча экрандаги маълумотлар аниқ ҳолда кўринади.
Мониторлар қуйидагича бўладилар:

  • рангли ва монохромли. Рангли мониторларда тасвир қизил, яшил ва кўк рангдаги люминофорнинг ялтироқ нуқталари билан акс эттирилади. Моно-хромли мониторларда бир хил рангдаги люминофор нуқталари билан акс эттирилади;

  • мониторлар турли ўлчамда, кўпинча, 14 дан 21 дюймгача бўлади;

  • турли хил масофали. Масофа узунлиги, кўпинча, монитор сифатини ва у кўрсатаётган тасвирнинг аниқ-равшанлигини билдиради. Масофа қанча қисқа бўлса, сифат шунча юқори бўлади.

Нуқталарнинг юқори қаторидаги тасвирга ўтиш зарурлигини кўрсатувчи бошқарув сигналлари частотаси - кадрлар частотаси ёки вертикал ёзиш частотаси дейилади.
Рангли мониторлар сифатида қуйидагилар ишлатилади:
• композитли рангли мониторлар ва телевизорлар, улар рангни ҳам, графикани ҳам таъминлайди, лекин анча паст ўтказиш қобилиятига эгадир;
• рангли RGB мониторлар графикани ҳам, рангни ҳам юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлган энг юқори сифатлидир (RGB — қизил-яшил-хаво ранг, бу рангли хабарларнинг ҳар бири учун ўзининг сими ишлатилади, композитлида эса — уччала ранг сигнали битта сим бўйлаб боради);
• RGB—мониторлар рангли графикли назоратчи билан биргаликда ишлайди.
Суюқ кристалли индикаторлардаги мониторлар (СКИ, LCD — Liquid Cristal Display) — бу рақамли текис мониторлардир.
Бу мониторлар махсус, меъёрий шароитларда шаффоф суюқликни ишлатади, бу суюқлик аниқ бир электростатик майдон кучланганлигида кристалланади, бунда унинг шаффофлиги, қутбланиш ва ёруғлик нурларининг синиш коэффициентлари ўзгаради. Ана шу эффектлар тасвирни шакллантириш учун ишлатилади. Тузилиш жиҳатдан бундай дисплей иккита электр ўтказувчан шиша пластина кўринишда бажарилган бўлиб, уларнинг орасига ана шундай кристалланадиган суюқликнинг жуда юпқа қатлами жойлаштирилади. Бундай экранларни орқа ёки ён томондан ёритиш учун ёруғлик манбаи сифатида, одатда, совуқ катодли флюоресцент лампалар ёки электролюминесцентли панеллар ишлатилади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish