Ахборот технологияларнинг эволюцияси ва уларни ривожланиш босқичлари
Ахборот технологияларнинг эволюцион ривожланишини босқичлари:
1-босқич: Инсон нутқини пайто бўлиши..
2-босқич: Ёзувни пайдо бўлиши.
3-босқич: Китоб босиб чиқилишини тарқалиши (XV аср).
4-босқич: Ахборотни узатиш воситаларини, радио, телеграф, телефонни кашф қилиниши ва тарқалиши (XIX асрни оҳири – XX асрни боши).
5-босқич: Телевиденияни ва электрон-ҳисоблаш техникасини кашф қилиниши ва тарқалиши (XX асрни ўрталари).
6-босқич: Микропроцессорни кашф қилиниши, шаҳсий компьютерни (ШК) яратилиши (XX асрни иккинчи ярими – XXI асрни боши).
Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи:
1. Вазифалар ва ахборотларни қайта ишлаш жараёнларини тури.
1-босқич (60-70 йиллар). Маълумотларни ҳисоблаш марказида(ҲМ) жамоавий фойда-ланиш режимида қайта ишлаш
2-босқич (80 йиллардан бошлаб). Стратегик вазифаларини ечишга мўлжалланган АТни яратиш.
2. Жамиятни ахборатлашти-риш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар.
1-босқич (60 йилларни оҳиригача). ЭҲМни чекланган имкониятлари шароитида катта хажмдаги маълумотларни қайта ишлаш зарурияти.
2-босқич (70 йилларни оҳиригача). IBM/360 сериясидаги ЭҲМлар тарқала бошладилар.
3-босқич (80 йиллардан бошлаб). ШК нокасбий фойдалануввчининг қуролига, АТ–унинг қарор-ларини қабул қилишни қўллаб-қувватловчи воситасига айланди.
4-босқич (90 йиллардан бошлаб). Замонавий ташкилотлараро алоқалар технологиясини ва ахборот технологияларини яратилиши.
3. Компьютер ахборот технологияси олиб келадиган афзалликлар.
1-босқич (60 йиллардан бошлаб). Сермеҳнат операцияларни бажаришда ҲМ заҳираларидан марказлаштирилган жамоавий фойдаланишга мўлжалланган холда ахборотларни самарали қайта ишлаш.
2-босқич (70 йиллар ўрталаридан бошлаб). ШК яратилиши. АТ яратилишига ёндашиш ўзгарилди – йўналиш қабул қилинадиган қарорларини қўллаб-қувватлаш учун индивидуал фойдаланувчининг томонига силжимоқда
3-босқич (90 йиллардан бошлаб). Бизнесда стратегик афзалликларни таҳлил қилиш зарурлиги. Ахборотларни тақсимланган қайта ишлашнинг телекоммуникацион технологиясидан фойдаланиш
4. Технология қурорларининг турлари.
1-босқич (XIX асрнинг 2-яримигачан). “Қўлли” ахборот технология, қўроллари: перо, сиёҳдон, китоб.
2-босқич (XIX асрнинг оҳиридан). “Механик” технология, қуроллари: ёзув машинка, телефон, диктофон ва бошқ.
3-босқич (XX асрнинг 40-60 йиллари). “Электр” технологияси, қуроллари: катта ЭҲМ ва тегишли ДТ, электр ёзув машинкалар, ксерокс, портатив диктофон.
4-босқич (70 йиллардан бошлаб). “Электрон” технологияси, асосий қуроли катта ЭҲМ ва улар асосида қурилган АБТ ва ахборот-қидирув тизимлари.
5-босқич (80 йиллар яримидан бошлаб). “Компьютер” (“янги”) технология, асосий қуроллари бўлиб ШК ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |