Мicrosoft Excelдa диaгрaммaлaр ҳoсил қилиш
Excel дастурида жадвал маълумотларга караб хар хил диаграммалар яратиш имконияти бор. Диаграммалар бизга маълумотлар билан ишлашни осонлаштиради. Диаграммани яратишдан олдин жадвални тайёрлашимиз керак. Жадвал тайёр булгандан кейин, жадвал маълумотлари сохасини сичконча билан танлаймиз. Бундан кейин экрандаги тугмани босамиз. Натижада экранда диалог ойна хосил килинади.
Бу ойнада биз Диаграмма турини танлаймиз. ДАЛЕЕ тугмани босиб иккинчи диалог ойнага утамиз. Иккинчи кадамда биз диаграммада курсатилиши шарт булган маълумотлар сатр ёки устунда жойланишини, кайси устун ва сатрлар танланганлигини ва х/у осьларнинг маъноларини куришимиз ва узгартиришимиз мумкин. Ушбу кадамдан кейин ДАЛЕЕ тугмаси ёрдамида учинчи диалог ойнасига утамиз.
Учинчи диалог ойнада биз Диаграмма ва х/у осьлар сарлавхасини курсатамиз, кайси осьлар куриниши ва улардаги сетка чизикларини куринишини узгартирамиз, тушинтириш сохасини созлаймиз, устунларза маълумотлар ва маълумотлар жойлашган жадвални диаграммада куринишини таъминлаймиз. Бу кадамдан кейин ДАЛЕЕ тугмасини босиб охирги туртинчи диалог ойнага утамиз. Бу ойнада янги диаграмма алохида ёки шу варакада яратилишини танлаймиз ва ГОТОВО тугмасини танлаймиз. Натижада янги диаграмма яратилади.
Презентацияларни тайёрлаш технологиялари
Power Point АДП – маъруза қилишда презентацияларни (тақдимот-ларни) тайёрлаш учун хизмат қилади.
Power Point АДП 1987 йилдан бошлаб пайдо бўлган бўлса ҳам, аммо презентацияларни яратишда етакчи ўринни тутади. Бу дастурнинг кейинги версияларида эса шу дастурга қўшимча презентацияларни қўллашнинг янги усуллари киритилди. Power Point АДПдан фойдаланаётган ҳар бир фойдала-нувчи ҳоҳ у янги иш бошловчи бўлса, ҳоҳ тажрибали бўлишидан қатъий назар, ушбу дастурга киритилган янги усулларни юқори даражада баҳолайди.
Power Point АДП - универсал, имкониятлари кенг бўлган, кўргазмали графика амалий дастурлари таркибига киради ва матн, расм, чизма, графиклар, анимация эффектлари, овоз, видеоролик ва бошқалардан ташкил топган слайдларни яратиш имконини беради. Power Point яратган ҳужжатларини Officeнинг бошқа мухаррирларига, Web саҳифа кўринишида, расм кўринишида (*.bmp,*.jpg) ва бошқа кўринишларда экспорт қилиш имкони ҳам берилган.
Power Point АДП Мiсrоsоft фирмасининг презентациялар билан ишлаш учун энг қулай бўлган дастурий воситалардан биридир. Бу дастур орқали барча кўргазмали қуролларни яратиш ва баъзи жойларда эса маълумотлар базаси сифатида ҳам қўллаш мумкин. Айрим ҳолларда бу дастурдан мультимедиа воситаларини бошқариш ва уларни кўллаб, намойиш этувчи қурилмаларга юбориш вазифаларини ҳам бажариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |