9. Талаффуз тиниқлигини ўзингиз эшитаоласизми?
Поэзия тилининг вазни ва оҳангдорлиги, узун ва қисқа хижоларнинг, унли ва ундош товушларнинг алмашинуви, бир сўзнинг охири ва иккинчи сўзнинг бошида икки унлининг қатор келишига йўл қўймаслик, сўзларни турлича талаффуз этиш, грамматик қоидаларга катта эътибор бериш каби нотиқлик санъатининг муҳим масалалари ҳам Цицерон асарларида ўзининг тўла ифодасини топган.
10. Эҳтиросли баён (експрессивлик) деганда нимани тушунасиз?
Тилнинг экспрессив вазифаси сўзловчи ё ёзувчининг ички ҳолатини ифодалашга хизмат қилади. Тил фақат бирор бир ахборотнигина эмас, балки унга, унинг мазмунига нисбатан сўзловчи ёки ёзувчининг муносабатини ҳам ифодалашида керак бўлади. Бунда, асосан, сўзловчининг руҳий ҳолати ва муносабати назарда тутилади. Сўзловчининг бирор воқеликка бўлган ҳолати сўзлашув жараёнида намоён бўлади. Демак, экспрессив вазифа ижобий ёки салбий ҳолатда ҳам намоён бўлиши мумкин. Ижобий ва салбий муносабат инсон нутқи орқали амалга оширилади.
11. Нутқ техникаси ҳақида нима биласиз?
Нотиқнинг нутқи равон, тушунарли ва ёқимли бўлиши керак. Чунки нотиқнинг нутқи сўзловчи – тингловчи муносабатини ўрнатишда ҳамда уларнинг ўзаро тушунишларини таъминлайдиган асосий воситалардан биридир. Бунда сўзловчининг тингловчиларга мурожаати, саломлашиши, талабларни қўйиши, огоҳлантириши, гапириш оҳанги, юз ифодаси, нигоҳи, савол бериш ва жавоб олиш усулларининг барчаси муҳим ҳисобланади. Машҳур рус олими М.В.Ломоносов ўзининг “Нотиқлик бўйича қисқача қўлланма"сида нотиқ бўлиш учун аввало, табиий қобилият зарурлигини, табиий қобилият эса руҳий ва жисмоний турларга бўлинишини айтади. Олим жисмоний қобилият деганда баланд ва ёқимли овоз, узун нафас ва бақувват кўкрак, шунингдек, соғлом тана ва келишган қоматни назарда тутади. Бугунги кунда нотиқларнинг ёки ўқитувчиларнинг оғзаки нутқида барча коммуникатив сифатлар мавжуд бўлса-ю, лекин уларнинг овозида у ёки бу нуқсон сезилса, бундай нутқ таъсир кучининг ярмини йўқотади. “Табиий жисмоний қобилият” сифатидаги хирқироқ, чийилдоқ, шанғироқ каби овозлар ҳеч қачон ёқимли бўлолмайди. Бундай ёқимсиз овоздан “либос кийган” фикрларнинг кўпгина қисми нутқ идрокининг ўта сезгир ва нозик дарвозаси бўлмиш қулоқдан ўтолмай ташқарида қолади. Бу 188 албатта, нутқ эгаси қўйган мақсад – муайян бир ахборотни тингловчига тугал ва таъсирли тарзда етказиш учун қулай шароит яратмайди, балки унга монелик қилади. Табиатан ана шундай “қулоқни қийнайдиган” овозга эга бўлган одам ўз ишининг самарасидан чинакам ҳузур топиши, Шайх Саъдийнинг “Гулистон” идаги муаззин ҳолига тушмаслиги учун фаолиятининг асосий қуроли нутқ бўлмаган бошқа касбларнинг этагини тутгани маъқул.43 Тўлиқ, мукаммал шаклланган, талаб даражасидаги нутқ техникаси нотиқ ёки ўқитувчининг( умуман, сўзловчининг) умумий нутқий маданиятининг энг муҳим узви ҳисобланади. Жонли, товушли нутқ ва унинг барча унсурларини тўғри воқелантириш кўникма ва малакаларининг жами нутқ техникасидир. Бунда овознинг сифати, нутқ жараёнида тўғри нафас олиш, товуш ва товуш қўшилмаларини аниқ талаффуз қилиш, аниқ дикция каби бир қатор ҳодисалар назарда тутилади. Нутқ техникасидаги бош масала овоз масаласидир. Асосий қуроли нутқ бўлган ҳар бир одам учун овоз ҳал қилувчи аҳамиятга моликдир. Нотиқнинг овозида қуйидаги хусусиятлар бўлиши лозим: -жарангдорлик (товушнинг тозалиги ва тембрнинг ёрқинлиги); -кенг диапазонлик (овознинг энг пастликдан энг юқоригача бўлган даражаси); -ҳаводорлик (эркин сўзлаганда яхши эшитилувчанликка эга бўлиши); -ихчамлик, ҳаракатчанлик; -чидамлилик (узоқ ишлаш қобилиятига эга бўлиш); -мослашувчанлик (динамик, тембр, мелодиканинг эшитилиш шароитига мослаша олиши); -қарши шовқинларга нисбатан барқарорлик (халақит берувчи шовқинга қарши тембр ва тесситуранинг ўзгариб туриши); -суггестивлик (овознинг ҳаяжон ифодалаш ва бу орқали қандай сўз айтилаётганидан қатъий назар тингловчининг хулқига таъсир қилиш хусусияти). Бунинг учун нотиқнинг нутқ техникаси яхши ривожланган бўлиши лозим. Овоз - нутқ техникасининг энг муҳим элементларидан ҳисобланади. Нотиқнинг асосий меҳнат қуроли унинг овозидир. Товушларни нотўғри талаффуз қилиш натижасида кулгига қолиш, қаттиқ ва қўпол оҳангда гапириш билан нотиқ ўзини сўзловчидан узоқлаштириши, нотўғри нафас олиш орқали пайдо бўладиган ҳансираш, юракнинг тез-тез уриб кетиши қизариб кетиш сингари ҳолатлар натижасида аниқ гапира олмаслиги мумкин. Шунинг учун нотиқ нутқига бир қатор талаблар қўйилади ва ушбу талаблар касбий фаолият жараёнида ҳал қилинади ҳамда аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |