Саволлар жавоблари


-модда. Шартномани талқин қилиш қўшимча воситалари



Download 207,66 Kb.
bet22/48
Sana21.02.2022
Hajmi207,66 Kb.
#78031
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
Xalqaro yakuniy kazus org

32-модда. Шартномани талқин қилиш қўшимча воситалари
31-моддани қўллагандан келиб чиқадиган мазмунни тасдиқлаш ёки
31-моддага мувофиқ талқин қилинганида:
a) мазмун икки хил маънога эга ёки ноаниқ бўлган; ёки
b) мутлақо маъносиз ёки маъносиз ҳисобланган натижаларга олиб келган тақдирда мазмунни аниқлаш учун шартномани талқин қилиш қўшимча воситаларига, шу жумладан шартномани тайёрлаш материаллари ва тузиш ҳолатларига мурожаат қилиш мумкин.
33-модда. Икки ёки бир неча тиллардаги матнни аслига мувофиқлиги аниқланган шартномаларни талқин қилиш
1. Агар икки ёки бир неча тилларда шартнома матни аслига мувофиқлиги аниқланган бўлса, башарти ушбу матнларнинг бир-бирларига тўғри келмаган тақдирда муайян бир матн устун кучга эга эканлиги шартномада назарда тутилмаган ёки иштирокчилар бу ҳақда келишиб олмаган бўлса, шартноманинг ҳар бир тилдаги матни бир хил кучга эга.
2. Шартноманинг матни аслига мувофиқлиги аниқланган тиллардан бошқа тилдаги нусхаси, башарти шартномада бу назарда тутилган ёки бу ҳақда шартнома иштирокчилари келишиб олган бўлсагина, аслига мувофиқ деб ҳисобланади.
3. Шартнома атамалари аслига мувофиқ ҳар бир матнда бир хил маънога эга эканлиги назарда тутилади.
4. Агар аслига мувофиқ матнларни қиёслаш 31 ва 32-моддаларни қўллаш билан бартараф этилмайдиган мазмундаги фарқ аниқланса, унда шартнома объекти ва мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ушбу матнларни яхшироқ мувофиқлаштирадиган мазмун қабул қилинади, 1-бандга мувофиқ муайян бир матн устун кучга эга бўлган ҳолат бундан мустасно.
48-модда. Хато
1. Агар хато ушбу давлатнинг тахмини бўйича шартномани тузишда мавжуд бўлган ва унинг шартнома у учун мажбурий эканлигига розилиги учун жиддий асос бўлган ҳолат ёки вазиятга тегишли бўлса, давлат хатони унинг шартнома у учун мажбурий эканлигига розилиги ҳақиқий эмаслиги асоси сифатида кўрсатишга ҳақлидир.
2. Башарти зикр этилган давлат ўз хулқи билан ушбу хато пайдо бўлишига кўмаклашган ёки ушбу давлат эҳтимоли бўлган хатога эътибор бериши лозим бўлган ҳолатлар бўлган бўлса, 1 -банд қўлланилмайди.
3. Фақат шартнома матни ифода этилишига доир хато унинг ҳақиқийлигига таъсир этмайди; бундай ҳолатда 79-модда қўлланилади.


Казус 18
БМТ Низомининг 102-моддасига кўра, “Шартнома ёки халқаро келишув шартнома тузиш лаёқатига эга бўлган иккитадан кам бўлмаган аъзолар ўртасида тузилиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, шартнома ёки халқаро келишув иштирокчилари шартнома тузиш лаёқатига эга бўлган ҳар қандай суверен давлат ёки халқаро ташкилот бўлиши мумкин”. Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 1-моддасига асосан, “шартнома” бир ҳужжат, икки ёки ундан ортиқ ўзаро боғлаган ҳужжатларда акс эттирилишидан ҳамда аниқ номидан қатъий назар давлатлар ўртасидаги ёзма шаклда тузилган ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган халқаро келишувдир.
БМТ Низомининг 102-моддаси ва Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 1-моддасига асосан, БМТ Бош Котиби депозитарий сифатида Хитойнинг Тайван провинциясидан келган ҳужжатларни қабул қилмади.

Download 207,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish