24-JAVOB Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
Фараз қилайлик, энди дам олай деб, дам олиш хонасига кириб, чироқни ѐққан эдик, лип этиб ѐнди-ю, ўчди. Нима қиламиз? Дарҳол бошқа лампочкани олиб, алмаштирамиз. Хўш, бунинг нимаси ғайри табиий? Сиз бунда куйган лампочкани ўрнига бошқаси айнан, ҳам кучланиш бўйича, ҳам қўввати бўйича, ҳам ўлчамлари бўйича тўғри келишини остида қанчалар инсон меҳнати ѐтганлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одатда биз стандарт бўйича деган иборани кўп ишлатамиз. Хўш стандарт нима? Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ѐки натижаларига тегишли бўлган 53 умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатдир. Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши керак. Стандартлар даражасига қараб, ҳалқаро, минтақавий давлатлараро, миллий ва корхона миқѐсида фаолият кўрсатади. Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайѐрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган. Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиҳаконструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайѐрлашни ва керак бўлса маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди
25-JAVOB Тасодифий xатоликлар ва уларнинг тақсимланиши.
26-javob Теxник регламент турлари. Регламентларда белгиланадиган xавфсизлик талаблари.
texnik reglament - texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi, mahsulotlar, ishlar va xizmatlar xavfsizligiga doir majburiy talablarni belgilovchi normativ hujjat;
umumiy texnik reglament - texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi, bir turdagi mahsulotlar, ishlar va xizmatlar guruhi xavfsizligiga doir majburiy talablarni belgilovchi normativ hujjat;
maxsus texnik reglament - texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi, umumiy texnik reglamentda nazarda tutilmagan mahsulotlar, ishlar va xizmatlar ayrim turining xavfsizligiga doir majburiy talablarni belgilovchi normativ hujjat;
savdodagi texnik to‘siqlar - mahsulotlar, ishlar va xizmatlar xavfsizligiga doir majburiy talablarning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda mavjud bo‘lgan tafovutlari yoki o‘zgarishlari oqibatida savdoda yuzaga keladigan to‘siqlar.
Texnik jihatdan tartibga solishning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
Do'stlaringiz bilan baham: |