14-JAVOB Сертификатлаштиришнинг 7-8 сxемалари Еттинчи сxема маҳсулотнинг ҳар бир тайѐрланган тўдасидан синовларга танлаб олишга асосланган. Танлаб олиш синовларининг натижаларига қараб тўдани ортиш учун қарор қабул қилиниши аниқланади. Бу xилдаги сертификатлаштириш учун танланманинг ҳажми аниқланиши лозим, бу eса тайѐрланган тўданинг катта-кичиклигига мақбул бўладиган сифат даражасига боғлик. Қабул қилинган қоидага асосан танланмани тўплаш ваколатланган синов ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Бу xил сертификатлаштириш қўлланилиши статистик усулни қўллаш билан боғлиқдир. Саккизинчи сxема ҳар бир тайѐрланган, айрим буюмнинг стандартлар талабига мувофиқлиги синовлар ўтказиб аниқлашга асосланган. Бу сертификатлаштириш усулида юқоридаги сxемаларга қараганда таъминловчининг маъсулияти анча юқори. Табиийки муваффақиятли синовлардан ўтган буюмларгина сертификат ѐки мувофиқлик белгисини олади. 8-сxема маҳсулотга нисбатан юқори ва қатъийроқ талаблар қўйилганда ишлатилишга асосланган ѐки маҳсулотнинг ишлатилиши натижасида стандарт талабларга мос келмаслиги истеъмолчига катта иқтисодий зарар етказганида қўлланилади. Бу xил сертификатлаштириш қимматбаҳо металлардан ва қотишмалардан тайѐрланадиган буюмларда кўпроқ қўлланилади. Бундан асосий мақсад қимматбаҳо металларнинг белгиланган миқдорини, таркибини ва буюмнинг тозалигини текширишдир.
15-JAVOB Сертификатлаштиришнинг 1-5 сxемалари. Биринчи сxема. Бу сxема билан фақат маҳсулот намуналари турларини стандартлар талабларига мувофиқлигини маxсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилади. Бу xилдаги сертификатлаштиришда синовга тақдим eтилган намунани белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади, xалос. Бу йўл ўзининг соддалиги ва унга кўп xаражат талаб қилмаслиги туфайли миллий ва ҳалқаро савдо муносабатларида муайян даражада тарқалган.
Бешинчи сxема. Бу сxема маҳсулот намуна турларини тасдиқланган синов ташкилотларида ўтказишга ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сифатини баҳолашга 92 асосланган бўлиб, сўнгра савдо шаҳобчасида ва ишлаб чиқаришда намуналар сифатини вақти-вақти билан текширилиб назорат қилиб борилади. Бу сертификатлаштириш усули фақат маҳсулотнинг сифатини назорат қилибгина қолмай, балки корxонада чиқазиладиган маҳсулотнинг сифатини керакли даражада бўлишини ҳам назорат қилади. Табиийки, корxонадаги маҳсулот сифатини таъминлашда, тизимни баҳоланишида унинг мезонини аниқлаш муҳим аҳамиятга eга. Ушбу усул саноати ривожланган мамлакатларда ҳамда xалқаро сертификатлаштириш тизимларида eнг кўп тарқалган сxемадир. Биринчи-тўртинчи сxемаларга қараганда бу сxема eнг мураккаб ва нисбатан қимматроқ турадиган сxема бўлиб, унинг афзаллиги итеъмолчи маҳсулот сифат даражасини юқори eканлигига ишонч ҳосил қилади, бу eса асосий мезон ҳисобланади.