- Коллоид эритмалар
- Табиатда ва техникада дисперс системалар кенг тарқалган. Булар компонентлари бир-бирида текис тақсимланган системалардир.
- Дисперс системаларда дисперс фаза – майдаланган модда ва диспер-сион мухит ичида дисперс фаза тақсимланган бир жинсли модда бўла-ди. Масалан тутунда дисперс фаза кўмирнинг қаттиқ заррачалари, дис-персион мухит – хаво; гили сувда гилнинг қаттиқ заррачалари дисперс фаза, дисперсион мухит – сув; туманда дисперс фаза суюқлик зарра-чалари, дисперсион мухит – хаво; ва хокозолар.
- Дисперс системалар жумласига чин эритмалар, коллоид эритмалар, шунингдек суспензиялар ва эмульсиялар киради. Уларнинг барчаси бир-биридан заррачаларнинг ўлчамлари яъни дисперслик даражаси билан фарқ қилади.
- Заррачаларининг ўлчамлари 0,001 мкм дан кичик бўлган системалар чин эритмалар хосил қилади. (Микрометр (мкм)-метрнинг миллиондан бир қисми).
- Коллоид эритмалар – булар дисперсион мухит билан дисперс фаза-дан таркиб топган икки фазали системалардир; уларда дисперс фа-за заррачаларининг чизиқлий ўлчамлари 0,001 дан 0,1 мкм гача бўла-ди.Коллоид эритмалар золлар деб аталади.
- Коллоид ва чин эритма заррачаларининг катталиги турлича эканлиги-дан фойдаланиб, уларнинг аралашмасини таркибий қисмларга ажра-тиш осон. Бунинг учун майда ғовакларидан коллоид заррачалар ўта олмайдиган ва фақат молекула хамда ионлар ўтадиган ғовак мембра-на (пергамент қоғоз, махсус плёнкалар ва бошқалар) танлаб олинади.
Сувнинг сифат кўрсаткичлари ва уларнинг ахамияти. - Сувнинг сифат кўрсаткичлари
- Ишқорлилик
- Табий ёки тозаланган сувнинг ишқорлилиги деганда уларнинг айрим компонентларининг кучли кислоталар эквивалент сонига боғликлиги қобилияти тушунилади. Ишқорлилик сувда кучсиз кислоталар анионлари борлиги (мавжудлигидан фарқланади (карбанатлар, гидрокарбанатлар, силикатлар, боратлар, сульфатлар, гидросульфидлар, сульфидлар, гидросульфидлар, гумин кислоталар анионлари, фосфатлар). Уларнинг йиғиндилари умумий ишқорлилик деб аталади. Охирги учта ионларнинг кам концентрацяли турларига қараб сувнинг умумий ишқорлилиги фақатгина кўмирли кислота анионлари билан аниқланади (карбонатли ишқорлилик ). Анионлар гидролизлар, годроксид ионларини хосил қилади:
- СО32+ + Н2О < = > НСО3-+ OH-
- HCO3-+H2O < = > H2CO3+ OH-
- Ишқорлилик 1 дм3 сувни нейтраллаш учун зарур бўлган кучли кислота сонига қараб аниқланади . Ишқорлилик кўпчилик табиий сувларда фақат кальций ва магний гидрокарбонатларига қараб аниқланади, бу сувларда РН 8,3 дан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |