Савол-жавоб


ПЕДАГОГИКА ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ



Download 20,69 Mb.
bet294/323
Sana25.02.2022
Hajmi20,69 Mb.
#291874
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   323
Bog'liq
test 1000 Жисмоний Умумий

ПЕДАГОГИКА ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ

1."Дарснинг бошланишини ташкил этиш уй вазифасини текшириш, дарснинг мақсади ва вазифасини баён қилиш, янги материалларни тушунтириш, мустаҳкамлаш, дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш" тузилишидаги дарснинг типини кўрсатинг. #Комбинацион (аралаш) дарс;


2.“Метод” – бу....#Метод – бу юнонча “йўл, йўриқ”, усул орқали мақсадга эришишдир;
3.“Педагогик маҳорат” тушунчаси қайси жавобда тўғри берилган?#Педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари таҳлили;
4.“Релаксация” қандай ҳолат?#Жисмонан ва руҳан бўшашиш, бутунлай осойишталик;
5.«Аутоген тренировка» қандай маънони билдиради?#“Ауто-ўзига” деган маънони билдиради ва “ўз-ўзига таъсир” маъносини беради;
6.«Дидактик эвристика» - бу…#Барча жавоблар тугри
7.«Инсон камолотида уч нарса – ирсият, муҳит, тарбия муҳим рол ўйнайди» деган фикрлар муаллифи ким? A) Форобий;. #Ибн Сино;
8.«Интерактив» сўзининг луғавий маъноси…..#Ўзаро ҳаракат қилмоқ.
9.«Рақобатга бардош бериш ва енгиш учун юксакликка интилиш» фикри инновацион фаолият ёндошувларининг қайси бирини тўлиқ ифодалайди: #Акмеологик ёндошув;
10.Адаптация нима?#Сезги аъзоларининг қўзғовчиларга мослашишидир;
11.Аксиология….#Қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот;
12.Алишер Навоийнинг дидактик асарларидан энг муҳимини топинг.#“Маҳбуб ул-қулуб”;
13.Алишер Навоийнинг кўпроқ қайси асарида устоз ҳақидаги фикр юритилган?#«Маҳбуб ул Қулуб» асари;
14.Аник вазият, ҳодисага асосланган ўқитиш методини аниқланг#Кейс-стади;
15.Анъанавий методика нимага асосланади. #Психология, педагогика, фалсафа, тарих, социология каби фанларга асосланади;
16.Анъанавий таълимнинг асосий камчилигини кўрсатинг?#Талабанинг ақлий, ижодий, коммутатив билим олишини етарлича таъминланмайди.
17.АРИЗ-ТРИЗ тушунчаси ……. билдиради.#Ихтиро масалаларини ечиш назарияси ва алгоритмини;
18.Ахборотларни баён қилинишига кўра маърузалар турини аниқланг. #Кириш, тематик, умумий-якуний;
19.Берилган жавоблардан авторитар шаклга тегишли жавобни аниқланг.#Ўқитувчи ўқувчиларни қаттиққўллик билан уларга мустақиллик бермасдан бошқаради;
20.Берилган тушунчаларни шакллантириш кетма-кетлиги қайси жавобда тўғри ифодаланган?#Тушунча-билим-кўникма-малака;
21.Бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдарлик қобилиятнинг қайси турига киради?#Эмпатик.
22.Бўлажак ўқитувчининг педагогик фаолиятга тайёрланишида ўз устида ишлашининг мақсадини топинг. #Ўқув дастурларини эгаллашда юксак профессионал савияда таълим беришни таъминлаш, педагогик назокатга риоя қилиш, боланинг обрўсини хурмат қилиш, ўз кўникмаси ва профессионал маҳоратини такомиллаштириш;
23.Вербализм – бу ….#таьлимда, китобий, ҳаётдан узоқлашган, ақидаларга асосланган таълим бериш ва ўқув материалларини ўзлаштириш;
24.Герменевтик суҳбатнинг мақсади:#Ўрганилаётган матннинг асл маъно ва мазмунини ўқувчи-талабалар билан ҳамкорликда талқин қилиш;
25.Глоссарий нима? #Муаяйн мавзуга оид атамаларни қамраб олган кичик ҳажмли луғат;
26.Давлат таълим стандарти талаблари асосида фаолият юритиш қандай таълим муассасалари учун мажбурийдир?#Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасалари учун;
27.Дарс жараёнида янги билимларни беришда асосий ўринни нима #Янги мавзу баёни;
28.Дарсни дидактик таҳлил қилишда унинг қайси жиҳатларига асосий эътибор қаратилади?#мавзунинг илмийлиги, изчиллиги, оддийдан мураккабга йўналишни кўрсатмалилиги, билим ва ахборотларни ҳаётийлиги, жонлилиги равон тилда олиб борилиши;
29.Дарснинг технологик харитаси нима учун хизмат қилади?#Ўқитувчи ва талаба фаолияти ҳамда унга тақсимланган вақт меъёрини ҳар бир босқич бўйича тўғри белгилаш;
30.Дидактик принциплар деганда нимани тушунасиз?#Таълимда ўқув материалини танлаш ва уни ўрганишда асосланиладиган бошланғич асосий қонун – қоидалар;
31.Дидактик эвристика ……га асосланган#Сократ методи ва маевтика.
Дидактика нима?#Педагогиканинг таълим назарияси, фанларни ўқиш ва ўқитиш билан боғлиқ таълим масалалари билан шуғулланувчи бўлими;
32.Ёш ўқитувчи ўзининг иш фаолиятида қандай психологик муаммоларга дуч келади?#Ижтимоий муносабат, гуруҳдан қўрқиш, талаба ва ўқитувчи ўртасида зиддиятнинг ҳосил бўлиши;
33.Жавобларнинг қайси бирида ўқитувчининг раҳбар сифатида жамоани бошқариш йўллари кўрсатилган?#Авторитар, демократик, либераль;
34.Жамоавий ижодий ишни тайёрлаш методикаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Ўқувчи-талабалар билан биргаликда танлаб олиш режасини ҳамкорликда тузиш, режа асосида кичик ижодий гуруҳларга бўлиниш ва топшириқлар олиш, тадбирни тайёрлаш, тадбирни ўтказиш, ўтказилган тадбирни таҳлил қилиш, якун ясаш;
35.Жорий назорат одатда қайси машғулотларда амалга оширилади.#Амалий ва лаборатория машғулоти, семинар;
36.Иккита ўқувчи низолашаётганларида ўқитувчи томонидан алоҳида-алоҳида “муҳим” топшириқ иккала ўқувчига берилди. Бу психологик таъсир кўрсатишнинг қайси турига хос бўлади?#Режалаштирилмаган таъсир;
37.Иқтидорли талабалар қандай дидактик воситалар орқали аниқланади?#Махсус психологик, педагогик тестлар орқали қобилият даражаси аниқланади;
38.Иқтидорли талабаларга хос хусусиятларни топинг.#Барча жавоблар тўғри;
39.Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш йўллари нималардан иборат?#Барча жавоблар тўғри.
40.Илғор педагогик тажрибани ўрганишнинг асосий босқичлари.#Мақсад, вазифа ва тегишли йўналишни аниқлаш, амалиёт ва педагогика фанининг долзарб масалаларини ҳал этишда ўқитувчи эришган ютуқларни аниқлаш, материалларни тўплаш, таҳлил, муомала, хулоса;
41.Инклюзив педагогик технология қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш технологияси;
42.Инновацион мақсадлар деганда …#Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш, янги технологияларни жорий қилиш бўйича қўйиладиган мақсадлар тушунилади;
43.Инсонпарварлик педагогикаси#Тарбияланувчини қандай бўлса шундайлигича қабул қилади;
44.Интерактив усулларга асосланган таълим жараёнларини кўрсатинг?#Ҳамкорликда таълим олишда таълим олувчи учун ташкил этилган билим фаолиятининг махсус шакли;
45.Интерфаол .... маъносини англатади. Нуқталар ўрнида қолдирилган сўзни топинг. #Таълим олиш учун ўзаро харакат қилиш;
46.Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қайси жавобда кўрсатилган.#Шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш;
47.Қайси жавобда таълимий мақсадлар тўғри кўрсатилган? #Дастурдаги ўқув материалини ўрганиш, маълум билимлар тизимини бериш, ўқув материалини қайта тузиш ва уни қўллашга ўргатиш ва бошқалар;
48.Қайси технологияларда ўқувчиларда ақлий фаолият усулларини шакллантиришга асосий эътибор қаратилади?#Муаммоли таълим технологияларида;
49.Катехизик суҳбат – бу…#Таълимот асосларини савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни.
50.Катехизик суҳбат мақсади:#В ва С жавоблари тўғри.
51.Кичик гуруҳларда ўқитиш методининг ўзига хос хусусиятларини #Ўқитувчи янги мавзуни тушунтиради, сўнгра ўқувчиларнинг кичик гуруҳлардаги мустақил ишлари ташкил этади;
52.Қобилият нима?#Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ўз ишини муваффақиятли бажаришдаги субъектив шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик хусусиятдир;
53.Когнитив педагогик технология қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар даражасини кенгайтириш технологияси;
54.Командада ўқитиш методининг ўзига хос хусусиятларини топинг?#Талабалар тенг сонли командаларга ажратилади, ўқув материали мустақил ўрганилади;
55.Коммуникатив қобилият қандай қобилият?#Бошқаларнинг руҳий ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик муносабатида бўлиш асосида таълим ва тарбия бера олиш қобилиятидир;
56.Коммуникатив қобилиятга хос хусусият?#Бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қобилиятидир;
57.Космополитизм – бу ….#Барча жавоблар тўғри.
58.Қуйидаги тушунчаларнинг соддадан- мураккабга томон тўғри #Усул → метод → методика → методология → технология;
59.Кундалик ҳаётимиздаги мақсадга йўналтирилган хусусий билиш фаолияти …. таълим турига киради. #Информал;
60.Кўникма нима?#Узоқ вақт давомида такрорлаш натижасида пайдо бўладиган кишининг англанган иш харакатларини бажаришдаги автоматлашган усулидир;
61.Кўргазмалилик тамойилини амалга оширишда қандай методик талабларга риоя қилиниши керак? #Жавобларнинг ҳаммаси тўғри;
62.Лаборатория машғулотларининг тавсифи келтирилган жавобни белгиланг.#Талабалар мустақил равишда вазифаларни бажарадилар ёки эксперимент ўтказадилар;
63.Лаёқат нима?#Одамнинг анатомик-физиологик хусусияти бўлиб, қобилиятларнинг ривожланиши учун дастлабки маълум шарт-шароитларни яратади;
64.Лойиҳалаш методи нима? #Лойиҳалаш методи – дидактик мақсадга эришиш учун муаммоларни топиш, аниқлаш ва уларни ишлаб чиқиш (технологияларни) усулларидир;
65.Лойиҳалаш методи ўқитишнинг ташкиллаштирилган методи бўлиб талабалар режалаштириш жараёни ва амалий вазифалар бажаришлари орқали ... . Нуқталар ўрнига қуйидаги мос сўзларни топинг?#Лойиҳа кўринишидаги билимларини оладилар.
66.Лойиҳалаш технологиясининг функцияларининг кетма-кетлигини аниқланг.1. Таълим-тарбия бериш; 2.Шахсни ривожлантириш; 3.Ижодий фаолиятга йўллаш; 4.Коммуникатив; 5.Мантиқий фикрлашни ривожлантириш. 6. Ақ¬лий фаолият усулларини таркиб топтириш; 7.Ўз ўқув фаолиятини таҳлил қилиш; 8. Касбга йўллаш; 9. Мўлжални тўғри олишга ўргатиш; 10. Ҳамкорликда ишлашга ўргатиш.#10,9,1,2,3,4,5,6,7,8.
67.Лойиҳалаштириш методини қўллаш натижасида ... . Қолдирилган нуқталар ўрнига мос сўзларни топинг?#Лойиҳа кўринишидаги билим олинади;
68.Малака нима?#Шахснинг билим ва кўникмаларига асосланган ҳолда маълум фаолиятни муваффақиятли бажаришга тайёрлиги;
69.Масофадан ўқитиш қандай амалга оширилади?#Коммуникацион технологиялар орқали;
70.Махсус семинарлар қандай хусусиятларни мужассамлантиради?#Маъруза мавзуларига алоқадор бўлмайди ва бирор фаннинг дастури мазмунига кирмайди.
71.Машғулот мавзулари талабаларга мос ва тушунарли бўлиши учун қайси қоидаларга амал қилиш керак? #Барча жавоблар тўғри;
72.Машғулот мақсади қандай йўналишларда белгиланади:#3 йўналишда: таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи;
73.Машғулотнинг анъанавий методларини кўрсатинг?#Оғзаки кўргазмали, оммавий, мантиқий, мустақил ишлаш, назорат методлари;
74.Маъруза, мустақил ишлар, маслаҳатлар, кўрсатма бериш, идрок этиш, кузатиш методлари ўқитиш ва ўрганиш методлари гуруҳининг қайси бирига тааллуқли? #Билим бериш, идрок этиш ва ўзлаштириш, эътиқодни шакллантиришни таъминловчи методлар гуруҳи;
75.Менежмент – бу …#Барча жавоблар тўғри.
76.Методология нима?#Методология – метод ҳақидаги таълимот ёки методлар назарияси;
77.Мотив нима?#Англанган ёки англанмаган иш ҳаракат бўлиб, бирон эҳтиёжнинг субъектив ифодасини билдиради;
78.Муаммоли дарснинг тузилиши ва элементлари.#Талабалар эгаллаган билимларини фаоллаштириш, янги билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
79.Муаммоли дарснинг тузилиши элементлари – бу… #Талабалар эгаллаган билимларини фаоллаштириши, янги билимларни ўзлаштириши, кўникма ва малакаларни шакллантириши;
80. Муаммоли машғулот босқичлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?. Психологик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган талаба¬лардан тенг сонли кичик гуруҳларни шакллантириш. 2. Кичик гуруҳларга муаммоли саволлар¬дан иборат бўлган ўқув топшириқларини тарқатиш ва уларни топши¬риқ¬нинг дидактик мақсади билан таништириш. 3. Талабаларнинг билиш фаолиятини ўқув муаммоларини ҳал этишга йўналтириш. 4. Талабаларнинг муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича ахборот¬¬ла¬ри¬ни тинглаш. 5. Кичик гуруҳлар ўртасида ўқув баҳси ва мунозара ўтказиш. 6. Умумий хулоса ясаш#1,2,3,4,5,6;
81.Муаммоли методлар гуруҳига кирувчи методларни топинг.#Бирга жавоблар тўғри.
82.Муаммоли таълим методининг таърифи қайси жавобда келтирилган?#Илмий билиш жараёнининг объектив қарама-қаршиликларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишга қаратилган, фикрлашга ўргатиш ва билимларни ижодий ўзлаштиришга қаратилган таълим методи;
83.Муаммоли таълим методининг таърифи қайси жавобда келтирилган?#Илмий билиш жараёнининг объектив қарама-қаршиликларини очиш ва уларни ҳал қилишга қаратилган, фикрлашга ўргатиш ва билимларни ижодий ўзлаштиришга қаратилган таълим методи.
84.Муаммоли ўқитиш технологияси босқичларини белгиланг?#Муаммоли вазият, муаммоли савол, муаммоли вазифа, муаммо ечими;
85.Мулоқот нима?#Кишининг бошқа одамлар билан ўзаро муносабатда бўлиш шакли;
86.Мустақил ишларнинг турларини аниқланг.#Намуналар бўйича мустақил ишлар, реконструктив-вариатив, эвристик, ижодий тадқиқот;
87.Намунавий дастурнинг таркибий қисмларининг кетма-кетлигини аниқланг. 1. Кириш 2. Асосий қисм 3. Маъруза машғулотлари мавзулари 4. Амалий. машғулотлари мавзулари 5. Семинар машғулотлари мавзулари. 6. Лаборатория машғулотлари мавзулари 7. Дарслик ва ўқув қўлланмалари рўйхати 8. Кўргазма воситалари. 9. Рейтинг назорати топшириқлари 10. Курс иши ва лойиҳалар мавзулари. #1 2 3 4 5 6 10 7;
88.Намунавий ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар.#барча жавоблар тўғри.
89.Нерв тизимининг кучсиз, мувозанатсиз, суст типи қайси темпераментга мос келади?#Меланхолик.
90.Нутқ техникасига нималар киради?#Нафас олиш, овозни йўлга қўйиш, унинг товланиши, талаффузи, нутқ суръати;
91.Нутқнинг вазифаларини аниқланг.#Нутқ воситасида боланинг ҳис-туйғулари, ўқувчилар орасида мулоқот, олинган маълумотларни онгли таҳлилий идрок этиш;
92.Оғзаки таълим методлари қайси жавобда кўрсатилган?#Ҳикоя, суҳбат, маъруза;
93.Олий таълим инновацион сиёсатининг асосий тамойилларидан бири.#Илмий ва таълимий жараёнларнинг бирлиги, жамият равнақига йўналтирилганлиги;
94.Олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларининг асосий турлари қайси жавобда тўлиқ кўрсатилган?1. Маъруза 2.семинар 3. Театр, музей, кўргазмаларга экскурсия 4. Амалий машғулот 5. Лаборатория машғулоти 6. Педагогик амалиёт 7. Мустақил иш 8. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти. #1 2 4 5 7;
95.Олий таълим муассасаси таълим жараёнида фойдаланиладиган ва кенг тарқалган педагогик технологияларни белгиланг.#Муаммоли ўқитиш, табақалаштирилган ва индивидуал, дастурлаштирилган, компьютер ахборот технологияси, муаллифлик технологиялари;
96.Олий таълим учун тайёрланадиган дарсликка қўйиладиган асосий талабларни топинг. #Чуқур илмий услубий, юқори сифат ва миқдор кўрсаткичда бўлиши;
97.Олий таълим учун тайёрланадиган дарсликка қўйиладиган талабни топинг?#Чуқур илмий услубий, юқори сифат ва миқдор кўрсаткичда бўлиши;
98.Олий таълим учун тайёрланадиган маърузалар тўпламига қўйиладиган талабларни топинг.#Айрим мавзуларнинг мазмуни қисқача ёритилган, бирламчи билим олишга қаратилган, назарий ва амалий саволлар, таянч атама ва иборалардан иборат бўлиши;
99.Олий таълим учун тайёрланадиган методик қўлланмаларга қўйиладиган талабни топинг.#Ҳар бир машғулотнинг мақсади, мазмуни, амалий машғулотлар, қисқача топшириқлар ва тавсиялар берилган бўлиши;
100.Олий таълим учун тайёрланадиган ўқув адабиётларининг турларини топинг. #Барча жавоблар тўғри.
111.Олий таълим учун тайёрланадиган электрон дарсликка қўйиладиган талабларни топинг.#Компьютер технологиясига асосланиши, мустақил таълим олишга йўналтирилган, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарали ўзлаштиришга мўлжалланган бўлиши;
112.Олий ўқув юртидаги таълим сифатини назорат қилиш усуллари.#Ички назорат, жорий, оралиқ, якуний, ташқи, давлат, жамоат, якуний давлат аттестацияси назоратлари;
113.Олий ўқув юртларида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларнинг шаклларини топинг.#Барча жавоблар тўғри.
114.Оралиқ назоратнинг вазифаларини топинг.1. Битта мавзу бўйича билим, кўникма ва малакаларни аниқлаш. 2. Бўлим бўйича назарий билимларни баҳолаш. 3. Амалий машғулотларда кўникма ва малакаларни аниқлаш. 4. Бўлим бўйича талабанинг муайян савол ёки муаммони ечиш маҳорати ва қобилияти аниқланади. #2; 4;
115.Ота-оналарнинг ҳамда қонуний васийларнинг болалар олдидаги вазифалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган? #Барча жавоблар тўғри;
116.Педагогик жараённинг вазифаси нималардан иборат?#Билим бериш, тарбиялаш, ривожлантириш;
117.Педагогик жараённинг объекти?#Талабалар гуруҳи ва алоҳида талаба;
118.Педагогик жараённинг субъектлари.#Ўқитувчилар, тарбиячилар, педагогик коллектив;
119.Педагогик инновация.#Бу янгилик киритишни англатиб, у педагогик тизимнинг ички ресурсларини ишга солган ҳолда самарали натижага олиб келувчи янгиликлар.
120.Педагогик квалиметрия – бу…#Ўқитувчи, тарбиячининг касбий ва педагогик маҳорати, новаторлиги даражасини аниқлашга йўналтирилган тадқиқот соҳаси;
121.Педагогик квалиметриянинг таркибий қисмини белгиланг.#Аттестация;
122.Педагогик қобилиятнинг асосий сифатларини белгиланг?#Барчаси тўғри.
123.Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмларини кўрсатинг?#Ўқитувчи фаолиятининг инсонпарварлик йўналиши, ихтисосликка доир билимлар, педагогик қобилият ва педагогик техникани эгаллаш;
124.Педагогик мулоқот таърифи.#Педагогик мулоқот – бу ўқитувчининг ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда синфда ижобий руҳий иқлим яратиш;
125.Педагогик муносабатлар тизимини аниқланг?#Бўлажак муносабатни моделлаштириш, муносабатда бўладиган гуруҳни олдиндан билиш, бевосита муносабат ўрнатиш, муносабатни бошқариш, муносабатни таҳлил этиш.
126.Педагогик назокатнинг меъёрига қайсилар киради?#Ихтисослик соҳасидаги бурч, педагогик адолат, ихтисосликка доир виждон, иззат нафс, педагогик орият;
127.Педагогик таъсир кўрсатишнинг асосий усуллари?#Талаб; рағбатлантириш ва жазолаш; жамоатчилик фикри;
128.Педагогик техниканинг таркибий қисмлари.#Ўқитувчининг ўз нутқини бошқара олиш қобилияти билан боғлиқ кўникмалар, саводли ва ифодали гапириши, билими ва фикрини тушунарли етказа олиши.
129.Педагогик фаолият деганда қандай жараён тушунилади?#Ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш, таълим-тарбия бериш учун махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолияти.
130.Педагогик фаолият технологияси нима?#Таълим, тарбия ва ривожлантириш технологияси.
131.Педагогик фаолиятда меҳнат малакаси деб нимага айтилади?#Эгаллаган билимларини ўзининг ҳаётий ва амалий фаолиятида қўллай билиши;
132.Педагогик фаолиятини моҳирлик билан бошқариш – бу ...#Педагогик техникадир;
133.Педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш учун зарур сифатлар қайси жавобда тўлароқ кўрсатилган? #Билим, тушунтира олиш, кузатувчанлик, нутқ, ташкилотчилик, обрў орттира олиш, тўғри муомала қила олиш, келажакни кўра билиш, диққатни тақсимлай олиш;
134.Педагогика соҳасида қўлланиладиган илмий-тадқиқот методлари.#Кузатиш, таққослаш, аналогия, индукция, дедукция, анализ, синтез, абстракция, умумлаштириш;
135.Педагогнинг қайси жараёнини саҳнадаги актёрлар фаолиятига ўхшатиш мумкин?#Ҳатти-ҳаракат, машғулот олиб бориш жараёнини;
136.Рейтинг баҳолари, курс ва диплом ишлари лойиҳалари, битирув малакавий ишлар, давлат аттестацияси натижаларини баҳолаш қайси методлар гуруҳига тааллуқли?#Билимларни тадбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш методлар гуруҳи;
137.Рейтинг тизимининг вазифалари.#Талаба билимини ҳаққоний, аниқ ва адолатли баҳолаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш, талаба билимини мунтазам назорат қилиш, ўқитиш самарадорлигини аниқлаш;
138.Семинар машғулоти қайси жавобда кўрсатилган?#Ўқувчиларнинг мавзудаги муҳим масалаларни чуқур ўрганиш юзасидан мустақил ишлашини, кейинчалик уларни жамоа бўлиб муҳокама қилишни ташкил этиш;
139.Семинар машғулоти қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Талабаларнинг мавзудаги муҳим масалаларни чуқур ўрганиш юзасидан мустақил ишлашини, кейинчалик уларни жамоа бўлиб муҳокама қилишни ташкил этиш;
140.Семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида, назорат ишларини бажаришда қайси методлар гуруҳидан фойдаланилади? #Билимларни татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш методлари гуруҳи;
141.Сюжетли-ролли ўйинларнинг ўзига хос хусусияти.#Табиат ва табиий ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликни бадиий усулда ёритиш;
142.Талабалар билан мулоқотда ширинсуханлик, хушмуомалалик, мулойимлик ўқитувчиларнинг қандай сифатлари ҳисобланади? #Коммуникатив;
143.Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш шаклларини топинг. #Барча жавоблар тўғри;
144.Тарбия методлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Ижтимоий онгни шакллантирувчи, одатлантирувчи ва машқлантирувчи, рағбатлантирувчи ва жазоловчи;
145.Тарбия турлари.#Ақлий тарбия, жисмоний, аҳлоқий, меҳнат, нафосат, экологик, этик, иқтисодий, ҳуқуқий;
146.Тарбиянинг турлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Илмий, ақлий, эстетик, экологик, меҳнат ва касбий тарбия;
147.Тарбиячи позициясига нималар киради?#Жамоанинг шахсга таъсирини таъминлай билиш;
148.Таълим – тарбия жараёнини ташкил этиш усули ва олинажак натижа, педагогик бошқарувни ва таҳсил олувчиларнинг боғлиқлиги ўқитишнинг қайси қонуниятда мос келади?#Таълим – тарбия жараёнининг таҳсил олувчилар фаолияти характерига боғлиқлиги қонунияти;
149.Таълим беришнинг асосий категориялари?#Билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳолаш;
150.Таълим ва тарбия қайси ёндашув асосида тўлақонли амалга ошади?#Ўқувчини ижодий ёндашиши, дидактик малака, ташкилотчилик, конструктив техникалари орқали;
151.Таълим жараёнида ўқитувчининг педагогик маҳоратини намоён этувчи асосий ҳолатлар?#Талабанинг назарий ҳамда амалий фаолиятда эришадиган ютуқлари ва ижобий натижалари;
152.Таълим мазмунини интеграциялашда интеграция қандай функцияни бажаради?#методологик;
153.Таълим муассасаси битирувчисининг ўрганувчан ижтимоий ва касбий шароитларга муваффақиятли мослашув жараёни ва натижаси #адаптация;
154.Таълим назариясининг таркибий қисмларига нималар киради ?#Таълим жараёнининг моҳияти, таълим мазмуни, таълим тамойиллари, методлари, шакллари ва воситалари;
155.Таълим соҳасида маркетингнинг қандай тури кўпроқ қўлланилади?#Ижтимоий;
156.Таълим технологияси қандай элементлар тўпламида иборат?#Таълим берувчи, таълим олувчи, таълим мақсадлари ва натижалари, таълим мазмуни, таълим методлари, шакллари, воситалари ва баҳолаш;
157.Таълим технологияси турларини белгиланг?#Муоммали, шахсга йуналтирилган, масофавий, модули;
158.Таълим хизматларини ташкил этиш борасидаги вазифаларни белгилайдиган олий таълим муассасаси хизмати.#Маркетинг хизмати;
159.Таълимда илм орқали билим олиш деганда нимани тушунасиз?#Таълим олувчининг илмий методларга асосланиб билим олиши;
160.Таълимда проекцион ускуналар ва слайдларни қўллаш қайси дидактик тамойилда ўз ифодасини топган?#Кўргазмалилик.
161.Таълимда технологик ёндашувни асосий ютуғи.#Дифференциал ва индивидуал ёндашувни таъминлайди.
162.Таълимдаги муаммо нима? #Ҳозирча жавоби маълум бўлмаган, лекин ахборот манбаларида, ўқув материали ёки ўқитувчи орқали бажарилган машғулотларда мавжуд бўлган, билим олувчини билимига даъват этувчи таълим – тарбияга оид муҳим масала;
163.Таълимнинг ривожлантирувчи мақсадлари.#Ўқувчи шахсини шакллантириш, илмий–назарий фикрлашни ривожлантириш, назарияни юқори даражада эгаллаш, илмий методларни эгаллаш.
164.Таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги асосан қандай метод ва ёндашувлар билан боғлиқ?#Таълимда ҳамкорликда таълим олиш, лойиҳалаш методи, дифференциал ва индивидуал ёндашувларни амалга ошириш билан боғлиқ;
165.Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи маҳоратини белгиловчи мақсадлар?#Таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи;
166.Темперамент нима?#Одамнинг индивидуал психологик хусусиятларидан бўлиб, унинг хаяжонларида, эмоционал таассуротларида, мувозанатлилигида ва психик фаолиятининг тезлигида намоён бўлади;
167.Тестни ишонарлилигини таъминловчи омил қайси жавобда кўрсатилган? #Тест саволига берилган жавоблар сонига;
168.Технологиялаштирилган таълимнинг асосий хусусиятини кўрсатинг?#Технологиялаштирилган таълим жараёни ўқитувчи шахсига боғлиқ бўлмаган фақат ўқувчи(талаба)нинг шахсий эхтиёжлари ва талабларига асосланади.
169.Тизимга берилган характеристиканинг қайси бирини асосий деб ҳисоблайсиз?#Элементлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
170.Тушуниш реал борлиқдаги ...... #Объектив жараён ва фаолиятларни тўғри ва тўла инсон онгида ифодаланишидир;
171.Узлуксиз таълим тизими қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.
172.Ўз педагогик лаёқати ва педагогик фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш ўқитувчи фаолиятида қандай ўзгаришларга олиб келади?#Касбий фаолиятида ижобий ўзгаришлар, касбдошлар томонидан тан олиниш, педагогик маҳоратни ортиши;
173.Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади, бу...#Инсонни ҳар томонлама ривожлантириш ва камол топиши;
174.Ўз-ўзини тарбиялаш метод ва усулларига қуйидагилар киради:... #Ўз-ўзини бошқариш, талаба шахсини тушуниш, ўз- ўзини назорат қилиш, ўз фаолиятига ўзи баҳо бериши, муомалада ўзини кўрсата олиш, ўз нутқини тўғри туза олиш ва бошқалар;
175.Ўқитиш жараёнида назоратнинг ривожлантирувчи функциясини топинг.#Ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш;
176.Ўқитиш методикаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Хусусий дидактик ёки таълимнинг хусусий назариясини ўзида намоёнэтадиган педагогика фанининг тармоғидир;
177.Ўқитиш методларини танлаш нималарга боғлиқ?#Ўқув материалларининг мантиқий йўналиши, мазмуни ва мустақил иш характерига;
178.Ўқитиш усули нима?#Ўқитиш усули – ўқитиш методини амалга ошириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро ҳамкорликда бажарадиган операция
179.Ўқитиш шакллари тўлиқ берилган жавобни топинг.#Маъруза, семинар, амалий, лаборатория машғулотлари, мустақил таълим, амалиёт;
180.Ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотини боғловчи асосий восита?#Сўз;
181.Ўқитувчиларнинг характери, индивидуал хусусиятига қараб тоифаларга ажратиб беринг? #Ташаббускор, ижодкор ўқитувчилар, ташаббуссиз, ўз фикрига эга бўлмаган ўқитувчилар, ҳамма ишга бефарқ қаровчи ўқитувчилар.
182.Ўқитувчининг инновацион фаолияти қайси масалаларни ечишга қаратилган? #Воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга қаратилган;
183.Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга тегишли бўлган ёндашувларни аниқланг.#Акмеологик, креатив, рефлексив;
184.Ўқитувчининг коммуникатив қобилияти қайси жавобда тўғри кўрсатилган? #Талабага тўғри муомала қила олиш, уларга яқин бўлиш, улар билан педагогик самарали ҳамкорлик ўрната билиш қобилияти;
185.Ўқитувчининг талабалар билан ижодий фаолиятини тайёрлашдаги ташкилотчилиги нималарда намоён бўлади.#Ўтказиладиган тадбирни талабалар билан биргаликда танлаб режасини тузиш, режа асосида гуруҳларга бўлиниш ва топшириқлар олиш, тадбирни тайёрлаш, тадбирни ўтказиш, ўтказилган тадбирни таҳлил қилиш;
186.Ўқитувчининг таълим жараёнини мақбуллаштириш қобилияти нималарда намоён бўлади?#Кам куч сарфлаш эвазига ўқитувчи ва талабаларга таълим бериб, ўқитиш мақсадига эришишдир;
187.Ўқитувчининг таълимга анъанавий ёндашувида қандай хусусиятлар мавжуд?#Ўқитувчи бошқарувчи, ўқув мақсадлар аниқ эмас, ўқитувчи билимларни монолог орқали етқазади, ўқувчи билимларни пассив қабул қилиш;
188.Ўқув қўлланмасига хос хусусиятларни топинг.#Барча жавоблар тўғри;
189.Ўқув қўлланмасининг дарсликдан фарқ қилувчи жиҳатини топинг.#Муайян мавзуларни дарсликка нисбатан кенгроқ ёритади;
190.Ўқув материалини танлашда қайси принципга риоя қилинади?#Ўқув материалини соддадан-мураккабга томон ривожлантириб бориш;
191.Ўқув машғулоти жараёнида ўқитувчининг суҳбати таълимнинг қайси методига киритилади?#Оғзаки;
192.Ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг либерал шакл бу – …#Ўқитувчи ташаббускор бўлмайди ва ҳис туйғулар, эҳтиёжлар инобатга олинмайди;
193.Фикр алмашиш билан боғлиқ бўлган методлар.#Ишонтириш; таъсир қилиш; тақлид қилиш;
194.Ҳамкорликда таълим олиш технологиясидаги асосий ғоя турли ўқув ҳолатларда ... шароит яратишдан иборат. Қолдирилган нуқталар ўрнига мос жумлани қўйинг.#Ўқувчи (талаба) ларнинг хамкорликдаги фаол ўқув фаолияти учун.
195.Характер нима?#Шахснинг олий нерв фаолияти билан боғлиқ ҳолда унинг ҳаёти мобайнида шаклланиб, ўз-ўзига ва бошқа кишиларга, теварак атрофдаги оламга бўлган муносабатларида ифодаланган индивидуал хусусиятлари;
196.Ходимларни баҳолаш, аттестация қилиш усули – бу…#Ассессмент;
197.Шароитга тез мослашиб, бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга тез кўча оладиган темперамент типи қайси қаторда тўғри берилган?#Сангвиник.
198.Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий тамойилини кўрсатинг?#Таълим марказига ўқувчи (талаба) қўйилади;
199.Шахсга таъсир этиш орқали тарбиялаш метод ва усуллари.#Ўз-ўзига кўрсатма бериш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўз-ўзини ишонтириш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини мажбур этиш.
200.Шахсга таъсир этиш орқали тарбиялаш методлари ва усулларига қуйидагилар киради?#Ўз-ўзига кўрсатма бериш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўз- ўзини ишонтириш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини мажбур этиш;
201.Шахснинг баркамоллигини таъминловчи манбаларни топинг.#Халқимизнинг маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат билан боғлиқ қадриятлари;
202.Шахснинг баркамоллигини таъминловчи манбаларни топинг?#Халқимизнинг маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат билан боғлиқ қадриятлари;
203.Шахснинг билимлар тизимига, дунёқарашига, хулқ-атворига, хатти-ҳаракатига таъсир эта олиш ва уни қисман ўзгартириш ... дейилади.#Ишонтириш.
204.Шахснинг маънавий шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар қайси қаторда тўғри кўрсатилган? #Ижтимоий муҳит, этник хусусиятлар, жинсий хусусиятлар;
205.Эвристик суҳбат мақсади:#Моҳирлик билан қўйилган саволлар ёрдамида янги билимларни жадал ўзлаштирилишини таъминлаш;
206.Эвристика – бу ….#олдиндан ўрганилган алгоритмларни таҳлил қилиш ва уларга содда ўзгартиришлар киритиш асосида янги алгоритмлар тузиш малакаси;
207.Экстравертларга қандай ҳислатли инсонлар киради?#Фаоллик, таъсирларга мойиллик;
208.Электрон дарслик нима?#Компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга, ҳамда фанга оид ўқув материаллари тўғрисидаги маълумотларни самарадорли ўзлаштирилишига мўлжалланган восита;
209.Эмпирик педагогик технология қайси жавобда тўғри кўрсатилган?#Сезги аъзолари орқали билим олиш технологияси;



Download 20,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   323




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish