Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
1. Мактабда 10-декабр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида” ги қонун қабул қилинганлигига 27 йил тўлиши муносабатини нишонлаш;
-Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари“Мадҳия- она Ватаним, буюк халқим тараннуми!” мавзусида 5-7-синфлардан диктант, 8-11-синфлардан иншолар олишини назорат қилиш ва туман ХТБга етказилиши ММИБДЎ О.Ражабова зиммасига юклатилсин ;
2. 10-декабр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан маданий- маърифий тадбирларни ўтказиш қайд этилсин;
- мактабда харбийлар билан учрашувлар ташкил этиш;
- ўтказилган маданий- маърифий тадбирларни телевидения ва матбуотларга эълон қилиниши ММИБДЎ О.Ражабова зиммасига юклатилсин .
Йиғилиш котиби: О.Ражабова
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ТЎҒРИСИДА
1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;
3) Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;
4) давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни — кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида — соат 24 да;
5) республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;
6) давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;
7) расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;
8) ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
9) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида — янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;
11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилади.
(3-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан 10 ва 11-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |