9-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади.
10-модда.
Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ўша мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади.
11-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларида, таълим муассасаларида, спорт мусобақалари вақтида, шунингдек хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари тегишли тадбирлар ўтказган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари ушбу Қонун талабларига асосланиб белгиланади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда.
Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ушбу Қонуннинг ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Жиноят кодексининг 215-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2031-моддаларига қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |