oziq-ovqat sanoati
Mashinasozlik va metallni qayta ishlash,
|
to`qimachilik sanoati
|
Kimyo va mashinasozlik majmualari
|
Trikotaj sanoati
|
Yoqilgʻi sanoati
|
Paxta tozalash,
|
Qurilish materiallari sanoati
|
Ko'n-poyabzal ishlab chiqarish
|
Topshiriq-2 Sanoat tarmoqlarini kichik tarmoqlar ga ajrating
1. Kon sanoati
КОН САНОАТИ, кон қазиб олиш саноати — фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ер остидан казиб олиш, дастлабки қайта ишлаш — бойитиш бўйича и. ч. тармоқлари мажмуи. Кон саноати куйидаги асосий гуруҳларга бўлинади
1) ёқилғи (нефть, табиий газ, кўмир, сланец, торф) қазиб олиш саноати;
2) руда (темир рудаси, марганец рудаси, рангли металлар, асил ва ноёб металларрудалари, радиоактив элементлар) қазиб олиш саноати;
3) нометалл қазилма ва маҳаллий қурилиш материаллари саноати (мармар, фанит, асбест, бўр, доломит, кварцит, каолин, гипс, мергель, дала шпати, оҳактош ва б. ни қазиб олиш);
4) кон-кимё (апатит, калий тўзлари, нефелин, селитра, олтингугурт колчедани, боррудалари, фосфат хом ашёси қазиб олиш) саноати;
5) гидроминерал сувлар (минерал ер ости сувлари, сув таъминоти ва б. мақсадлар учун сув) олиш саноати.
Мис, кўрғошин-руҳ саноати асосан Оҳонгарон-Олмалиқ кон саноати
районида Курғошинкон-Олтинтопган полиметалл конлари, Қалмоққир мисс конлари негизида шакллана бошлаган. Ушбу саноат тармоғининг етакчи корхонаси тугал металлургия киклига эга бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбината ҳисобланади. Комбинатнинг мис мажмуаси Қалмоққир мис кони, руда бойитиш фабрикаси, металлургия заводидан, қўрғошин - руҳ мажмуаси Кўрғошинкон, Олтинтопган, Чалага ва бошқа конлар, руда бойитиш фабрикаси, металлургия заводларини ўз ичига олади. Улар асосан тозаланган мисни экспорт қилмоқда. Ҳар йили бир неча ўн минг тонна мис ишлаб чикараётган Узбекистон мис заҳиралари бўиича дунёда 10-ўринда туради. Руда конидаги
рангли металлар қатламлари асосан Тошкент вилоятининг Олмалиқ рудали майдонида жойлашган. Бу ердаги учта конда бир неча мис заҳиралари бор деб тахмин қилинмоқда. Бундан ташкари, Далнее кони разведка қилинган. Заҳираларнинг катталиги, қазиб чиқариш таннархи, рудадаги миснинг таркиби жиҳатидан МДҲ мамлакатларида ҳали унга тенг келадиган кон йук.
2. Kayta ishlash sanoati
Ҳозирги вақтда кимё ва кимёвий технология ютуқлари муҳим техника-хўжалик маҳсулотларини ноозуқабоп хомашёлардан олишга имкон беради. Бундай хомашёлар сифатида тош-кўмир, торф, сланек, нефть, табиий газ, ёғоч, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги
махсулотларининг чиқиндилари ишлатилмоқда. Масалан, совун ювувчи маҳсулотлар, изоляторлар ишлаб чикаришда, тўқимачилик саноатида, резина маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, чарм саноатида, коррозияга қарши курашишда, бетонларни сув ўтказмайдиган қилишда, металларни силлиқлашда, қирқишда совутгичлар сифатида ҳар йили бир неча минг тонналаб қимматбаҳо озуқабоп мойлар ишлатилади.
Саноатнинг кўпгина тармоқларида кенг миқёсда ишлатиладиган этил
спирти ишлаб чиқариш учун ҳам жуда кўп миқдорда юқори сифатли дон ва картошка ишлатилади. Ун, крахмал, сут каби махсулотлардан техник мақсадлар учун фойдаланилади. Масалан, казеин-оқсил модда сутда бўлади, казеин елим ишлаб чиқаришда, қоғоз ва чарм саноатида бўёқчиликда ҳамда муқовалар қилишда асосий маҳсулот сифатида ишлатилади. Бу мақсадда казеин ишлаб чиқариш учун ҳар йили бир неча юз минг тонна ёғсизланган сут сарфланади.
Крахмал тўқимачилик саноатида, резина ва кимё саноатида, гугурт
саноатида, электродлар олишда кенг қўлланилади. Ҳозир саноатда крахмал полиакрилламид ҳамда целлюлозанинг сувда эрувчан эфирлари —
карбоксилметил целлюлоза (КМК) билан мувофаққиятли алмаштирилган. Шу билан бирга КМК кўп микдорда крахмал ўрнида тўқимачилик, қоғоз ва гугурт саноатларида эса озуқабоп ун ўрнида ишлатилмокда. Ҳозир этилендан ва ёғочдан олинаётган синтетик этил спирт таркиби ва сифати жиҳатидан озуқабоп хомашёлардан олинадиган этил спиртдан фарқ қилмайди ва анча арзон ҳисобланади. Шунинг учун халқ хўжалигининг кўп тармоқларида бундай этил спирт кўп ишлатилмокда. Шунингдек, газ ва нефтни
кайта ишлаш маҳсулотларидан сирка кислота, глицерин ва ёғлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларни бу йўл билан ишлаб чиқаришда кўп микдорда озукабоп хомашёлар тежаб колинади ва ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг таннархи бирмунча арзонлашади
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ — оғир саноат тармоғи, нефтни кайта ишлаш ҳамда нефть маҳсулотлари и. ч. ни қамрайди. Нефтдан турли маҳсулотлар олиш қадимдан маълум бўлсада нефть конларини қидириш, ундан саноат усулида қимматбаҳо маҳсулотлар олиш 19-а. нинг 1-ярмида пайдо бўлди. Ўзбекистонда Нефтни қайта ишлаш саноатининг тўнғич корхонаси Ван-новск (ҳоз. Олтиариқ) нефть з-ди 1904 й. да ишга туширилган..
Do'stlaringiz bilan baham: |