“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
380
Германия транзит давлат сифатида кўплаб логистика жараёнларида иштирок этади.
Ўзидан ўтган транспорт оқимлари орқали Германия иқтисодиёт даражасини, логистика
самарадорлигини оширади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида логистика соҳасида
42 миллионга яқин мутахассис ишлайди. Германия эса умумий соннинг тахминан 6
миллионини эгаллайди. Германияда логистика соҳасида ҳар йили 75 минг менежер
талабга эга. Бундан ташқари, 10 минг бўлажак ходимлар олий маълумотга эга бўлишлари
шарт. Ҳозирги кунда логистика бозорининг моддий-техник таъминоти жадал ўсиб
бормоқда ва самарали ривожланмоқда
1
.
Логистика Германия иқтисодиётининг деярли энг катта қисмидир. Логистика
қуйидагиларни ўз ичига олади: турли хил товарларни ташиш, сақлаш ва маҳсулотларни
саралаш. Логистика хизмати соҳасида иш билан банд бўлганлар сони бўйича Германияда
логистика биринчи ўринда туради. Умумий фойда миқдори бўйича логистика
автомобилсозлик ва тиббиётдан кейинги ўринда туради. Германияда логистика турли хил
товарларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашдан ташқари, ҳар хил турдаги ускуналарни
ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Шу муносабат билан логистика
ходимларига талаб бозори 20 фоизга ўсиши мумкин.
Дунёдаги энг йирик логистика компаниялари Германия давлати билан алоқа
қилади. Улар орасида:
•
DHL Logistics
•
Kuehne & Nagel
•
DB Schenker Logistics
•
Dachser & Co.
Умуман олганда ушбу компанияларнинг жаҳон бозоридаги умумий улуши 23
фоиздан ошади. Хусусан, Германияда йирик логистика компанияларидан ташқари, кўплаб
кичик компаниялар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам мамлакат иқтисодиётини қўллаб-
қувватлайдилар ва кўпинча бирлашадилар, шунингдек, аутсорсинг логистика фаолиятида
катта ўрин тутади. Германияда логистика бўйича аутсорсинг 48 фоиздан ошади.
Германияда янги мева-сабзавот маҳсулотларининг қарийб 60 фоизи кооператив
ишлаб чиқарувчилар бирлашмаларига тегишли савдо марказлари орқали сотилади. Савдо
марказларига маҳсулотлар фермер хўжаликларидан, тузилган шартномаларга мувофиқ
келади ва одатда, улгуржи харидорларга сотилади. Улгуржи бозорларда асосий етказиб
берувчилар хусусий улгуржи савдогарлар, фермер хўжаликлари кооперативлари ва ишлаб
чиқарувчилар уюшмалари, камдан-кам ҳолларда алоҳида йирик фермерлар ва озиқ-овқат
саноати компаниялари иштирок этади. Германия логистика марказларининг концепцияси
1.1-расмда келтирилган.
Германия логистика марказларининг асосий шаклланиш хусусиятлари қуйидагилар
ҳисобланади:
- давлат томонидан кучли қўллаб-қувватлашниши, барча фаолият федерал
қонунлар орқали амалга оширидиши;
- немис модели логистика марказларини режалаштириш, лойиғалаштириш ҳамда
лойиҳаларни амалга ошириш босқичларида давлат органларининг фаол иштироки;
- лойиҳаларни амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлашда федерал бюджет,
штат ва маҳаллий бюджет, шунингдек, Европа иттифоқининг субсидиялари шаклида,
маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг, транспорт компанияларининг, банк кредитлари
орқали амалга оширилиши;
- логистика марказларини бошқариш давлат ҳамда назорат органлари орқали
амалга оширилади: бирлашмалар ва уюшмалар, инвесторлар ёки инвестиция
концорциумлари, муниципалитет;
- Германиянинг асосий логистика марказлари темир йўл ва автомобиль транспорти
марказларида жойлашган бўлиб, улар: Бремен шаҳри, Эрфурт ва Кассел марказлари,
1
https://ekonomika.snauka.ru/2018/01/15679
Do'stlaringiz bilan baham: |