Ражапов Хайрулла Бекдурдиевич
Урганч Давлат университети, мустақил тадқиқотчи
ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ БАЛИҚЧИЛИК СОХАСИДА КИЧИК
БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИНИ
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎЛЛАШ
Аннотация.
Мазкур мақолада Озарбайжон Республикасида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик тушунчалари, балиқчилик соҳасини ривожлантиришда кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг ўрни ва жиҳатлари, шарт-шароитлари, имкониятлари, муаммолари
ёритилган.
Калит сўзлар:
кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, балиқчилик, балиқчилик
хўжалиги, балиқ маҳсулотлари, экспорт, импорт, ялпи ички маҳсулот, хусусий мулк.
Аннотация.
В данной статье описаны понятия малого бизнеса и частного
предпринимательства в Азербайджанской Республике, роль и аспекты малого бизнеса и
“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
343
частного предпринимательства в развитии рыбной отрасли, условия, возможности,
проблемы.
Ключевые слова:
малый бизнес, частное предпринимательство, рыболовство,
рыбная хозяйства, рыбная продукция, экспорт, импорт, валовой внутренний продукт,
частная собственность.
Annotation.
This article describes the concepts of small business and private
entrepreneurship in the Republic of Azerbaijan.The article also illustrates the role and aspects,
conditions and opportunities, as well as problems of small business and private entrepreneurship
in the development of the fishing industry.
Keywords:
small business, private entrepreneurship, fishery, fish industry, fish products,
exports, imports. gross domestic product, private property.
Мамлакат аҳолиси фаровонлигини таъминлашда аҳоли барча қатламлари ва
ижтимоий гуруҳлари имкониятларини тенглаштиришга қодир бўлган иқтисодиётнинг
очиқлиги, динамик равишда ўсиш имкониятларининг муҳим мезони, миллий иқтисодиёт
ривожининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланадиган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик (КБХТ) эканлигини жаҳон мамлакатлари тажрибаси яққол намоён
қилмоқда.
Ҳорижий мамлакатлар тажрибаси, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиёт
очиқлигини, динамик равишда ривожланишини, аҳолининг барча қатламлари ва
ижтимоий гуруҳлари имкониятларини тенглаштирувчи, фаровонликни таъминлашда
муҳим мезон сифатида қаралишидан дарак беради.
Шу билан бирга КБХТ нисбатан паст даромадлилик билан биргаликда юқори меҳнат
интенсивлиги, шахсий ресурсларнинг чекланганлиги натижасида кучли рақобат
хавфининг ошиши туфайли янги техника ва технологияларни жорий қилишдаги ўзига хос
мураккабликлар каби ҳусусиятларга ҳам эгадир.
Озарбайжонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши 1918-йилгача турли
соҳаларда содир бўлди ва бу фаолият 1990-йилгача тўхтатилди. Ўтмишга назар ташлар
эканмиз, Озарбайжонда тадбиркорлик фаолияти жуда қадимий тарихга эга эканлигини
кўрамиз. Айтишимиз мумкинки, тадбиркорлик озарбайжонликларнинг генетик
маъносидир. Чунки Озарбайжонда азалдан тадбиркорлик анъаналари мавжуд. Ўтган
асрнинг бошларида Озарбайжонда миллий буржуазиянинг Х.З.Тагиев, М.Нагиев каби
вакиллари ва бошқалар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлар.
Озарбайжон Республикаси иқтисодиётида тадбиркорликнинг қуйидаги шакллари
амал қилади:
1)
Якка тартибдаги тадбиркорлик
2)
Коллектив тадбиркорлик
3)
Давлат мулки
Тадбиркорликнинг ушбу турларининг фаолияти Озарбайжон Республикасининг
Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Тадбиркорлик назариясини чуқур таҳлил
қилишнинг иккита асосий тамойили мавжуд. Улардан бири хўжалик тайёрлаш тарихи
билан шуғулланувчи олимларнинг назарий мулоҳазаларини ўрганишдир. Улар бошиданоқ
назарий муаммолар билан шуғулланиб, бу борада ўзларининг амалий фикрларини
билдиришган. Иккинчи тамойил - ўтмиш ва ҳозирги замонни илмий умумлаштириш. Улар
тадбиркорлик фаолиятининг шаклланиш жараёнини аниқлаш имконини беради[1].
Тадбиркорликнинг асосий белгиларига қуйидагилар киради:
➢
хўжалик юритувчи субъектларнинг автономлиги ва мустақиллиги. Ҳар
қандай тадбиркор муайян масала юзасидан қарор қабул қилишда эркин, албатта, ҳуқуқий
нормалар доирасида;
➢
иқтисодий манфаатдорлик. Тадбиркорликнинг асосий мақсади максимал
фойда олиш имкониятини олишдир. Шу билан бирга, тадбиркор юқори даромад олишда
Do'stlaringiz bilan baham: |