“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
64
- молия исоби,
- таржима дастурлари,
- Интернет-мессенжерлар,
- саёҳат ташкилотчилари,
- қўшимча хизматлар.
Мобил иловалар мижозлар билан мулоқот жараёнини имкон қадар соддалаштириш,
бу ўзаро алоқани самарали ва икки томонлама қилиш учун мўлжалланган. Масалан, ҳисоб
балансини текшириш ва пул маблағларини ўтказиш бўйича энг оддий операциялардан
бошланган мобил банкинг ҳозирда янги омонатларни очиш, банк карталарини чиқариш,
пул маблаларини конвертатция қилиш, турли ҳисоб-китобларни тўлаш, пул маблағларини
ўтказиш каби жуда кўп турли хизматларни тақдим этади.
Шундай қилиб, хизмат кўрсатиш корхонаси учун шахсий мобил иловани ишлаб
чиқиш ахборотни қўллаб-қувватлашнинг муҳим элементига айланади. Ўз мобил иловаси
мижоз билан қулай мулоқотни таъминлайди, янги мижозлар сонини кўпайтиришга ва
мавжуд мижозларнинг содиқлигини оширишга ёрдам беради, бренд хабардорлигини
таъминлайди, хизмат кўрсатувчи компаниянинг ижобий имиджини яратади, мақсадларга
эришади ва компаниянинг миссиясини бажаради.
Янги илғор технологияларни жорий этиш ва рақамли иқтисодиётга ўтиш катта
инвеститцияларни талаб қилади, уларнинг натижаси дарҳол олинмаслиги мумкин.
Рақамлаштиришни жорий этишнинг режалаштирилган натижасини олиш учун
ривожланиш истиболлари ва йўналишларини кўриш учун, жиддий тадқиқотлар талаб
этилади.
Шунинг учун кўпгина давлатлар рақамли иқтисодиёт стратегиясини ишлаб чиқди ва
амалга оширишга киришди: Жумладан, 2005 йилда Сингапур, 2006 йилда Австралия, 2008
йилда Буюк Британия ва Гонконг, 2009 йилда Норвегия, 2010 йилда Канада, 2012 йилда
Малайзия, 2013 йилда Корея Республикаси, 2015 йилда – Ҳиндистон ва Янги Зеландия
1
.
Ўзбекистонда Президентнинг 2020 йил 5 октябрдаги фармони билан ”Рақамли
Ўзбекистон-2030” Стратегияси тасдиқланди, унда келгуси икки йилда мамлакатимиз
ҳудудлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув,
ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш бўйича 280 дан ортиқ
лойҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўтган 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
деб эълон қилинди ва келгуси 5 йил давомида рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш асосий
устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди.
Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон ахборот технологияларини ривожлантириш
борасида катта қадам ташланди, бу иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида рақамлаштириш
жараёнларини кенгайтириш ва унинг рақамли деб аталадиган улушини оширишга ёрдам
берди. Рақамли иқтисодиётнинг таркибий қисмларига электрон тижорат, "Электрон
ҳукумат" тизими, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хизмат кўрсатиш соҳаларида
"ақлли" (smart) технологияларни жорий этиш, "Ақлли шаҳар", "Хавфсиз шаҳар"ни яратиш
шунингдек, “Буюмлар Интернет”дан кенг фойдаланиш ва бошқалар киради.
Рақамли
иқтисодиётнинг
ривожланиш
даражаси
ахборот-коммуникация
технологиялари (АКТ)нинг ривожланиш даражаси билан бевосита боғлиқ бўлган холда,
одатда турли кўрсаткичлар билан баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар қуйидагилардан
иборат: рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши, АКТ саноатига киритилган
инвестициялар ҳажми, интернет тезлиги, унинг мамлакат ҳудудини қамраб олиши ва
аҳоли фойдаланиши учун қулайлиги, электрон тижоратнинг ривожланиш даражаси,
"Электрон ҳукумат" тизимидаги давлат хизматлари улуши, АКТ соҳасидаги
мутахассислар билан ташкилотларнинг таъминланиши ва бошқалар.
1
Авдеева И.Л. Анализ перспектив развития цифровой экономики в России и за рубежом //Цифровая экономика и
индустрия 4.0: проблемы и перспективы. Труды научно-практической конференции с международным участием. Санкт-
Петербург: Издательство Политехнического университета, 2017. С. 19–25.
Do'stlaringiz bilan baham: |