Саноат маркетинги


III. Банкдаги бошқа счетлар операциялари бўйича аудит



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

III. Банкдаги бошқа счетлар операциялари бўйича аудит. 
Банкдаги махсус счетларни текширишда: (лимитланган) чекланган, ва (лимитланмаган) 
чекланмаган чек дафтарчалари билан амалган ошириладиган муомалаларни текширишда 
дафтарчадаги 
колдикларнинг 
банкдан 
олинган 
кучирма 
ва 
бухгалтерия 
хисоби 
маълумотларидаги курсатилган суммага мос келишини аниқлаши лозим. Агар фаркчикса, банк 


туламаган сумма ва сабаб аниқланади. Зарур холларда хисоблашув хақикийлигини аниқлаши 
мумкин. 
Текшириш давомида аудитор: 

чек дафтарларини саклаш ва ундан фойдаланиш тартибига риоя килиниши; 

бекор килинган ва фойдаланилмаган чек варакаларининг микдори, хазина ва банк 
муомалалари хисобини олиб борувчи шахсларнинг бевосита банкдан пул олиш холлари 
бўлганлиги; 

молиявий хужжатларнинг тузилиши, банкдаги ҳар хил счетлардан кучирмалардаги 
рақамларнинг пул маблагларини ўзлаштириш максадида калбаки туггрилаш холлари 
булмаганлигига ишонч хосил килиб банкдаги счетлардан кучирма билан бухгалтерия хисоби 
маълумотлари уртасидаги фарклар ёки ноаниқ тўзатишларни тафтишчи банк муссасаларда 
текшириши лозим. 
- банкдаги олинган чек дафтарчалари хисобга олишда тўғри акс эттирилганлигини ва 
улардан конуний фойдаланилаётганлигини ҳамда улар хисобдор шахсларга тилхат бўйича 
берилиш-берилмаслиги; 
- хисобдор шахслар чек дафтарчаларидан фойдаланганликлари хақида хисобот 
тўзишларини, хисобдор шахсларнинг хисоботлари бўйича оборотлар ва колдик махсус ссуда 
хисоб вараклари бўйича банк оборотлари ва колдикларига мувофиклигини, транспорт 
хужжатларида чекларнинг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилишини ва х. к ; 
- аккредитивлар билан ўтказилган операцияларнинг тўғрилиги ва конунийлигини 
текшириш. Бунда мазкур хисоб китобларнинг сабабларини, улар корхонанинг тўловга 
лаёкатлилигини ҳам аниқлаш лозим . Бундай холда корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш 
учун кандай чоралар курилганлигини билиш керак. 
Очилган аккредитивларнинг асосланганлигини ва тўлов ўз вақтидалигига ишонч хосил 
килиниши керак. 
Ссуда счетида олинган киска, урта ва ўзок муддатли кредитлар учун очиладиган 
счетлардаги операцияларнинг шатрнома шартларига мувофик максадли ишлатилишини 
текшириш зарур. 
Пул хужжатларини текширишда аудитор кассадаги почта маркалари, давлат пошлинаси 
маркалари, вексел, санатория ва дам олиш уйларига берилган йулланмаларни куриб чикади. 
Акциядорлардан сотиб олинган ўз акциялари билан боглик муомаларни текширишда уларнинг 
конунийлигини ва бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини, молиявий конун ва тартибларга риоя 
килинаётганини, ушбу сотиб олинган акциялардан фойда олинаётган ёки фойда 
олинмаётганлиги, фойда олишда корхона ўз хукукини химоя кила олиши куриб чикилади. 
Банк операцияларини текширишда аудитор бухгалтерия хисобида 5710-"Ўтказилган 
йулдаги пуллар (турлар бўйича)" хисоб варагидаги суммаларнинг хақикийлигини текширади. 
Хусусан, купчиллик холларда 5710-"Ўтказилган йулдаги пуллар (турлар бўйича)" хисоб 
варагида бажарилган ишлар учун буюртмачиларнинг карзлари ва бошқа суммалари нотўғри 
ўтказилади, вахоланки, унда банк кассаларига топшириладиган, лекин махсус ссуда хисоб 
варагига қайд килиб улгурмаган пул суммалари, шунингдек текшираётган корхона хисоб 
варакгига келиб тушмаган, яъни ой охирида "йулда" бўлган суммалар акс эттирилиши лозим.
Хисобда бундай қайдлар килиш учун асос куйидагилар булиши мумкин: 
-тушумни топширишда пул топширилганлиги хақида банк паттасининг нусхаси, пул 
маблагларини ўтказишда -кархона авизоси, унда утказмани кабул килган банк ёки почта 
булимининг номи, рақами, сана, сумма курсатилган булиши керак. 
Хисоб китоб вараклари ва валюта хисоб варакларидан пул маблагларини хисобдан 
чиқариш бўйича банкдан олинган нақд пулларни ўз вақтида ва тўлиқ кирим килиниши ва 
максадли фойдаланишиги алохида эътибор берилиши лозим. Товар етказиб берувчиларга пул 
маблагларини ўтказиш ва карзларини ўзиш улардан фойдаланишнинг раеллиги ва 
асосланганлигини аниқлашда шу хисоб вараклари асосида текширади. 
Аудитор пул маблагларини акцепланган топширикомалар билан почта алока йуналишлари 
оркали ўтказишда коида бўзишларга йул куйилганлигини текшириб куради. Бунда жорий ва 
депонентга олинган иш хақига оид суммалар, ижро вараклар ёки хисобдорлик суммалари 


утказмалари ва хокозо утказмаларнинг хусусиятлари ва ўтказиладиган суммаларнинг 
тўғрилигини (бирламчи хисога олиш хужжатларига солиштириш йули билан) шунингдек, 
руйхатда курсатилган утказмаларни олувчилар манзилгохининг тўғрилигини текширади. 
Корхонанинг облигациялари, депозитлари ва бошқа кимматбахо когозлари микдори куриб 
чикилади. Номинал ва сотиб олиш бахоси уртасидаги фарк ишончлилиги текширилади. 
Санаторий ва дам олиш уйларига берилган йулланмалар билан боглик муаммолар билан 
боглик операцияларни текширишда кайси маблагг хисобидан сотиб олинганлиги, текшириш 
ўтказилаётган корхонада ишламайдиган кишиларга йулланма бериш холлари булмаганлигини, бу 
йулланмалар учун хакни кассага ўз вақтида тўланишини ва бу йулланмалар беришда касаба 
уюшмасининг розилиги борлигини аниқлаш керак. 
Корхона ва фирмаларнинг чет эл валютасидаги пул маблаглари тўлиқ хисобга 
киритилганлигини ва валюта операциялари хисобида туггри акс эттирилганлигини аниқлаш 
текширувдаги мухим масала хисобланади. 
Чет эл валютаси бўйича муаммолар 5210-5220-"Валюта счети" счетида амалга 
оширилишини текширишда нақд пул берилишининг ва бошқа корхонага, Хорижга 
ўтказилишининг асосли эканлигини аниқлаш зарур. 
Ваюта курсининг ўзгариши туггри курсатилганлигини аниқлаш керак. Корхона 
маблагларини бошқа максадга ишлатиш холлари, ноконуний пул ўтказишлар, аккредитивларни 
нотуггри куйиш холлари булмаганлигига ва товарсиз счетларни акцеплаш ҳамда 5710-"Йулдаги 
утказмалар" счетида пул маблаглари камомади оширилмаётганига ишонч хосил килиш зарур. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish