Саноат маркетинги


IV. Пул маблаглари сарфлари ва уларнинг максадли ишлатилиши аудити



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

IV. Пул маблаглари сарфлари ва уларнинг максадли ишлатилиши аудити. 
Касса операцияларини тафтиш килиш натижасида бухгалтерия томонидан мехнатга хак 
тўлаш хисоб китоби бўйича кассирлар томонидан корхона ходимларига таътил ва иш хақи учун 
берилган пулларнинг қайдномаларига 2 ва 3 марта киритилиши йули билан катта микдорда 
гайриконуний равишда пул ўзлаштириш холлари учраб туради. 
Баъзан "хатолик" билан таътилда, укишда, касал бўлган, ишдан бушатилган шахсларга иш 
хақи хисоблаб ёзишлар ҳам учраб туради. Бундай далиллар мантикий тахлил килиш, киёслаш ва 
сураб чикиш усули билан аниқланади, хисоблаб ёзилган иш хақи микдори ишланган кунларни 
хисобга олиш хужжатлари, ходимлар булимининг хужжатлари билан расмийлаштирилади. Барча 
холларда касса хужжатларини текшириш факат уларнинг расмийлаштириш талабларига 
мувофиклигини (имзоларнинг мавжудлиги, тўзатиш ва кучириб ёзишларнинг йўқлиги), 
хужжатлардан такроран фойдаланишга йул куймаслик учун уларга операциялар бажарилган сана 
курсатилган холда "олинди" ёки "туланди" деган махсус штамплар куйилиб тўлдирилганлигини 
текшириш билан чекланиб колинмайди. Касса хужжатлари корхонанинг бошқа иш сахолари 
билан боглаб текширилади. Мукофотлар, нафакалар тўлаш ҳам касса бўйича утади, шу сабабли 
аудитор шубхали холларга эътибор каратади, сунгра тўловларнинг асосланганлигини текширади. 
Пул маблагларини депонентга куйиш билан боглик суиистеъмоллар айникса куп учрайди. 
Бу уринда депонентга ўтказилган пулларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини текшириш, "Ҳар 
хил дебитор ва кредиторлар билан хисоб китоблар" счети бўйича якуний маълумотларнинг 
депонентга куйилган суммаларини хисобга олиш дафтари бўйича аналитик маълумотларга 
мувофиклигини текшириш лозим булади. 


Узок вақт талаб килиб олинмаган ва муддати тугаши арафасида депонентга ўтказиб 
берилган суммалар, айникса пухта текширилиши керак. 
Аудитор пул суммалари депонентга ўтказилиши конуний эканлигига ишонч хосил 
килиши ва депонентга ўтказиб берилган суммалар хисобга олинган суммаларга мувофик 
келишини аниқлаш зарур. 
Депонентга ўтказилган суммаларнинг берилиши конунийлигини текширишда чиқим касса 
ордерларидаги суммани олиш учун куйилган имзоларнинг тўлов қайдномаларидаги, ишга кабул 
килиш хақидаги хужжатлардаги, текширилаётган шахсларнинг имзоси бўлган бошқа 
хужжатлардаги имзолар билан таккослаши аудитор учун мажбурий хисобланади. 
Имзолар 
калбакилаштирилганлиги 
аниқланган 
тақдирда 
аудитор 
имзо 
калбакилаштирилган депонентчи билан учраши ва ундан депонентга ўтказилган пулни 
ўзлаштириб олиш максадида имзо калбакилаштирилганлигини тасдиклатиб олиш чора-
тадбирларини куради. 
Зарурат бўлганда аудитор депонентга ўтказилган пулнинг ишончнома оркали олинишида 
ҳам ана шундай йул тутади. 
Тафтиш пайтида депонентга ўтказилган пулларнинг хосил булиш сабаблари аниқланади. 
Хисобот асосида берилган пуллар сарфланишини окловчи хужжатлар ва сотиб олинган 
бойликларни кирим килиш хужжатлари билан таккослаш оркали текширилади. 
Нақд пул сарфидаги фарклар анча катта бўлган тақдирда бундай сарфнинг 
асосланганлиги, унинг максадга мувофиклиги текширилади. Пул ўтказиш йули билан уларнинг 
номига хак туланган шахслар ва ташкилотларни мукобил текшириш усулидан кенг фойдаланиш 
зарур. Ушбу усул пуллар хақикатда ҳам кредит карздорлигини тўлашга ўтказилганлигини ёки 
жамгарма кассасидаги шахсий счетга ёхуд ўзининг ёки иштирокчининг номи битилган манзилга 
ўтказиш йули билан ўзлаштирилганлигини аниқлаш имконин беради.
Хозирги вакда иш хақини жамгарма кассасига ўтказишнинг конунийлиги ҳам мукобил 
текшириш усули билан аниқланади. 
Хулоса 
Касса операциялари аудит - корхонанинг буш пул маблаглари ва муомаладаги пул 
маблаглари ҳаракати, улардан фойдаланишнинг конунийлигини текширишдир. Натижада нақд 
пул операцияларини амалга оширишда белгиланган меъёрий хужжатларга мувофиклигини 
таъминлашдан иборат булиб, бухгалтерия хужжатларида тўғри акс эттирилиш тартибига риоя 
этилишини аниқлашдир. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish