К-т 9610 «Фоизли кўринишидаги харажатлар» - 200 минг сўм
К-т 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» - 14 минг сўм
К-т 9620 «Валюта курсларидаги фарқлардан кўриладиган зарарлар» - 16 минг сўм.
Бухгалтерия хисобида фавкулодда зарарлар алохида хисобга олиниши лозим. Фавқулодда
зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар
ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари
харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс
эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у
қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
- одатдаги фаолиятдан четга чиқувчи тавсифи - воқеа ёки битим юқори даражада одатдаги
фаолиятдан четга чиқиш билан тавсифланиши ва аниқ ҳолда корхонанинг одатдаги хўжалик
юритиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тавсифга эга бўлиши лозим;
- камдан-кам вужудга келиши - воқеа ёки битим тавсифи шундай бўлиши керакки,
кўзланган келажакда, яъни бир неча йил мобайнида улар такрорланишини кутиш мумкин эмас;
- мустақиллик - бўлиб ўтган воқеа ёки битим корхона жамоасининг ихтиёри ва ҳаракатидан
ташқари содир этилган, яъни бошқариш ходимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларга
боғлиқ эмас.
Тегашли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида
қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни ҳам хисобга олиш лозим.
Масалан, агар хўжалик юртувчи субъект алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у ҳолда
- иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб қолшплар фавқулодда деб баҳоланиши
мумкин эмас, чунки ушбу модда "бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги" мезонига жавоб
бермайди.
Фавқулодда харажатлар туркумига қуйидаги воқеалар ва битимларни киритиб бўлмайди,
зеро улар одатдаги бизнес-таваккалчилигига мансубдир:
- дебиторлик қарзлари, товар-моддий бойликлар ёки узоқ муддатли активлар ҳисобдан
чиқарилишидан кўрилган зарарлар;
- валюта курс фарқидан кўрилган зарарлар;
- маҳсулот ёки товарлар таннархидан паст нархларда сотилгандан кўрилган зарарлар ва
бошқалар.
Халқаро амалиётда одатда фавқулодда зарарларга қуйидагиларни киритадилар:
- табиий офатлар ёки бахтсиз ҳодисалардан (масалан, зил-зила, сув тошқини, ёншнлар ва
ҳоказо) кўрилган йирик йўқотишлар;
- сиёсий ўзгаришлар, яъни уруш, инқилоб ва бошқалар натижасидан кўрилган йўқотишлар;
- қонунчилик ўзгариши муносабати билан кўриладиган йўқотишлар, масалан
экспроприация қилиш, давлат тасарруфига ўтказиш, фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш ва
бошқалар.
Молиявий ҳисоботда фавқулодда бандларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан асосий мақсад
хисобот даврида фаолият натижаларини янада ҳам холисроқ акс эттириш, зеро ушбу зарарлар
корхона ходимларининг ҳаракатига боғлиқ эмас ва улар таъсир доирасидан ташқарида
эканлигидан иборат.
Фавқулодда зарарлар ҳисобот даври мобайнида 9720 «Фавқулодда зарарлар»
ҳисобвараганинг дебетида жамланади. Ҳисо-
Do'stlaringiz bilan baham: