Саноат маркетинги


Асосий воситаларнинг накдлиги ва харакатининг хисоби



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

2. Асосий воситаларнинг накдлиги ва харакатининг хисоби 
Корхонага асосий воситаларнинг кирим килиниши бўйича операциялар кабул 
килиш -топшириш далолатномалари (АВ-1 сон шакл) билан расмийлаштирилади. 
Асосий воситаларни кабул килиш куйидаги манбалардан: 

куриш (пудрат ва хужалик усулида); 

сотиб олиш (бошқа корхоналар ва ахолидан); 

таъсисчилардан, хомийлардан, ҳамкорлардан олиш; 

ўзок муддатли ижарага олиш; 

боглар барпо этиш; 

ёш молларни асосий подага ўтказиш ва хокозолардан. 
Асосий воситаларнинг янги курилган объектлари (бинолар, иншоотлар ва ўзатиш 
курилмалари)нинг ўз вақтида кирим килиниши белгиланган тартибда имзоланган 
объектларни кабул килиш далолатномаларидаги санани объектни балансга кабул килиб 
олиш бўйича хисобга олиш ёзувидаги (13-сон журнал ордер) сана билан солиштириш 
оркали аниқлаш зарур. 
Асосий воситаларни киримини текширишда, уларни сотиб олишнинг иктисодий 
самарадорлиги ва максадга мувофиклигини, шунингдек, ўз вақтида кирим килинишини 
текшириш айникса мухимдир, чунки ушбу талабнинг бўзилиши амортизация ва 
эскиришнинг хисобга олинмаслигига, чикарилаётган махсулот(иш,хизмат) ва молиявий 
натижаларнинг бўзилишига объектнинг яроклилиги коэффицентларини нотўғри 
аниқлашга олиб келади. 
Асосий воситаларнинг ўз вақтида кирим килинганлиги объект кирим килиниши 
далилининг 01-" Асосий воситалар" счети бўйича журнал ордерларда акс эттирилиши 
санасини бирламчи хужжатларда (кабул килиш-топшириш далолатномалари,текинга 
бериш хақидаги билдиришномалар, инвентар дафтарлари ва бошқалар) курсатилан сана 
билан солиштириш оркали аниқланади. 
Корхона ичида асосий воситаларнинг жойи ўзгарганда бунинг иктисодий максадга 
мувофиклигини текшириш зарур, чунки объектнинг жойи ўзгарганда монтаж ва қайта 
монтаж килиш билан боглик кўзда тутилмаган бекор туриб колишлар, кушимча 
ҳаражатлар ва бошқача тарздаги бой беришлар пайдо булиши мумкин. 
Асосий воситалар хисобини ташкил килиш ва уларнинг сакланишини назорат 
килишни таъминлаш учун, инвентарь объектини фойдаланишда эканлигидан ёки 
захиралигидан каътий назар, уларнинг ҳар бири бўйича асосий воситаларни балансга 
кабул килинганда тегишли инвентар рақами берилади ва ёзиб куйилади. Инвентар рақами 
объектнинг жойи ўзгариши ва хисобдан чикиб кетишига оид бўлган барча хужжатларда 
келтирилиши керак. 


Асосий воситаларнинг аналитик объектлари бўйича хисобга олиш инвентарь 
дафтарларида (АВ-6,7,8,9 сон шаклларда) ёки инвентарь дафтарларда ташкил этилиши 
керак. Асосий воситаларни улар ишлатиладиган жойлар бўйича хисобга олиш эса, АВ-13 
сон шаклли инвентар руйхатларда ташкил этилганлигини аниқлайди. 
АВ-13 сон шакл руйхат бўйича колдиклар суммасини АВ-10 сон шакл руйхати 
колдиги билан солиштиришда барча асосий воситаларни моддий жавобгар шахсларга 
бириктирилган -бириктирил-маганлиги аниқланади. Бу объектлар сакланишини 
таъминловчи асосий шартлардан бири хисобланади. Сунгра АВ-10 сон шакл руйхати 
бўйича колдиклар суммаси Бош дафтардаги 01-"Асосий воситалар" синтетик счети 
колдиклари билан солиштирилади. 
Асосий воситаларнинг тушиши, жойи ўзгариши ва сакланиши таъминланиши 
хисобда тўғри акс эттирилганлигини текширишда бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигига 
алохида эътибор бериш зарур. 
Фойдаланилаётган асосий воситалар бошқа корхона ва шахслардан текинга 
олинганда 
кабул 
килиш 
-топшириш 
далолатномаларига, 
бухгалтерия 
билдиришномаларига мувофик куйидагича бухгалтерия проводкаси берилади: 
Дт-0110-0190-"Асосий воситаларни" 
Кт-8720-"Жамгарилаган фойда (копланмаган зарар)" бир вақтнинг ўзида, эскириш 
суммасига: 
Дт-0110-0190- "Асосий воситалар" 
Кт-0200-" Асосий воситаларнинг эскириши" 
Асосий воситалар устав капиталига тўловлар сифатида кирим килинганда 
куйидагича: 
Дт- 0110-0190-"Асосий воситаларни" 
Кт- 4710-"Муассисларнинг устав капиталига бадал бўйича карзи" 
Сотиб олинган асосий воситалар, шартномали сотиб олиш нархи бўйича ташиб 
келтириш ва урнатиш ҳаражатларини ўз ичига олган(асосий воситаларни сотиб олиш учун 
олинган кредит фоизларини, ККС кушган холда) қиймати бўйича кирим килинишини 
текширади ва куйидаги ёзувлар мавжудлиги: 
Дт-0810-"Тугалланмаган курилиш" 
Кт-5100,6010 "хисоб китоб" счетдан тўлаш, "Мол етказиб берувчи ва пудратчилар 
билан хисоб китоб" килиш. 
Асосий воситаларни сотиб олиш бўйича кирим килинганлигини текширада; 
Дт- 0110-0190 - "Асосий воситаларни" 
Кт-0820 -" Асосий воситаларни сотиб олиш" 
Агар улар монтажга берилганда: 
Дт- 0710-"Урнатилган ускуналар" 
Кт-0810-"Тугалланмаган курилиш" ёки, 
Жихозларни монтаж килиш ҳаражатлари бўйича: 
Дт-0810-0820-" Тугалланмаган курилиш " 
Кт- 1000, 6000, 7000, 6900. 
Асосий воситаларнинг фойдаланиш жойи ва моддий жавобгар шахслар бўйича 
аналитик хисобини таъминлаш учун асосий воситаларнинг ички жойи ўзгариши АВ -2 сон 
шакли бўйича АВ-13 сон шаклдаги инвентарь руйхатида тегишли ёзувлар қайд этилади. 
Асосий воситалар сотиб олинганда давлат корхоналаридан ва хусусий корхоналардан, 
ахолидан шартномага асосан келишилган бахоларда кабул килинади. Асосий воситалар 
хужаликнинг ўз малаглари хисобидан олинса, бунда бухгалтерия хисобининг счетларида 
куйидагича акс эттирилганлиги аниқланади: 
Масалан: Мол етказиб берувчилардан олинган хисоб фактура маълумотларига 
мувофик асосий воситаларнинг сотиб олиш бахоси 200 минг сум, ККС 40 минг сум. 


Асосий воситаларни келтириш ҳаражати 10 минг сум, шундан, ККС 2 минг сум. Мазкур 
муомалани бухгалтерияда акс эттирилган куриниши: 
1.Асосий воситаларни сотиб олиш (счет акцепланди) бахосига: 
Дт-0820 
200 минг сум 
Кт-6010
200 минг сум 
2.сотиб олинган асосий воситаларга ККС хисобланди: 
Дт-6410
40 минг сум
Кт-6010
40 минг сум
3.асосий воситаларни олиб келиш ҳаражатларига: 
Дт-0820
8 минг сум 
Дт-6410
2 минг сум 
Кт-6010
10 минг сум
бир вақтнинг ўзида, 
Дт-0110-0190
10 минг сум 
Кт-0820 
8 минг сум 
Кт-6410 
2 минг сум 
4.сотиб олинган асосий воситаларни кабул килиш-топшириш далолатномасига 
мувофик балансга кабул килинганда: 
Дт-0100
250 минг сум 
Кт-0820
200 минг сум 
Кт-6010
10 минг сум 
5.сотиб олинган асосий воситалар қиймати мол етказиб берувчиларга ўз маблаг 
хисобидан ўтказилди: 
Дт-6010
250 минг сум
Кт-5110
250 минг сум
Шундай килиб, юкоридаги асосий воситаларни сотиб олиш ва олиб келиш 
ҳаражатлари йигиндиси ёки баланс қиймати 250 минг сумни ташкил килганлиги туггри 
акс эттирилганлиги аниқланди. 
Асосий воситалар пудрат усулда ёки хужалик усулда курилади. Курилаётган 
асосий воситаларни баланс қиймати иморат ва иншоотларни куриш учун сарф килинган 
барча ҳаражатлар йигиндисидан иборат. 
Улар лойха ва смета ҳаражатлари, курилиш материаллари қиймати, курувчи 
ташкилотларнинг хизмат хақи, ККС ва хокозо. 
Хужалик усулда курилганда, асосий воситалар 08-Капитал куйилмалар счетида 
объектлар бўйича алохида хисобга олинади ва унинг таннархи аниқланиб хақикий 
таннархи асосий воситага кабул килинганлигини аниқлайди. 
Ўз маблаглари тушумига доир масалаларни текшириш билан бирга корхона 
ижарага олинган объектларга эга эканлиги ёки йўқлиги, бу объектларга корхонанинг 
эхтиёжлари, улар канча муддатга олинганлигини аниқлаши зарур. Ижарага олинган 
асосий воситаларга аналитик хисоб регистрлари сифатида инвентар дафтардан олинган 
кучирма хизмат килиши керак. Кучирма ижарага олинган объектларни кабул килиш-
топшириш далолатномаларига (АВ-1) илова килинади ва бу 03-ижарага олинган асосий 
воситалар счетида хисобга олинади. Корхонага жорий ижарага олинган асосий воситалар 
001-Ижарага олинган асосий воситалар балансдан ташқари счетда хисобга олинади. 
Ижарага олинган асосий воситаларни текширишда, уларнинг баланс хисоби юритилиши 
аниқланади. Шартнома шартлари урганилади. 
Ижарага олувчи олинган асосий воситаларга туланган капитал куйилмаларини 
куйидагича бухгалтерия проводкаси йули билан акс эттирилади (06 сонли БХМА "Лизинг 
хисоби" 29 бандига кура): 
Дт-0110-0190
Кт-0860 
Ўзок муддатга ижара шарти билан корхонага келиб тушган асосий воситалар: 
Дт-0310 
Кт-9410 


Ижарага олинган асосий воситалар фойдаланишига кура эскириш хисобланганда: 
Дт-2010,2510
Кт-0210-0299 
Реализация килинагн асосий восита объекти куйидагича акс эттириши зарур: 
Дт-9210 Кт- 0110-0190
Дт-0210-0299
Оператив лизинг асосида ижарага олинган асосий воситаларнинг қийматлари акс 
эттириши: 
Дт-0110-0190 Кт-8530-8531 
Ўзининг булинмаларига асосий воситаларни ажратиш: 
Дт-4110 Кт-0110-0190 
Хусусийлаштириш, қайта ташкил килиш, ажралиб чикиш пайтида янгидан 
шаклланадиган корхонага асосий воситани ўтказиб бериш: 
Дт-9210 Кт-0110-0190
Аудитор жисмоний ва маънавий экириши, фалокатлар, табиий офатлар, 
фойдаланиш техник бўзилишлари ва бошқа сабаблар окибатида яроксиз холга келган 
асосий воситаларни хисобдан чиқариш билан боглик операцияларни ялпи текширади. 
Текшириш ишлари амалиётда ўзлаштириб олиш максадида янги буюмларни эскиларига 
алмаштириб олиш холлари учраб туради. Аудитор бундай холларда тугатиш 
далолатномалари маълумотларини (АВ-4 сон шакл) техник хужжатлар маълумотлари 
(паспорт, фойдаланиш кулланмалари ва бошқалар) инвентарь дафтарлардаги маъламотлар 
(АВ-6, 7, 8, 9 сон шакл) билан таккослаш, шунингдек, мазкур объект ишдан чиккунга 
кадар хисобда бажарилган ёзувларни урганиш йули билан аниқлаши мумкин. 
Яроксиз холга келган бинолар, иншоотлар, машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа 
воситаларни хисобдан чиқариш тартиби хақидаги Намунавий йурикномага мувофик 
асосий воситаларни хисобдан чиқариш хукуки корхонанинг ўзига берилган.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish