Сана Мавзу: Мустақиллик байрами


Мавзу: Боғча бўйлаб саёҳат



Download 9,1 Mb.
bet3/18
Sana23.02.2022
Hajmi9,1 Mb.
#137490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1 yil mashgulot konspwkt

Мавзу: Боғча бўйлаб саёҳат.
Мақсад:
Таълимий – Нонутқий товушлар орқали эшитиш диққати ва ҳотирасини шакллантириш. Гигиеник тарбия ҳақида турли овозлар орқали ўринсизлашини шакллантириш. Ўз гуруҳ номи ва сонини билиш

Тарбиявий – Мулоқот маданиятини тарбиялаш дўстлик ўқувчи ҳисси орқали ҳурмат ҳиссини тарбиялаш. Мақтовлар олқишлар орқали болани дарсда тўғри ўтиришга чақириш


Коррекцион – Эшитиш диққатини ривожлантириш. Ўйинлар орқали тасаввурини шакллантириш


Жиҳоз: куз, барг, кийимлар, боғча, от, қиз, ўйинчоқлар, тарқатма материаллар, юлдузча, тўртбурчак, учбурчак.


Машғулотнинг бориши:


1. Ташкилий қисм:
Ассалому алайкум деб ўнг қўлини кўксига қўйиб тўғри саломлашишига ўргатиш
- болалар яхши келдингизми уйда яхши дам олдингизми?
- ҳа
- баракалла ҳозир ўлкамизда қайси фасл?
- ҳозир ўлкамизда куз фасли
- биз куз келганини қаердан биламиз?
- мен айтаман куз келганини об ҳаводан дарахтларни барглари сарғайиши тўкилиши ва кийим узун кийимлардан билинади.
- об хаво эса гоҳида совуқ шамол гоҳида эса ёмғирли бўлади

2. Уй вазифасини текшириш


- болалар ким айтади. Биз ўтган сафар қайси мавзу бўйича гаплашдик?
- тўғри боғча ҳақида гаплашдик. Қани ким менга дарвозадан бошлаб то оҳиригача бўлган ҳонани тасвирлаб беради?
- мен дарвозадан киргач узун йўлак келади, бу йўлакда турли туман суратлар осилган энг аввал ошхона ва жисмоний тарбия ҳонаси келадиа?
- баракалла ........... жуда яхши. Қани энди у ёғини ким айтади?
- мен айтаман, узун йўлакдан сўнг бизнинг гуруҳимиз келади.
- тўғри .......... баракалла
- ким айтади бизнинг гуруҳимиз қандай ва нечанчи сонли гуруҳ ҳисобланади?
-демак ҳали билмайсизлар, билиб олинглар биз кичик логопед гуруҳи ҳисобланамиз сони эса 2 эслаб қолдингизми?
- ҳа
- баракалла уй вазифасга яхши тайёрланибсизлар.

3. Артикуляцион машқ


А.тил машқи “Ширин мураббо”
Болалар суратдаги қиз мураббо ебди ва унинг лабида ялаётган мураббоси каби биз ҳам лабимиздан ва унинг атрофидан ялаймиз
Б.От машқи
Қани болалар ҳаммамиз ҳудди от каби овоз чиқарамиз тақ-туқ. Жуда яхши
- қани кимнинг оти чиройли юра олади?
- баракалла офарин

4. Асосий қисм


1. Болалар боғчадаги гуруҳлар 8 та экан ҳар бир гуруҳда сизларга охшаган болалар ўқитилади.
Бизнинг гуруҳда ҳам қизлар ва ўғил болалар тарбияланадилар. Биз ҳам бир оиламиз. Аҳил иноқ бўлишимиз лозим.
Бизнинг гурух 2-кичик логопедик гуруҳ. Бошланғич ҳона бу даҳлиз дейилади, у ерда кийим илгич шкафлар туради. Кейин машғулотхонаси бор, ёнида ваннахона ёнида ётоқхона мавжуд.
2. Нонутқий товушлар
А.предметларни овозини топ.
- барабан, най, қўнғироқчаларни кўрсатиб бирма бир чаламан ва сўрайман
- қани болалар кўзингизни юминг ва овозидан қайси чолғу асбобига тегишлигини айтинг
Б. Ниманинг товуши эканлигини аниқланг
- болалар мен ҳозир сизларга қоғоз, қошиқлар ва коптокни овозини эшиттираман. Сўнг олиб қояман номини тўғри айтишингиз керак.
- баракалла деярли ҳаммангиз тўғри номини айтдингиз.
5. Шеър ёдлаш. “САНАМАЛАР”
Бир икки олма дикки
Сафар ойи сариқ чумчуқ
Боғда турмай тез учиб чиқ
Бир буғдой икки буғдой
Уч буғдой пуч буғдой
Бир икки уч бирликдадир куч
6. Жисмоний дақиқа
Копток ёрдамида болаларга бирма бир отиб савол берилади
- ......... ил қани айтчи мушук овози қандай?
- миёв миёв
- тўғри қани ......... сен айт сичқон овози қандай?
- чи чи чи
- тўғри қани ........... сен айтчи кучук овози қандай?
-билмайсанми унда сен .......... айтчи
- вов вов вов
- тўғри
Шу тариқа давом этади.
7. Мавзуни мустаҳкамлаш
- болалар гуруҳимиздаги ҳоналарни бирма бир номлаймиз
- ётоқхона яъни мен бир бошини айтаман сизлар ҳона сўзини қўшасизлар
Ётоқ – хона
Жисмоний – хона
Ош – хона
Мусиқа –хона
Ванна – хона
Логопед – хона
Машғулот – ҳона
8. Рағбатлантириш, якунлаш.
- ................ юлдузча
- ................. ларга тўртбурчак
- қолганларга убурчак тарқатиб рағбатлантирилди.

Сана__________



Download 9,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish