Мавзу: Боғча бўйлаб саёҳат.
Мақсад:
Таълимий – Боғча ҳақида умумий маълумот бериш. Боғчанинг барча ҳоналари ошхона дарсхона ётоқхона даҳлиз ваннаҳона сайр учун боғ ва бошқа маълумотларни бериш. Боғчадаги ҳодимлар билан таништириш
Тарбиявий – Болаларда боғча ҳақида боғи мусиқа ҳонаси жисмоний тарбия ҳонаси ошхона ва плошадка ҳақида умумий тушунча бериш. Артикуляцион аппарати фаолиятини ривожлантирувчи машқлар овоз машқи ўтиш
Коррекцион – сўзлар таркибини шакллантириш луғат хажмини кенгайтириш луғатни фаоллаштириш. Дидактик ўйинлар орқали тасаввурини ривожлантириш. Болаларни грамматик нутқини шакллантириш, сўзларни аниқ талаффузини шакллантириш. Боғланган нутқини шакллантириш. Бармоқ машқи орқали фикрлаш доирасини ривожлантириш.
Жиҳоз: байроқ, герб тарқатма материаллар, боғча, ошхона ваннахона, қушлар, уйчалар расми
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- саломлашиш
- бугун қандай сана?
- 2017 йил 5 сентябр
- баракалла энди ким айтади, ҳозир ўлкамизда қандай фасл?
- ҳозир ўлкамизда куз фасли
- баракалла, ким менга ҳафта кунларини айтиб беради?
- душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба
- баракалла жуда яхши жавоб бердинг.
2. Артикуляцион машқ
- лаб машқи “Тешкулча” (ҳаммамиз лабимизни тешкулчага ўхшатиб шакл берамиз)
- ана энди хўмрайиб лабларимиз мана бундай буриштириб қолади баракалла
- энди тил машқини қиламиз “соатча” тилларимиз ҳудди соатнинг милларига ўхшаб ҳаракатланади.
Овоз машқи
Ким овозидан танийди?
А. какку қуш ку-ку
Б. товуқ қо-қо-қо
В. Сигир мў-мў
Г.ғоз ға-ға-ға
Д. бойўғли у-у
Е. хўроз қо-қуққаракку
Ж. эчки мее-е ме-е
З. сичқон чи-чи-чи
Й. қўй ба-а ба-а
3. Асосий қисм
- болалар бугунги мавзуимиз боғча бўйлаб саёҳат ким айтади боғчада болалар нима қиладилар?
- демак эслаб қолинг боғчада болалар таълим тарбия оладилар.
- ана энди мен сизларни боғчанинг бошқа хоналари билан таништираман. Боғчамизда жами 13 та группа бор. Шулардан 3 таси ўзбек қолганлари рус гуруҳларидир.
- улардан мусиқа хонаси, жисмоний тарбия хонаси мавжуд бўлиб, психолог ва ҳамшираларнинг ҳоналари ҳам мавжуддир. Биз мусиқа залида сизлар билан логоритмика машғулотини ўтамиз. У ерда мусиқа остида енгил ҳаракатлар қилиб машғулот ўтамиз.
- болалар ким айтади кираверишдаги ҳона қандай ҳона?
- тўғри ошхона. У ерда сизлар учун ширин ва мазали овқатлар қилишади.
- жисмоний тарбия ҳонасида эса ҳаракатлар қилиб аста секин жисмонан тўлишиб кучга тўлиб борамиз.
- гуруҳимизнинг орқа томонида эса бизнингн плошадкамиз бор. У ерда биз қум ўйнаймиз, мусобақалар ўтамиз. Боғчанинг ўртасида эса бассейн қурилган. У ерда ёзда чўмилиб чиниқамиз.
4. Отларни кўпликка номлаш
Аввал тушунтирилади.
- болалар биз ҳозир кўпликда келган сўзларни қайтарамиз
- хона-хоналар
- боғча -боғчалар
- бола-болалар
5. Кичрайтириш-эркалаш
- стул-стулча
- айиқ-айиқча
- қуён-қуёнча
- китоб-китобча
6. Шеър ёд олиш
Қўғирчоқни авайлаб. (30 бе Т.Адашбоев)
Ариқдан ўтаётиб Гулнора тойиб кетди
Мунча анқайдим дея ўзини койиб кетди
Ўрнидан туриб дарҳол кўйлакларини қоқди
7. Мавзуни мустаҳкамлаш
Боғча бўйлаб мўлжал олиш
- болалар ҳозир сизлар билан қизиқ ўйин ўйнаймиз. Ҳаммамиз кўзимизни юмамиз. Аста боғчага кириб келаётганимизни тасаввур қиламиз. Аввал дарвозадан кирамиз, қани қоровул амакига салом берайликчи
- ассалому алайкум!
- баракалла энди тўғри ўзимизни гурухимиз томонга юрамиз. Ошхонадан ўтиб жисмоний хонасидан ўтиб сўнг гуруҳимизга дахлиз бўйлаб кириб келамиз. Боғча опамизга нима деймиз?
- ассалому алайкум!
- жуда яхши. Ҳамма кўзини очсинчи. Тасаввур қила олдингизми?
- баракалла
8. Бармоқ машқи. “УЙЧА”
Биз қурамиз
Баланд уйлар
Унда бордир мўри
Эшик ва ромлар
9. Рағбатлантириш
- бугун негадир камроқ бола иштирок этди. Сабаби мавзуимиз ҳали янгида. Энди ҳаммамиз доим шундай аҳил иноқ бўлиб ўтирсак тез тез жавоб беришга уринсак ҳаммангизни юлдузча билан тақдирлайман. Ҳозир ҳаммага тўртбурчак тарқатиб чиқаман. Шеърларни ёдлаб келинглар
10. Якунлаш
- болалар мавзуни қизиқарли бўлдими? - ҳа
- янаги сафар боғча ходимлари билан таништираман, яхши дам олинг. Хайр.
№ Сана________
Do'stlaringiz bilan baham: |