Очиқ кузатув одамлар уларни кузатишаётганликларини билишини
назарда тутади. Бироқ кузатувчиларнинг борлиги кузатилаётганлар хулқ-
атворига таъсир кўрсатади, шу сабабли буни имкон қадар камайтириш зарур.
Бу талабларни ёпиқ кузатув қондириши мумкин. Унда кузатилаётган
шахсларнинг бундан хабари бўлмайди. Масалан, дўконларда
сотувчи
харидорлар билан қанчалик хушмуомала бўлиши ва уларга харид қилишда
кўмаклашиши яширин равишда кузатилиши мумкин.
Структураланган кузатув пайтида кузатувчи нимани кузатиш ва қайд
этиш кераклигини олдиндан белгилаб олади. Бошқа барча хулқ-атвор
турларига
эътибор
қаратилмайди.
Кўпинча
кузатувчининг
вақт
харажатларини минималлалштиришга имкон берувчи сттандарт кузатув
варағидан фойдаланилади.
Уни қўллаш тадқиқот предметини олдиндан яхши билишни талаб
қилади, чунки структураланган кузатувни ишлаб чиқиш жараёнида
тадқиқотчи кузатилаётган вазиятни ташкил этувчи ҳодисаларни таснифлаш
тизимини тузиши ва кузатув тоифаларини стандартлаштириши лозим.
Таснифлаш тизими кейинги таҳлил ўтказиш мўлжалланаётган
атамаларда
баён қилиниши лозим.
Структураланмаган кузатув ўтказилганда кузатувчи ўрганилаётган
эпизодда барча хулқ-атвор турларини қайд қилади. Бундай хулқ-атвор тури
разведка тадқиқотларида кўп қўлланади. Масалан, қурилиш анжомлари
ишлаб чиқарувчи компания ўз ходимларини мазкур анжомлардан уй
қурилишида фойдаланиш йўналишларини ўрганиш учун юбориши мумкин.
Кузатув
натижалари
мазкур
анжомларни
такомиллаштиришда
фойдаланилади.
Баъзида кузатувчи шахсни махсус механик восита билан алмаштириш
мумкин. Бу алмаштириш аниқлик даражаси юқорилиги. Арзонлик ёки
функционал сабаблар билан изоҳланади. Масалан, кўча ҳаракатини
ўрганишда автоматик воситалар махсус пластинани босиб ўтган ҳар бир
автомобилни
қайд
этади.
Шунингдек,
оиланинг
маълум
бир
телекўрсатувларни томоша қилишини махсус қурилмалар ёрдамида кузатиш
ҳам осонроқ ва ишончлироқ ҳисобланади.
Кузатув усулининг камчиликлари деярли барча сифат тадқиқотларига
хосдир. Бевосита кузатувда кичик гуруҳдаги кишиларнинг маълум бир
шароитлардаги хулқ-атвори ўрганилади, демак,
олинган маълумотларнинг
репрезентативлиги масаласи вужудга келади. Инсоннинг қабул қилиш
имкониятлари чекланган бўлиб, шу сабабли тадқиқотчи кузатилаётган
вазиятдаги айрим муҳим ҳолатларни ўтказиб юбориши мумкин. Одатда
тадқиқотчи кузатув усули асосида олинган натижаларни чуқурлаштириш ва
маълум
бир
хулқ-атвор
асосида
ётувчи
манфаатлар,
мотивлар,
муносабатларни очиб бера олмайди. Бундан ташқари, шуни ҳам эътиборга
олиш жоизки, кузатувчининг мавжудлиги кузатилаётган вазиятга таъсир
кўрсатиши мумкин. Бу таъсирнинг қанчалик эканлигини аниқлаш жуда
қийин.
Кузатув усули жуда кўп меҳнат талаб қилувчи усулдир. Кузатув
натижаларини расмийлаштириш баъзида кузатувнинг ўзидан кўра икки
баравар кўпроқ вақт талаб қилади.
Атроф-муҳит характерига кўра кузатув дала тадқиқоти бўлиши
мумкин
. Бу жараёнлар табиий ҳолатда (дўконда, пештахта олдида) рўй
беришини англатади. Лаборатория тадқиқотида эса кузатув сунъий
шароитларда ўтказилади.
Кузатув натижалари аудио- ёки видеотехника орқали, шунингдек,
ёндафтарларга қайд этилади.
Кузатув усулини ўтказишнинг қийинчиликлари субъектив (кузатувчи
шахси билан боғлиқ) ва объектив (кузатувичга боғлиқ бўлмаган) турларга
тақсимланади.
Кузатувни ўтказишнинг қуйидаги босқичларини ажратиб кўрсатиш
мумкин.
Мақсадни
белгилаш, вазифаларни қўйиш, кузатув объекти ва
предметини белгилаш. Тадқиқот мақсадларига боғлиқ ҳолда одатда кузатув
предмети сифатида объект фаолиятининг битта ёки бир нечта жиҳатлари
олинади, масалан, харидорнинг дўкондаги савдо зали бўйлаб ҳаракатланиш
йўналиши ўрганилади.
Кузатувга киришишдан аввал тадқиқотини қизиқтираётган вазият
ҳақида мулоҳаза юритиш учун кузатув бирликларини танлаб олиш лозим.
Кузатув бирлиги (кузатилаётган шахс томондан эса бу – хулқ-атвор бирлиги)
сифатида турли характердаги ҳатти-ҳаркатлар тўпламини кўрсатиш мумкин,
масалан, харидор бирон-бир товарга назар ташлаши ёки қўлига олиб кўриши
мумкин.
Режа ишлаб чиқилгандан сўнг кузатувни ўтказиш, маълумот тўплаш
амалга оширилади.
Кузатув натижаларини қайд этиш қуйидаги кўринишда бўлиши
мумкин: а) қисқача ёзув; б) кузатилаётган шахс, ҳодиса ва жараёнларга
тааллуқли ахборотни рўйхатга олишга хизмат қилувчи
карточкалар; в)
кенгайтирилган карточка вариантини ифодаловчи кузатув баённомаси;
г)кузатувчининг кундалиги; д) фото-, видео-, аудиоёзувлар.
Кузатув режасини ишлаб чиқишда кузатилаётган шахслар фаолияти
рўй берувчи вазият ва шароитларнинг муҳим тавсифномалари аниқлаб
олиниши, яъни кузатувни қачон ва қаерда ўтказиш зарурлиги масаласи ҳал
этилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: