Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Муҳокама ва назорат саволлари



Download 383,36 Kb.
bet9/56
Sana02.03.2022
Hajmi383,36 Kb.
#479639
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
Маъруза 2021

Муҳокама ва назорат саволлари

  • Бозор шароитларида режалаштириш ва башорат қилишнинг моҳияти нимада?

  • Бозор шароитларидаги режалаштириш аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизимидаги режалаштиришдан нимаси билан фарқ қилади?

  • Хўжалик юритишнинг бозор шароитларида режалаштиришнинг асосий тамойилларини санаб беринг.

  • Режалаштиришдаги иқтисодий таҳлилнинг аҳамияти нимада?

  • Режалаштириш ва эркин тадбиркорлик қай тарзда уйғунлашади?

  • Корхонанинг режалаштириш соҳасидаги ваколатлари қандай?

  • Режалаштиришнинг норматив асослари деганда нимани тушуниш керак?

  • Норма билан норматив ўртасида қандай фарқ бор?

  • Режалаштиришнинг норматив асосларини таснифлаб беринг.

  • Норматив асослари қўлланиш миқёсига кўра қандай тақсимланади



Бизнес режанинг иқтисодиётдаги роли ва аҳамияти.
1 Бозор иқтисодиётида режалаштириш роли.
2 Бизнес режа нима учун зарур.
3 Бизнес режани тузиш кетма-кетлиги.
Узбекистондаги кўпчилик корхона ва ташкилотлар иқтисодий эркинликларни олишгач, режалаштириш тамойилларидан ҳолос бўлишдилар. Аммо бозор ҳусусан режалаштиришга нисбатдан жиддий ва профессионал ёндошишни талаб қилади. Бозор фирма фаолиятига кўп томонлама ратционал таьсир кўрсатади. Ташқи ва ички муҳитга ва нафақат режалаштиришни, балки стратегик режалаштиришни жорий этишни тақазо этади. Бу ўз навбатида бозорга, рақобатчиларга, ҳаридорларга нисбатдан стратегияни ишлаб чиқариш ва амалга оширишни кўзда тутади.
Кўпчилик йирик корхоналар социолистик режалаштирнинг узоқ йиллик тажрибасига эга. Социолистик режалаштириш амалиёти қатор ижобий ва салбий оқибатларга эга. Салбий оқибатлар авваламбор ҳаракат эркинлигининг режалаштириш эркинлигининг ( ҳозирги кунда яна бир салбий оқибат-маъсулиятнинг чекланганлиги) чегараланганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Узбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатлар корхоналар иқтисодий эркинлигига йўл очиб берди. Кўпчилик корхоналар эркинлик шамолини ҳис қилиб режалаштириш «занжирларидан» қисман ёки тўлиқ воз кечишга ( бу асосан янги иқтисодий стуруктуралар ва кичик бизнес вакилларига тегишли) ҳаракатни бошлашдилар.
Хис қилиш, импровизация, ҳатто аввалги раҳбарлик фаолияти тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиш кулай натижаларга олиб келмайди. Бозорнинг шакилланиши, рақобатнинг ўсиши ва кучайиши шароитларида режалаштириш роли ошиши лозим.
Бизнинг мамлакатимизда интенсив равишда янги иқтисодий стуруктуралар тузилмоқда. Аммо уларнинг айримларини иқтисодиётнинг «ўлик туғилган болалари» ( бирор бир хўжалик операциясини амлага оширмаган) ёки иқтисодий шаклланмаган корхоналар дейиш мумкин.
Айрим йирик корхонолар тўлов қобилиятига эга бўлмаган ҳолатда. Бундай ҳолатнинг вужудга келишига сабаблар кўп, аммо улар ичида асосийлари бўлиб кучсиз менежмент, нотўғри танланган стратегиялар, малакали режалаштиришнинг бўлмаслиги ҳисобланади.
Бозор қанчалик катта бўлса режа шунчалик муҳим. Чет эллик бизнесменлар аллақачон англаб олишдиларки,аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай тижорат чора- тадбирини режасиз бошлаб бўлмайди. Агарда сиз ўз ишингизни бундай режасиз бошласангиз, инқирозга учраш эҳтимолингиз катта. Бундан ташқари жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, бизнес режа барча учун зарур: ўз лойиҳангизни амалга ошириш учун пул олишни мўлжаллаётганларигиз: банкирлар, сармоячилар, фирма ривожланиш истиқболларини билишни ҳоҳловчи ҳодимлар ва уларнинг ўз вазифаларини аниқ тушуниши, асосийси сизга ўз ғоянгизни синчиковлик билан таҳлил қилиш уларнинг асослиги ва реаллигини текшириш учун.
Бизнес режани тузишда рахбарнинг шахсан қатнашиши шунчалик муҳимки, кўпчилик банклар ва инвестицион маблағларни ажратиш бўйича бюртмаларни кўриб чиқишдан умуман бош тортишадилар, агарда маьлум бўлсаки, бинес режа бошидан охиргача четдан жалб қилинган маслаҳатчи томонидан тайёрланганлиги, раҳбар эса фақат имзо қўйган бўлса.
Бизнес режани тузиш фирма раҳбарининг ёки ўз ишини очмоқчи бўлган кишининг шахсий иштирокини тақозо этади. Шахсан ушбу ишга кирша туриб сиз келгуси ишингизни моделлаштирасиз, яъни ушбу ғоя ўзингизни мустаҳкамлигингизни текширасиз, сизда уни мувоққиятли етказишга ва яна ҳаракат қилишга кучингиз етарлигини текшириш учун.
Хозирги кунда бизнес режалар ҳақида гап уч сабабга кўра ўта долзарб ҳисобланади.
Биринчидан, иқтисодиётга тадбиркорларнинг янги авлоди кириб келмоқда. Уларнинг кўпчилиги ҳеч қачон тижорат корхонасига раҳбарлик қилишмаганлар ва шу сабабли уларни кутаётган муаммолар ҳақида тасаввурлари кам, айниқса бозор иқтисодиётида.
Иккинчидан, ўзгараётган ҳўжалик муҳити корхоналаринг тажрибали раҳбарларни ҳам ўзларини келгусидаги қадамларини бошқача ҳисоблаш ва ўзлари учун янги ҳисобланган рақобатга тайёргарлик кўришга мажбур қилади.
Учунчидан, агарда биз иқтисодиётни кўтариш мақсадида чет эл сармояларини олишни мўлжалласак, унда бошқа давлатлардаги бизнесменлардан қолишмаган ҳолда сармоя маблағларидан фойдаланишнинг барча қираларини ҳисоблай олишга қодирлигимизни,сармояларга буюртмаларни асослай олиш имкониятларимизни кўрсата олишимиз зарур.
Ушбу вазифаларни ҳал этишга бизнес режа ёрдам беради. Бизнес режа замонавий бозор иқтисодиётида миқёс, фаолият соҳаси ва тадбиркорлик соҳасига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган менежментнинг махсус анжомидир.
Оддий бозор савдосида муофаққият ва фирманинг бозорга янги маҳсулот билан чиқиши, ҳатто янги эркин иқтисодий зонани ташкил этиш, тадбиркорлик иши истиқболлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмасдан, ишончли дастлабки мўлжаллаб ва ҳаракатларнинг аниқ режасисиз амалга ошмайди.
Бизнес режа ўзгарувчан, ноаник хўжалик рақобати муҳитида тадбиркор ўз ғояларини амалга оширишда дуч келиши мумкин бўлган муаммолар доирасини кўрсатиб бериш мумкин. Уларни ечиш йўлларини таьминлаш имконини беради.
Белгиланган мақсадларга мос равишда ўз ишини қандай бошлаш лозим, товарни ишлаб чиқариш ва бозорга силжитишни қандай самарали ташкил этиш ва қачон биринчи даромадлар олинади, ҳавф ҳатарни қандай камайтириш мумкин, рақобат курашида қандай жон сақлаш ва ғолиб чикиш мумкин ва бунга ўхшаш бошқа бошкарув, молиялаштириш, маркетинг, мажбуриятлар тақсимланишининг саволларига тадбиркор ўз безнес режасини тузиш чоғида олади.
Бизнес режа мумкин бўлган сармоячилар ва келгуси шериклар билан музокараларда бизнес таклифининг асоси бўлиб ҳисобланади. Асосий ҳодимларни жалб қилишда, фирма ҳодимлар билан шартнома имзоланишида фойдаланилади.
У нафақат фирманинг ички ҳужжати ҳисобланади, балки шартномаларни белгилашда ҳам фойдаланилади. Бу уни шакли ва сутуруктураси бўйича расмийлаштирилишига маьлум талаблар кўйяди.
У шундай шакилда бўлиши лозимки, қизиқган шахсга ишнинг маьзмуни ва унинг ушбу ишдаги иштироки тўғрисида аниқ тасаввур берсин.
Шу сабабли уни тақдим этиш ва стуруктурасининг қаттиқ регламентлаштирилган шакли мавжуд эмас. Аммо одатда, унда шундай бўлимлар кўзда тутиладики,уларда асосий ғоя ва бизнес мақсадлари ёритилади,маълум бозор буғинларида фирма маҳсулотининг ўзига хос хусусиятлари аниқланади, ишнинг молиявий лойиҳаси шаклланади,фирманинг келгусидаги ўсиш истиқболлари таърифланади.
Режанинг ҳажми ва бўлимларининг аниқлаштирилиш даражаси компаниянинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фаолият соҳасига кўра аниқланади.
Бизнес режа қанча вақтга тузилади? У одатда бир неча йилга тузилади,зарурият вужудга келган тақдирда қайта кўриб чиқилади,аммо бир йилдан кам бўлмаган вақтда. Замонавий тез ўзгараётган иқтисодий ҳолатда ўз харакатларини режалаштирмасдан ва уларнинг оқибатларини прогнозлаштирмасдан ижобий натижаларга эришиш имкони бўлмайди.
Режалаштириш келгусида қандайдир харакатларни амалга оширишни мўлжаллаётган ҳар қандай ташкилот учун зарур.
Режалаштириш жараёни тадбиркорлик фаолиятининг келгуси операцияларининг барча комплексини ва нима содир бўлишини кўриш имконини беради. Режалаштириш тижорат фаолиятида муҳим хисобланади,чунки унда узоқ муддатни кўра олиш талаб қилинади.
Бозор муносабатларига ўтиш билан боғлиқ бўлган замонавий иқтисодий холат фирмаларга фирма ичидаги режалаштиришга янгича ёндошишни талаб қилади. Улар режалаштиришнинг шундай шакли ва моделларини излашга мажбурларки,улар қабул қилинаётган қарорларнинг максимал самарадорлигини таъминласинлар.
Бундай вазифаларга эришишнинг қулай шакли бўлиб,режанинг прогрессив шакли бўлган бизнес режа хисобланади.
Бизнес оламида мувофаққиятга эришиш уч элементга бевосита боғлиқ бўлади:
1.Ушбу вақтда ишларнинг умумий холатини тушуниш.
2.Сиз эришишга харакат қилаётган даража ҳақида тасаввурга эга бўлиш.
3.Бир холатдан иккинчи холатга ўтиш жараёнини режалаштириш.
Бизнес режа ушбу муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради.У яқин ва узоқ келажакда тадбиркор олдида турган мақсадлар ва вазифаларни аниқлаш,иқтисодиётнинг жорий холатини ишлаб чиқаришнинг кучли ва заиф томонларини,бозор таҳлили ва мижозлар тўғрисида маълумотларни аниқлаш имконини беради. Унда рақобат шароитида қўйилган мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ресурсларни баҳолаш имкони вужудга келади.
Бизнес режа бизнесни ривожлантиришда шубҳасиз вужудга келадиган муаммолар ҳақида огоҳлантириш ва уларни муносиб кутиб олишга ёрдам беради.Албатта у барча хатоларни инобатга ола олмайди,аммо ўз харакатларини ўйлаб кўришга имкон яратади. У шундай анжом хисобланадики,унинг ёрдамида ишлаб чиқаришни назорат қилиш ва бошқариш имкони яратилади.Бизнес режа ходисаларга одий қараш эмас,балки дастлабки режа бўйича бошқаришга имкон яратади.
Бизнес режа таклиф этилаётган лойиҳанинг фойдалилигини аниқлаш ва мумкин бўлган контрагентлар ва мумкин бўлган молиявий шерикларни жалб қилиш имконини беради.
У сармоячини сиз ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг жозибадор ролини топганлигингизда ва корҳона лойиҳадаги мақсад ва вазифаларини амлга ошириш дастурини самарали, реал ва давомий равишда амалга оширилишига ишонтириши мумкин. Сармоячи ўз маблағини фақат шундай лойиҳага жалб қиладики, қачонки у юкори эҳтимол даражасида максимал даражада фойдани таьминлашни кафолатласа.
Бизнес режа келгуси корҳонанинг барча қирраларини тарифлаб, у дуч келиши мумкин бўлган барча муамоларни таьрифлаб ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаб, қуйидаги саволга жавоб бериши шарт: ушбу лойиҳага маблағларни жалб қилиш шартми, у барча ҳаражатларни қоплаб даромад келтирадими.



Download 383,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish