Асбобдаги сувни харорати-..... Чўзилиш тезлиги -.....
1-нчи намунани чўзилиши-.. ..... см;
2-нчи намунани чўзилиши-...... . см;
Чўзилишдаги ўртача қиймат-......см;
3-НЧИ ИШ. БИТУМНИ ЮМШАШ ХАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ
Таъриф:
Битумнинг иссиқликка нисбий чидамлилигига ҳамда иссиқликдан юмшаш
даражасига баҳо бериш учун унинг қандай ҳароратда юмшашини билиш керак.
Асбоб ва ускуналар:
―Ҳалқа ва шар‖ усулига доир асбоб, диаметри 90 мм, баландлиги
камида 115 мм бўлган шиша идиш, диаметри 9,5 мм ли пўлат шар, латунь ҳалқа, асбест
тўр, пичоқ, симобли термометр, сопол коса, дистилланган сув ѐки глицерин.
Ишлаш тартиби:
Битумнинг юмшаш харорати «Ҳалқа ва шар» асбоби (10.3 - расм)
ѐрдамида аниқланади. Бу асбоб бир-биридан муайян масофада ўзаро бириктирилган
учта металл пластинка
5
дан ташкил топган; пластинкаларни тешиб ўтган металл
стерженлар шу пластинкаларнинг ўзига бириктирилган. Пастки иккита пластинка
оралиги 25,4 мм га тенг. Ўртадаги пластинканинг иккита тешиги бор; ҳар тешикка
ички диаметри 15,88 мм, баландлиги 6,25 мм ва деворчасининг қалинлиги 2,38 мм
келадиган жез халқа ўтказилади. Энг устки ҳалқанииг қоқ ўртасидаги тешикка
164
термометр
4
ўрнатилади. «Ҳалқа ва шар» усули қуйидагидан иборат: жез халқалар
металл пластинка устига қўйилади ва 1:3 нисбатда тальк аралаштирилган глицерин
билан мойланади. Эритилган ва 15 минут давомида қориштириб-турилган битум
2
ҳалқаларга ортиғи билан тўлдирилади, совуганидан кейин унинг ортиқча қисми
қиздирилган пичоқ тиғи
билан сидириб ташланади. Шундан кейин ҳалқаларни
асбобнинг ўрта пластинкасидаги тешикларгача ѐтиқ ҳолатда ўтказиш, устки
пластинканинг ўртадаги тешигига эса термометрни ўрнатиш керак, бунда
термометрнинг симобли пастки учи жез ҳалқанинг пастки сатҳи билан бир текисликда
ѐтиши лозим. Ҳалқалар ўрнатилган асбоб 5°С гача совитилган дистилланган сув
тўлдирилган стакан
6
га туширилади ва 15 минутдан кейин стакандан чиқариб
олиниб, ҳар бир ҳалқадаги битумнинг қоқ ўртасига диаметри 95 мм, массаси 3,45 -
3,55 г
келадиган пўлат шарча қуйилади; шундан кейин асбобни яна стаканга жойлаш,
стаканни эса шу ҳолатда асбест тўр устига қyйиш ва тагидан газ горелкаси ѐки
спиртли лампа билан қиздириш керак. Стакандаги сувнинг харорати минутига 5°С
кўтарилиши лозим. Битум иссиқдан эриб, юзидаги пўлат шарча билан бирга
ҳалқанинг тешигидан ўтиб кетади. Эриб юмшаган битум шарча оғирлиги таъсирида
ҳалқадан ўтиб, асбобнинг пастки пластинкаси (диски) га тегади, шу пайтдаги
харорат
(3-расм)
битумнинг эриб юмшаш харорати ҳисобланади. «Ҳалқа ва шар»
усулида битумнинг эриб юмшаш харорати 70°С бўлса, буни қисқачагина, «70°Ҳ ва С»
шаклида ѐзиш мумкии. Ҳарорат 80°С дан ошиб кетганда асбоб стаканига сув ўрнига
глицерин тўлдирилади; синаш олдидан битум намунасини 32°С ли муҳитда 15 минут
сақлаш керак. Синов икки марта ўтказилади ва битумнинг юмшаш ҳарорати синов
натижаларининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади. Олинган
натижалар ѐзиб борилади ва ДСТ билан таққосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |