69
Гипс тури
Қотиш
муддати
индекси
Қотиш муддати, мин
бошланиши,
кам эмас
тугаши, кўп эмас
Тез қотувчан
А
2
15
Ўртача қотувчан
Б
6
30
Секин қотувчан
В
20
44
Таъриф.
Сувга гипс солиб аралаштиргандан вика нинасини то гипс ҳамири юзасига
1 мм ботган пайтгача бўлган вақт, гипс ҳамирининг қуюқланиш даври дейилади.
Асбоб ва ускуналар.
Вика асбоби, тарози, қориштиргич, сув, вақт ўлчагич.
Ишлаш тартиби.
Гипс ҳамирининг қотиш муддати Вика асбоби ѐрдамида
аниқланади. Бу асбоб (расмда) станина 1, суриладиган металл стержень 2, унинг қўшимча
юк қўйиладиган майдончаси 3, учи кесик конуссимон жез халқа 8, шиша пластинка 9 дан
ташкил топган. Қисувчи винт 6 стерженни зарур баландликда ўрнатиш учун хизмат
қилади. Стерженнинг мили 4 унинг станинага бириктирилган ва даражаларга (0 дан 40 мм
гача) бўлинган шкала 5 бўйича сурилишини кўрсатиб туради. Қўзғалувчан стерженнинг
пастки қисмига диаметри 1 мм ва узунлиги 50 мм бўлган игна ўрнатилади. Синов олдидан
металл стерженнинг бемалол тушиши игнанинг тозалиги, ўзак милининг вазияти, яъни
унинг шиша пластинкага тақалганида ноль вазиятни эгаллаши текширилади.
Стерженнинг игна билан биргаликдаги массаси 120 г га тенг. Синаш олдидан халқа 8 билан
пластинка 9 ни машина мойи билан юпқа қилиб мойлаш керак. Гипс ҳамирининг қотиш
муддатини аниқлаш учун тарозида 200 г гипс тортиб олиниб, етарли миқдорда сув
қуйилган косага солинадида, чилчўп билан 30 секунд қориштирилади. Тайѐр ҳамир дархол
шиша пластинка устидаги халқага солинади. Ҳамир ичидан ҳаво пуфакчаларини чиқариб
юбориш учун халқа билан пластинка 4-5 марта силкитилади: пластинканинг бир томони
таҳминан 10 мм га кўтариб туширилади. Ортиқча ҳамир пичоқ билан сидириб ташланади.
Халқа асбоб игнаси тагига жойланади, игна халқанинг қоқ ўртасида гипс ҳамирига тегиб
турадиган қилиб пастга туширилади ва стержень сиқувчи винт ѐрдамида маҳкамлаб
қўйилади. Сўнгра игна ҳар 30 секундда пастга туширилиб ҳамирга ботирилаверади (ҳар гал
ҳамирнинг янги жойини тешиш лозим). Игнани ҳар сафар ҳамирдан суғуриб олгандан кейин
яхшилаб артиш керак. Игнанинг ҳамирга ботиш чуқурлигини стержень мили кўрсатиб
туради, шу қийматлар лаборатория ишлари дафтарига ѐзиб борилади. Гипс ҳамирининг
қота бошлаган ва қотиб бўлган вақти дафтардаги маълумотлардан олинади. Ҳамир
қорилган (гипс кукуни сувга солинган) пайтдан то игна ҳамир тубига, яъни пластинкага 0,5
мм етмай тўхтаган пайтгача ўтган муддат ҳамир қота бошлаган вақт хисобланади.
Ҳамир қорилган пайтдан то игна ҳамирга 0,5 мм дан чуқур ботолмайдиган бўлгунча ўтган
муддат гипс ҳамирининг қотиши тугаган вақтни билдиради. Синалаѐтган гипс ҳамирининг
қотиш муддати лаборатория ишлари дафтарига ѐзилади ва стандартдаги талабларга
тасдиқланади.
Гипс миқдори – Сув миқдори – Қориштириш бошланган вақт ....
соат.....мин.
№ Вақт, секунд Асбоб кўрсатиши, мм
№ Вақт, секунд Асбоб кўрсатиши, мм
1
8
2
9
3
10
4
11
5
12
6
13
7
14
Қуюқланиш даврини бошланиши ..... мин .... сек.
Қуюқланиш даврини тугаши ..... мин .... сек
70
Расм. Қуюқланиш даврларини аниқловчи асбоб.
Do'stlaringiz bilan baham: