Samarqand qishloq xo’jalik instituti


Сохта каштан мева пўстини биофаол моддаларини ўрганиш



Download 0,54 Mb.
bet26/27
Sana22.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#838350
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
O’zbekiston respublikasi qishloq va suv xo’jaligi vazirligi sama

Сохта каштан мева пўстини биофаол моддаларини ўрганиш


Х.М. Комилов, Н.Б. Илхомова
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси


Ишнинг мақсади: сохта каштан мева пўсти таркибидаги асосий биофаол моддаларни ўрганиш.
Усуллар: маҳсулотдан иситиш йўли билан касрли мацерация усулини қўллаб петролей эфирли I, хлороформли II ва спиртли III экстрактлар олинди. Олинган экстрактларга ўтган биофаол моддаларни сифат реакциялар ёрдамида ва хроматография усулларини қўллаб аниқланди. Жумладан, таркибидаги биофаол моддалардан каротиноидлар петролей эфири – ацетон (6:4) (а) системасида силуфол пластинкасини қўллаб хроматографик тахлил қилинди. Хромато-граммага фосфор молибден кислотасининг спиртдаги 10% эритмасидан пуркаб, 80-90оС ҳароратда қиздириб каротиноидларнинг Rf лари аниқланди. Ушбу экстракт таркибидаги кумарин гексан-этилацетат (4:1) (б) системасида силуфол пластинкасини қўллаб хроматография қилиб аниқланди. Кумарин диазореакция ёрдамида очилди. Экстракт II таркибидаги биофаол моддалардан кумаринлар юқорида кўрсатилган шароитда хроматографик ўрганилди.
Экстракт III таркибидаги кумаринлар бутанол-сирка кислота-сув (4:1:5) (в) системасида қоғозли хроматография усули ёрдамида қўллаб аниқланди. Кумарин гликозидларни гидролиз қилиб, ҳосил бўлган кумарин агликонларни (б) системада гувоҳлар ёрдамида, кумарин гликозидлардан гидролиз натижасида ажралиб чиққан углевод эса (в) системасини қўллаб, анилинфталат эритмасини пуркаб гувоҳлар ёрдамида аниқланди.
Мазкур экстракт таркибидаги флавоноидларни ўзига хос сифат реакциялар ёрдамида аниқлаб, қоғозли хроматографияда (в) системасини қўллаб алюминий хлориднинг 3% ли спиртли эритмасидан пуркаб гувох модда иштирокида идентификация қилинди. Шу экстракт таркибида сапонинлар борлиги сифат реакциялар ёрдамида аниқланди.
Сохта каштан мева пўстидаги биофаол моддалардан кумаринлар миқдори кумарин бўйича тузилган калибрланган чизма бўйича фотоэлектро-колориметрик усулда аниқланди. Муҳсулот таркибидаги флавоноидлар миқдори эса диазореакция натижасида ҳосил бўлган зарғалдоқ–қизғиш рангли эритмани интенсивлигини фотоэлектрколориметрда аниқлаб, рутин бўйича тузилган калибрланган чизмани қўллаб топилди.
Натижалар: петролей эфирли экстракт таркибида Rf 0,82; 0,45 бўлган α- ва β- каротиноидлар борлиги аниқланди. Ушбу экстрактдаги Rf 0,89 бўлган модда гувоҳ ёрдамида кумарин билан идентификация қилинди.
Хлороформли экстракт таркибидаги моддалардан Rf 0,89 бўлган модда кумарин билан, Rf 0,75- эскулетин билан ва Rf 0,65- эса фраксетин билан идентификация қилинди.
Спиртли экстракт таркибидаги биофаол моддалардан 2 таси Rf лари 0,30; 0,35 (система в) бўлган моддалар гувоҳ моддалар ёрдамида эскулин ва фраксинлар эканлиги, гидролиз натижасида ҳосил бўлган моддалар эса эскулетин, фраксетинлар билан, углевод эса D-глюкоза билан таққосланди.
Ушбу экстракт таркибидаги флавоноидлар Rf 0,75 ва 0,40 бўлган моддалар кверцетин ва рутинлар билан идентификация қилинди. Олиб борилган миқдорий тахлил маҳсулот таркибида ўртача 0,19% кумаринлар ва 0,91% флавоноидлар борилигини кўрсатди.
Хулосалар: сохта каштан мева пўсти таркибида α- ва β- каротиноидлар, кумарин модадалардан кумарин, эскулетин, фраксетин, кумарин гликозид-ларидан эскулин ва фраксинлар, ҳамда флавоноидлардан кверцетин ва рутинлар борлиги исботланди. Таҳлил маҳсулот таркибида кумаринлар миқдори ўртача 0,19%, флавоноидлар миқдори эса 0,91% ни ташкил қилганини кўрсатди.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish