48-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари
Таълим олувчилар:
ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши, педагог ходимларнинг топшириқларини бажариши;
таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ишлатмаслиги ва уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
ахлоқий, маънавий ва жисмоний камол топишга ҳамда ўз дунёқарашини кенгайтиришга интилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
таълим ташкилотининг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт.
Таълим олувчиларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |