Samarqand davlat universiteti fizika fakulteti umumiy fizika va magnetizm kafedrasi


Физика ўқитишда кўргазмали қуроллардан



Download 8,52 Mb.
bet37/138
Sana09.06.2022
Hajmi8,52 Mb.
#646925
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   138
Bog'liq
2d863ee1fe8fe04036d0b25f02af0d26 МАЖМУАИ ДАСТУРИ ТАЪЛИМИ ОИД БА ФАННИ “УСЛУБИЯТИ ОМЎЗИШИ ФИЗИКА

Физика ўқитишда кўргазмали қуроллардан ўз табиати жиҳатидан бир нечта турга бўлинади:
Табиий экспериментлар;
Ўқув фильмлари;
Ўқув плакатлари;
Слайдалар;
Моделлар;
Мультимедиялар;
Электрон дарсликлар
Шунингдек диафильмлар, кинофрагментлар, кинолавҳалар ва видеолавҳалар шулар жумласидандир.
Экспериментни талқин қилишда аудиовизиуал воситалардан фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, булардан бири теле-видеодир. идео қуйидаги авзалликларга эга:
-қурилмани қандай бўлса шундайлигича ва яна йирик планда кўриш мумкин.
-тажрибада эстетик, техник ва бошқа талабларга эҳтиёжнинг йўқлиги.
-кадрларни тўхтатиш имконининг кенглиги.
-кам учрайдиган ва хавфли ҳодисаларни, асосий тажрибалар ва ноёб асбобларни ишончли баён қилиниши.
-машина механизмларини асбоб ва қурилмаларини қисмларининг тузилиши ва ишлаш принципини намойиш этиш.
-физик ҳодисаларнинг молекула, атом ва ядро даражасида кўрсатиш.
-ғоят мураккаб ҳисобланган ядро физикасидаги, космосдаги, микроэлектроникадаги ва термоядро реакцияларни намойиш қилиш



5-илова
6-илова


Инсерт жадвали

V

+

-

?

























V –олинган билимлар олдинги билимларга мос келади.


+-янги маълумот саналади.
- -олдинги билимларга қарама-қарши
?-тушунарсиз қўшимча маълумот.

Физикадан маъруза жараёнида қўлланадиган намойиш материаллари ўз табиати жиҳатидан бир нечта турга бўлинади:


Табиий экспериментлар;
Ўқув фильмлари;
Ўқув плакатлари;
Слайдалар;
Моделлар;
Мультимедиялар;
Электрон дарсликлар
Шунингдек диафильмлар, кинофрагментлар, кинолавҳалар ва видеолавҳалар шулар жумласидандир.
Экспериментни талқин қилишда аудиовизиуал воситалардан фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, булардан бири теле-видеодир. идео қуйидаги авзалликларга эга:
-қурилмани қандай бўлса шундайлигича ва яна йирик планда кўриш мумкин.
-тажрибада эстетик, техник ва бошқа талабларга эҳтиёжнинг йўқлиги.
-кадрларни тўхтатиш имконининг кенглиги.
-кам учрайдиган ва хавфли ҳодисаларни, асосий тажрибалар ва ноёб асбобларни ишончли баён қилиниши.
-машина механизмларини асбоб ва қурилмаларини қисмларининг тузилиши ва ишлаш принципини намойиш этиш.
-физик ҳодисаларнинг молекула, атом ва ядро даражасида кўрсатиш.
-\ғоят мураккаб ҳисобланган ядро физикасидаги, космосдаги, микроэлектроникадаги ва термоядро реакцияларни намойиш қилиш.
Ҳозирги кунда техника жадал олға бораётган жамиятни ахборотлаштириш жараёни, турли таълим даргоҳларида тайёрланаётган мутахассисларнинг компъютер техникаси ва интернет тармоғи хизматларидан фойдаланиш соҳасида етарли даражада билим олишларини тақозо этади. Улар ахборот турлари, электрон ўқув қўлланмалари, мультимедия ва масофадан туриб ўқитиш услублари орқали мутахассислигига оид амалий масалаларни ечишлари ва ўзлари қизиқтирган маълумотларни ола билишлари, уларни сақлаш ва узатиш кўникмаларини ҳосил қилган бўлишлари керак. Ўув юртларида «Физика» курсини ўқитишда янги педагогик тахнологиялардан фойдаланиш лозим. Бу борада электрон дарсликлар ва интерфаол хужжатлардан фойдаланиш кабилар билим даражасини кўтариш ҳамда таълим сифатини ошириш ва баҳолашга оид усуллар, воситалар таълимнинг ташкилий шаклларидир. Бу интерфаол услублар ўқитишнинг фаол услубларидан ҳисобланади.
Физикавий жараёнларни ва ҳодисаларни табиий тарзда намойиш тажрибалари орқали кўрсатилиши, тингловчи учун ишонарлилиги, мантиқийлиги, руҳий ва эҳтиросий ба\ишлаши жиҳатидан катта дидактик қудратга эгадир. Мантиқий, аналитик ва математик хулосаларни бундай эксперимент асосида рўёбга чиқарилган исботи ўқувчининг илмий маълумотларни тугал ишонарли қабул қилишини, хотирасида мустаҳкам ўрнашишини таъминлайди.
Бироқ, намойиш эксперименти қанчалик мазмунга бой, ишонарли ва юксак эҳтиросий хислатларга эга бўлмасин, ўқувчиларга етказишда фаол услублардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Намойиш тажрибаларнинг бой мазмуни, универсал дидактик замини улардан ўқувда кенг мақсадларда фойдаланиш имконини беради:
1.Тажриба мавзу баёнини бошлаш олдидан кўрсатилиши мумкин. Бунда намойиш қилинган ходиса дарсда ечиладиган илмий муаммо кўламини ва таянч маълумотларни белгилаб беради.
2.Тажриба назарий баёнга синхрон тарзда намойиш қилиниши мумкин. Бу ҳолда ҳар бир даъво, хулоса ўз вақтида исботини топади, назария билан тажрибанинг юқори даражада уй\унлигига эришилади.
3.Тажриба назарий баён якунида намойиш қилиниши мумкин. Ушбу ҳолда эксперимент назариянинг тў\рилигини текширувчи мезон, ўқувчи олган билимларни синтезловчи, ўқув аҳборотини тушунганлигини-англаганини назорат қилиш воситаси вазифасини бажариши мумкин.
Намойиш экспериментдан мавзу мазмунини ва тушунча-ларни ёритишда самарали фойдаланилади. У анъанавий тарзда баён қилинган мавзуларни кўргазмали қилишда қонун, таъриф хулосаларни объектив исботлашда кенг қўлланилгани ҳолда, экспериментнинг бир қатор муҳим хислатларидан ўқув жараёнида фойдаланишга етарлича ёрдам беради:
а) эксперимент тингловчи эътиборини ўрганилаётган мавзуга йўналтиради;
б) унинг юқори руҳий-педагогик хусусияти берилаётган ахборотни хотирада сақлашни кучайтиради;
в) берилаётган билимнинг энг муҳим ўринларини очиб бериш имконини беради;
г) барқарор ва фойдали назарий тушунчаларни очиб беради, олдин узатилган ахборотни фаоллаштиради;
д) қўйилган муаммоларни ечишга йўналтиради;
е) мавзу баёнини тартиблашда, ўқувчининг билим даражасини баҳолашда ҳамда ўқувчи мустақил фаолиятида ўзини-ўзи баҳолашда қўллаш мумкин.
Ҳозирги кунда мутахассислар тайёрлашни такомиллаштиришга ва билим беришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга катта эътибор берилмоқда. Физикани ўқитишда намойиш тажрибаларидан фойдаланиш, шунинг билан бирга, улардан фойдаланишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардандир.
Маърузада, намойиш экспериментининг бой дидактик имкониятлари асосида ахборотни муаммоли тарзда узатиш мантиқий ва аналитик таърифланган илмий мазмуннинг тугаллигини, ишонарлилигини таъминловчи далил, ўқув маълумотини ўзлаштириш даражасини аниқлашнинг муҳим воситаси бўлиши мумкинлиги кўрсатилади. Мавзунинг характери, намойиш экспериментининг техникавий имкониятлари, ўқув муаммоси ва ўқитувчининг услубига қараб, маърузавий тажрибадан қуйидаги дидактик мақсадларда фойдаланиш мумкин.
1. Назарий асослари баён қилиниши кўзда тутилган физикавий ҳодиса маъруза бошланиши олдидан намойиш қилинади. Экспериментдан бундай фойдаланиш маърузачига ўрганиладиган мавзу мақсадларини яққол таърифлаш имконини беради. Мантиқий ва аналитик талқин ҳодисанинг физикавий механизмини очиб беради. Ушбу ёндашув ўқувчига табиатни ўрганишнинг энг табиий усулини намойиш қилади.
2. Экспериментал тажриба мантиқий ва аналитик баён билан тадрижий тарзда изма-из боради. Бундай ёндашув маърузачига ҳар бир оралиқ хулосани ўз вақтида исботлаб беришни, эксперимент ва назариянинг органик бирлигини таъминлайди.
3. Эксперимент ҳодисанинг назарий ечимини топишда ўқувчига ўқитувчи билан биргаликда иштирок қилиш имконини беради. Бунинг учун маърузачи намойиш қилинган ҳодисага оид муаммоли саволлар мажмуасини ишлаб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг юқори ижодий иштирокини таъминлаши мумкин.
4. Намойиш эксперименти ўқувчиларнинг билимларини назорат қилишда ишлатилиши мумкин. Ўқувчига намойиш қилинган ҳодисанинг илмий талқинини оғзаки ёки ёзма тарзда баён қилиш тавсия қилинади. Билим назоратининг ушбу усули қонун ва тамойилларни, аналитик ифодаларни ўқувчи томонидан беҳуда ёдланишидан озод қилади. Назарий билимларни энг юқори даражада ижодий ўзлаштириш табиий физикавий ҳодисани талқин қилиб бериш орқали намойиш қилинади.
Намойиш экспериментларининг бой дидактик имкониятлари улардан аудиториядан ташқарида, мустақил бажариладиган топшириқлар тарзида фойдаланишга ҳам имкон беради. Бундай ҳолларда ўқитувчи мавзуга оид, уй шароитида ўқучилар мустақил амалга оширишлари мумкин бўлган экспериментлар мажмуасини аниқлаб кўрсатишлари лозим бўлади.
Намойиш экспериментидан фойдаланишнинг баён қилинган дидактик имкониятлари физика маърузасида экспериментнинг қадрини янада кўтариш мумкинлигини кўрсатиб беради.
1. Олдиндан кўрсатилган намойиш эксперименти, - ҳодиса ва қонуниятни назарий исботидан олдин. Намойиш эксперименти ёрдамида вужудга келган муаммоли вазият, ўз ечимини мавзуни ўтиш жараёнида ечиб борилади. Илмий ахборотни синтез қилиш ўқувчиларда ўтилган мавзу ва янги мавзуда очиладиган экспериментал ахборот назарий умумлаштирилади.
2. Намойиш эксперимент назарий ҳодиса ва қонуниятни исботи, маъруза ўқиш жараёнида биргаликда кўрсатилади. Бу ўз навбатида назария ва тажриба бир бутунлигинининг юқори босқичини кўрсатади. Бу ҳолда маъруза ўқилишида қўйилган муамммолар, муаммоли саволлар намойиш эксперименти орқали ўз ечимини топади.
3. Турли физикавий қонуниятларнинг моҳияти очиладиган кўпгина ҳолларда намойиш эксперименти бу қонуниятлар назарий тушунтирилгандан сўнг қўйилади. Бу вақтда намойиш экспериментини кўрсатиш жараёнида ўқувчиларга берилган назарий ахборот тажриба натижаларини солиштириш билан муаммо ечиб борилади.
4. Намойиш эксперименти ўқувчилар билимини текширишда қўлланилиши мумкин. Билимни текширишда қўлланиладиган эксперимент ёки бир қанча экспериментлар, маълум бир мавзуни қамраб олган назарий билимларини ва кўникма, малакаларини ўқувчиларда қанчалик чуқур ўзлаштирилганлигини имкони беради. Ўқувчилар билимини текшириш учун қўлланиладиган намойиш эксперименти, маъруза жараёнида кўрсатилган бўлиши ёки янги вариантдаги тажриба бўлиши мумкин. Берилган топшириқ ўқувчилар томонидан ёзма иш кўринишида бажарилиши лозим. Бундай услубда ўқувчиларни ишлаши уларда физикавий тушунча, атамаларни, экспериментда олинган натижаларни, илмий мақолаларни ёзиш уқувларини шакллантиради.
5. Намойиш тажрибаси ўқувчиларга уй вазифаси сифатида берилиши мумкин. Бу ҳолда ўқитувчи томонидан уйда қилиш мумкин бўлган намойиш экспериментини бир неча вариантини ўқувчига бериш кўзда тутилади. Бундай тажриба ўқувчиларнинг мустақил ижодий ишлашга, дарсда ўтилган мавзу мазмуни билан қўйган тажриба мазмунининг муштараклиги ҳамда ўзини-ўзи текширишнинг фаол воситаси бўлиб хизмат қилади.
Талабаларни мустақил равишда лаборатори ишларини компъютер воситасида амалга оширишнинг ташкил этишдан бир қатор талабларга жавоб бериши лозим:
-Компъютерда мустақил ўрганиш учун ажратилган ўқув материали мумкин қадар кўргазмали бўлмоғи лозим, бу шунинг учун керакки, биринчидан, уни ўрганишни етарлича ёрқин тасвирий намойиш қилиниши ва маълумотга бой тарзда бўлиши керак, иккинчидан эса, компъютерда мавжуд бўлган тасвирий воситалардан унумли фойдаланиш керак.
-Талабалар томонидан мустақил бажариладиган лаборатория иши шундай ташкил этилиш лозимки, бу ишларнинг мазмуни талабалар мустақил ишлагунларига қадар маърузачи томонидан ўқилган маърузанинг мантиқий давоми бўлмоғи лозим.
- Талабалар томонидан мустақил бажариладиган лаборатория иши бой тасвирий имкониятларга эга бўлган программадан фойдаланиган бўлмоғи керак.
-Талабалар лаборатория ишларини мустақил қўлда бажаришлари билан бирга, компъютер воситасида бажаришлари учун ўқитувчи томонидан тавсиялар берилиши ва ўқувчининг билим даражасига қараб уларни қай бирини бажара олиш имкони ҳам олдиндан ҳисобга олиниши лозим.
-Талабалар мустақил лаборатория ишларини компътер воситасида амалга оширишлари учун хонада ўргатувчи дастурлар бўлиши лозим.
-Ўргатувчи дастурлар шундай тузилиши лозимки, ўқувчи дарсдан бўш вақтида келиб мустақил холатда ўзи бажара олиши, иш сўнгида уни мантиқий таҳлил қилиб бера оладиган даражада бўлиши лозим.
-Лаборатория машғулотларини мустақил ҳолда назарий ва амалий тахлилига эришиши асосан ўқитувчи томонидан қўйилган талабга боғлиқ бўлиб, келажакда илмий ва амалий фаолиятларида мухим ахамиятга эгадир.
Юқоридаги талабларни талаба бажариши учун маърузачи ўқитувчининг ўрни беқиёс бўлиб, у маъруза жараёнида турли техник ўқув воситаларидан унумли фойдаланмоғи мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, компъютерда моделлаштириш, талабаларни реал физик тажрибаларни ўқиб олишдан узоқлаштирмаган ҳолда, махсус физик ппрактикумни ажралмас қисми бўлиб қолиши керак.
Лаборатория машғулотларини ҳар иккала йўл билан бажариш таълим олувчининг турли ҳолатларда физик қонуниятларни мустақил тахлил қила олиш имконини ошириш билан бирга, компъютер билан мулоқот қилиш имконини кенгайтиради.
Бундай ишлардан фойдаланиш, бу ҳолда назария ва физик тажриба орасидаги кейинги бўғин бўлиб, юқорида айтилганлар билан бирга талабаларга мураккаб физик ходисаларни ҳар томонлама ва унумли ўрганиш имконини беради.



2-илова

3-илова




Биламан

Билмоқчиман

Билиб олдим


















4-илова.


Инсерт жадвали

V

+

-

?

























V –олинган билимлар олдинги билимларга мос келади.


+-янги маълумот саналади.
- -олдинги билимларга қарама-қарши
?-тушунарсиз қўшимча маълумот.


Download 8,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish