Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади - иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.
Давлатнинг иқтисодий вазифалари - иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалари бирлиги.
Бевосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш характеридаги маъмурий воситалари.
Билвосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва дастаклари.
Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.
Номинал даромад – аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлари суммаси.
Ихтиёрида бўлган даромад – барча солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад.
Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қувватидир. Қисқа қилиб айтганда аҳоли даромадининг харид қувватидир.
Лоренс эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлашни характерлайди.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар.
Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар.
Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига турлича қарашларини баҳоланг?
Давлат асосий иқтисодий вазифаларини санаб чиқинг ва уларнинг қисқача тавсифини беринг?
Бозор иқтисодёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлигини нима тақозо қилади?
Тартибга солиш ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўяди?
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларига тавсиф беринг.
Тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситаларини санаб кўрсатинг.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда давлат сектори қандай рол ўйнайди?
Давлат иқтисодий дастурлари қандай амалга оширилади?
9.Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз?
10.Ижтимоий адолатни таъминлашда аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсатининг роли қандай?
11.Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.
12.Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг.
13.Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар характерлаб беради?
14.Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.
15.Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг.