Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар



Download 10,11 Mb.
bet83/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар
1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
- ҳалокатли кўчкилар - фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
- тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефть маҳсулотлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиғи учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланиладиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги.
2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар:
- ҳаво муҳитининг қуйидаги ингридиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши:
- олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, диоксин, қурум, чанг ва одамлар соғлиғига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа зарарли моддалар;
- катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
- радиациянинг юқори даражаси.
3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
- ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқовалари: нефть маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
- бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
- сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги.
Фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракатлари
Зилзилагача кўриладиган чора-тадбирлар:
Зилзила, унинг оқибатлари, етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш йўллари тўғрисида маълумотга эга бўлиш. Хавфли шароитда моҳирона ва қатъиятли ҳаракат қилишга маънан ва руҳан ўзини тайёрлаш.
Зилзилага қандай тайёрланиш керак? Аввалдан уйда, ишда, кинода, театрда, транспортда ва кўчада бўлган вақтингизда зилзила юз бергудек бўлса, ҳаракат қилиш режасини тузиб қўйинг. Хавфли ва хавфсиз жойларни аниқланг. Оила аъзоларингизга зилзила вақтида қандай ҳаракат қилишлари лозимлигини тушунтиринг ва уларни биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатинг.
Ҳужжатлар, пуллар, чўнтак фонари ва батарейкаларни қулай жойда сақланг. Уйда бир неча кунга етарли ичимлик суви ва озиқ-овқат захираси бўлиши керак.
Кроватларни дераза ва ташқи девордан нарироқда жойлаштиринг. Шкаф, токча ва жавонларни деворларга маҳкамланг, юқорида жойлашган токчалар ва антресоллардаги оғир буюмларни пастга олинг. Хавфли моддалар (кимёвий, енгил алангаланувчи суюқликлар)ни ишончли, яхши беркитиладиган жойларда сақланг.
Зарурият туғилганида ўчириш учун электр, газ ва сув таъминотини ўчириш жўмраклари қаерда жойлашганини барча билиши зарур.
Зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш керак?
Бино тебранишини хис қилган, қандилларнинг тебранаётганини, буюмлар ағдарилаётганлигини кўрган, шиша идишларнинг синиш овозини эшитган заҳотингиз, пастки қаватларда яшасангиз, ваҳимага берилмай (тебранишни сезган вақтингиздан то бино учун хавфли тебранишлар бошлангунича ихтиёрингизда 15-20 сония мавжуд), зудлик билан ҳужжатларингизни, пул ва энг зарур буюмларингизни олиб, бинодан ташқарига чиқинг. Кўчага чиққандан сўнг, бино яқинида турманг, очиқ майдонга ўтинг.
Хотиржамликни қўлдан берманг ва бошқаларни ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилинг!
Юқори каватларда яшасангизу, бино ичида қолишингизга тўғри келган бўлса, у ҳолда хавфсиз жойни: ички девор олди, бурчак, ички девор оралиғи ёки таянч устун остини танланг. Иложи бўлса, стол остига беркининг - у сизни пастга тушаётган буюмлар ва бўлаклардан муҳофаза қилади. Дераза ва оғир мебеллардан узоқроқда туринг. Ёнингизда болаларингиз бўлса, уларни ўз танангиз билан беркитинг.
Шам, гугурт, ёндиргичлардан фойдаланманг - газ чиқиб кетган бўлса ёнғин сабабчисига айланиб қоласиз. Осма айвонлар, карнизлар, тўсинлардан узоқроқ туринг, узилган электр симларидан эҳтиёт бўлинг. Автомобилда бўлсангиз. очиқ жойда тўхтатиб, силкиниш тугамагунча, эшикларни очиб қўйган ҳолда, автомобиль ичида қолинг. Одамларни қутқараёттан вақтда ёрдам кўрсатишга шай туринг.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish