Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар



Download 10,11 Mb.
bet82/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар
1. Геологик хавфли ҳодисалар:
- одамлар ўлимига, маъмурий-ишлаб чиқариш биноларининг, технологик асбоб-ускуналарнинг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфратузилма тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-жойларнинг турлича даражада бузилишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келган зилзилалар;
Зилзила - ер қобиғида ёки юқори мантиядаги тўсатдан сурилишлар ва ёрилишлар оқибатида юзага келадиган ва бикр тўлқинлар кўринишида узоқ масофаларга узатиладиган ер ости силкинишлари ва ер усти тебранишлари.
Ер қобиғидаги сейсмик тўлқинлар тарқалаётган нуқтани зилзила гипоцентри дейилади. Ер юзасининг гипоцентр устидаги жойи эпицентр дейилади.
Зилзила кучи 12 балли сейсмик шкала (МSК-64) билан ўлчанади. Зилзиланинг энергетик таснифи учун магнитудадан фойдаланилади. Зилзила шартли равишда кучсиз (1-4 балл), кучли (5-7 балл) ва вайроналик келтирувчи (8 ва ундан ортиқ балл) силкинишларга бўлинади.
Зилзиланинг 4 та тури мавжуд: тектоник, вулқон, денудацион ва антропоген.
Тектоник зилзилалар барча ер силкинишларининг 80-85% ни ташкил этади.
- одамлар ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ва хавфли ҳудуддан одамларни вақтинча кўчиришни ёки хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчиришни талаб қилувчи ер кўчишлари, тоғ ўпирилишлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар.
Кўчки - тоғ ва жар ёнбағирларидан, денгиз, кўл ва дарёларнинг тик қирғоқларидан тупроқ ва тоғ жинсларининг оғирлик кучи остида пастга силжиши.
Цунами - асосан сув ости силкинишлари вақтида денгиз туби катта майдонларининг пастга ёки юқорига силжиши натижасида юзага келадиган, денгиз тўлқинидан иборат хавфли табиий ҳодиса.
Цунамидан дарак берувчи табиий сигнал зилзиладир. Цунами бошланишидан аввал, одатда, сув қирғоқдан узоқ масофага чекинади, денгиз туби юзлаб метр, ҳатто бир неча минг метрга очилиб қолади. Бу ҳолат бир неча дақиқадан ярим соатгача давом этади. Тўлқинлар ҳаракати момоқалдироқсимон товуш билан бирга кечиши мумкин.
2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар:
- одамлар ўлимига, аҳоли пунктларини, баъзи саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларини сув босишига, инфратузилмалар ва транспорт коммуникациялари, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган сув тошқинлари, сув тўпланиши ва селлар;
Сув тошқини - қор эриши, жала (кучли ёмғир), сувнинг шамол ёрдамида ҳайдаб келиниши, муз бўлакларининг тиқилиши ва бошқа ҳолатларда дарё, кўл ёки денгиз сувлари сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида қуруқликнинг анчагина қисмини сув остида қолиши.
Сув кўтарилиши - сув сатҳининг қисқа муддатда жадал кўтарилиши. Кучли жала, айрим ҳолларда қор эришидан пайдо бўлади.
Сел - тоғ дарёлари ўзанларида тўсатдан юзага келувчи катта ҳажмдаги тоғ жинслари бўлаклари, харсанглар ва сув аралашмасидан иборат вақтинчалик шиддатли оқим.
- аҳоли пунктларидаги, санаторий, дам олиш уйларидаги, соғломлаштириш лагерларидаги одамларнинг, туристлар ва спортчиларнинг жароҳатланишига ва ўлимига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар.
Қор кўчкиси - 20-30 м/сония ва ундан ортиқ тезлик билан ҳаракатланаётган ёки пастга сурилаётган қор массаси.
Довул - тезлиги 120 км/с, ер юзига яқин жойда 200 км/с ни ташкил этувчи шамол.
Бўрон - тезлиги 20 м/с дан ортиқ ва узоқ давом этувчи кучли шамол. У циклон даврида кузатилади ва денгизда катта тўлқинларни, қуруқликда эса вайроналикларни келтириб чиқаради.
Қуюн - момоқалдироқ булутида юзага келувчи ва кўпинча ер юзасигача диаметри ўнлаб ва юзлаб метрга етувчи хартум шаклида чўзилувчи шамол. У узоқ муддат давом этмайди, булут билан биргаликда ҳаракат қилади.
3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар:
ўлат, вабо, сарғайма иситма каби сийрак учрайдиган касалликларни келтириб чиқарган алоҳида хавфли инфекциялар;
одамларда учрайдиган юқумли касалликлар риккетсиялар — эпидемик тошмали терлама, Бриль касаллиги, Ку-иситма;
зооноз инфекциялар - Сибирь яраси, қутуриш;
вирусли инфекциялар - СПИД;
эпидемия - алоҳида хавфли инфекцияларга тегишли бўлмаган, юқиш манбаи битта ёки юқиш омили бир хил бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, бир аҳоли пунктида - 50 киши ва ундан ортиқ;
аниқланмаган этиология билан гуруҳ бўлиб касалланиш - 20 киши ва ундан ортиқ;
ташҳиси аниқланмаган безгак касаллиги - 15 киши ва ундан ортиқ;
ўлим ёки касалланиш даражаси ўртача статистик даражадан 3 баравар ва ундан ортиқ бўлган вазият;
заҳарли моддалар билан заҳарланиш - жабрланганлар сони - 10 киши, вафот этганлар сони - 2 киши ва ундан ортиқ:
озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш - жабрланганлар сони - 10 киши, вафот этганлар сони - 2 киши ва ундан ортиқ;
эпизоотия - ҳайвонларнинг оммавий касалланиши ёки нобуд бўлиши;
эпифитотия - ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish