Хавфлар идентификацияси
Идентификация - ўрганиш, исботлаш, тасдиқлаш маъноларини англатади. Масалан. доришуносликда бирорта дори-дармонни тўлиқ идентификация қилмасдан туриб, уни касалга тавсия этиб бўлмайди. Жумладан, ампицилин дориси - унинг таркиби, кимёвий тузилиши ва хусусиятлари исботланиши керак.
Хавфлар идентификациясида ҳар бир хавфнинг келиб чиқиш сабаблари, хусусиятлари ва оқибатлари ўрганилади. Ҳар бир хавфнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар, салбий оқибатлари, хавфлилик ва зарар келтириш даражалари бўлади.
Хавфларни идентификация қилишда хавфларнинг номенклатураси аниқ ўрганилган бўлиши лозим. Хавфнинг аниқ турини, номини билмасдан туриб, у келтирадиган талафотларини, оқибатларни ўрганиб бўлмайди. Хавф-сабаб- оқибат тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ. Улар кўнгилсиз ҳодисанинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади. Кўнгилсиз ҳодисанинг оқибатилари турли кўринишда бўлиши мумкин.
Хавфларни ўрганиш тартиби уч хил бўлади:
I босқич - хавфларни олдиндан таҳлил этиш.
II босқич - хавфли ҳолатларнинг кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар "дарахтини"(шажарасини) тузиш.
III босқич - оқибатларни таҳлил қилиш.
Бу усулда "Хавфлар дарахти" юқоридан пастга қараб қурилади ҳамда сабабларни ҳисобга олган тақдирда тамом бўлади.
Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари
Хавфсизликни таъминлаш тамойиллари (принциплари) уларни амалга ошириш белгиларига қараб шартли равишда 4 та синфга бўлинади:
1. Йўналтирувчи (тахминий) тамойил
2. Техник тамойил
3. Ташкилий тамойил
4. Бошқарув тамойили
Тахминий тамойиллар ўзида хавфсиз ечимларни топувчи йўналишни аниқловчи методологик ва маълумот базаси бўлиб, хизмат қилувчи, асос солувчи ғояларни тақдим этади. Бунга қуйидаги тамойиллар киради: операторнинг активлиги, фаолиятни гуманлаштириш, структурани ўзгартириш, операторни алмаштириш, синфлаштириш, хавфни бартараф қилиш ва камайтириш, тизимлилик ва бошқалар.
Техник тамойил хавфли омилларнинг таъсирини бевосита олдини олишга йўналтирилган. Техник тамойиллар физик қонунларни ишлатишга асосланган. Бунга қуйидагилар киради: масофадан ҳимоялаш, экранлаштириш, қаттиқлигини ошириш, блокировкалаш (яккалаш), вакуумлаштириш, ҳаво кирмайдиган қилиш, пассив звено киритиш, зичлаштириш, флегматизациялаш ва ета олмаслик тамойиллари.
Бошқарув тамойиллари деб, хавфсизликни таъминлаш жараёнининг алоҳида босқич ва этаплари орасида ўзаро боғланиш ва муносабатларни аниқловчи тамойилларга айтилади. Уларга режали, назоратли, бошқармали, мажбурийли, қайта алоқали, самарали, жавобгарлик, рағбатлантириш, иерархик, бир ма`ноли, адекватли тамойиллар киради.
Ташкилий тамойилларга хавфсизлик мақсадида меҳнатни илмий ташкил қилиш қоидаларини амалга оширувчи тамойиллар киради. Уларга вақт бўйича ҳимоялаш, маълумот бериш, резервлаштириш, нормаллаштириш, кадрларни танлаш, кетма-кетлик, эргономик. меҳнатни рационал ташкил қилиш ва зидлик тамойиллари киради.
Бир вақтда айрим тамойиллар бир нечта синфларга киради. Хавфсизликни таъминлаш тамойиллари тизимларни хосил қилади ва бир вақтнинг ўзида ҳар бир тамойил нисбатан мустақиллик кашф қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |