1.3. Инсон меҳнат фаолиятига таъсир этувчи омиллар. Инсон меҳнат фаолиятининг турлари. Инсон меҳнат фаолиятининг физиологик асослари. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти. Инсон меҳнат фаолиятига таъсир этувчи салбий омиллар, уларнинг турлари, моҳияти ва ҳимояланиш усуллари.
Ишлаб чиқариш муҳитидаги физикавий, кимёвий, биологик ва психофизиологик хавфли ва зарарли омиллар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, блиц-сўров, кейс-стади, ақлий ҳужум, Б.Б.Б. жадвали, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А3; А4; А9; А10; А11; А12; Қ5; Қ6; Қ12; Қ13.
1.4. Ишлаб чиқариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси. Ишлаб чиқариш микроиқлими тушунчаси. Ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник меъёрлари, уларнинг инсон организмига таъсири. Техносфера ҳавоси таркибидаги ишлаб чиқариш чанглари ва заҳарли моддаларнинг инсон организмига салбий таъсири, уларга қарши чора-тадбирлар. Ишлаб чиқаришда зарарли моддалар ва улардан ҳимояланиш усуллари.
Ишлаб чиқаришда ёритиш ва унинг меъёрлари. Табиий ва сунъий ёритиш. Ёритишга қўйиладиган санитар-гигиеник талаблар. Ёритиш воситалари.
Ишлаб чиқаришда шовқин ва титраш, уларнинг юзага келиш сабаблари ва манбалари. Шовқин ва титрашнинг инсон организмига зарарли таъсири. Шовқин ва титрашни таснифлаш, муҳофаза чора-тадбирларини белгилаш.
Ультра ва инфратовушларнинг инсон организмига зарарли таъсири. Юзага келиш манбалари ва сабаблари. Ҳимояланиш воситалари.
Ишлаб чиқаришда зарарли нурланишлар. Уларнинг инсон организмига таъсири. Юзага келиш манбалари ва сабаблари. Уларни таснифлаш ва меъёрлаш. Нурланишнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш чора-тадбирлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, Б.Б.Б. жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш.
Адабиётлар: А1; А3; А4; А9; А10; А11; А12; Қ5; Қ6; Қ12; Қ13.
1.5. Техника хавфсизлиги асослари. Техника хавфсизлиги бўйича меъёрий хужжатлар. Объектларда техника хавфсизлиги таъминлашни ташкиллаштириш. Меҳнат фаолияти жараёнида амал қилиниши зарур бўлган хавфсизлик қоидалари. Ишлаб чиқариш жараёнига, асбоб ва ускуналарга, ҳимоя воситаларига, бино ва иншоатларга нисбатан қуйиладиган умумий хавфсизлик талаблари ва меъзонлари. Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар. Меҳнат хавфсизлигига доир йўл-йўриқ ўтказиш ва хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, шахсга йўналтирилган таълим, кейс-стади, пинборд, ақлий ҳужум, Б.Б.Б. жадвали.
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; А9; А11; А12; Қ5; Қ6; Қ11; Қ12; Қ13.
Do'stlaringiz bilan baham: |