Dasturning informatsion -uslubiy ta’minoti
Mazkur fanni o‘qitish jarayonida ta’limning zamonaviy ilg‘or interfaol usullaridan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, prezentatsiya(taqdimot), multimedia va elektron-didaktik texnologiyalardan foydalaniladi. Seminar mashg‘ulotlarida aqliy xujum, klaster, blitsso‘rov, guruh bilan ishlash, insert, taqdimot, keys stadi kabi usullardan keng foydalaniladi.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati
Asosiy adabiyotlar:
Yormatov G‘.Y. va boshqalar. Hayot faoliyati xavfsizligi. –T.: “Aloqachi”, 2009
Yormatov G‘. Y. va boshqalar. Hayot faoliyati xavfsizligi. O‘quv qo‘llanma. -T.: 2005.
O‘. Yo‘ldoshev va boshqalar. Mehnatni muxofaza qilish. -T.: Mehnat, 2005.
Nigmatov I., Tojieyv M. X. "Favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" Darslik.-T.: Iqtisod-moliya. 2011.
Tojiev M. X., Nigmatov I., Ilxomov M. X. «Favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi» O’quv qo’llanma. –T.: “Iqtisod-moliya”, 2005.
Qo‘shimcha adabiyotlar:
G‘oyipov H.E. Hayot faoliyati xavfsizligi. –T.: “Yangi asr avlodi”, 2007 yil.
Qudratov A. va b.. "Hayotiy faoliyat xavfsizligi". Ma’ruza kursi.“Aloqachi” -T.: 2005.
Bezopasnost jiznedeyatelnosti. /Pod.red. Mixaylova L.A. Kiev –Xarkov – Minsk, 2007.
Mikryukov V.Y. Bezopasnost jiznedeyatelnosti. Uch.posobie. Rostov-Don.2006
Norxo‘jaev A.Q., Yunusov M.Y. Favqulodda vaziyatlar va muhofaza tadbirlari. –T.: „Universitet”, 2001.
Tojiev M.X., Nigmatov I va b. "Favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi". O‘quv qo‘llanma. –T.: MCHJ., Ta’lim manbai, 2002.
Belov S.V. i dr. "Bezopasnost’ jiznedeyatel’nosti", "Vshaya shkola", -M.: 1999.
Internet saytlari:
www.mintrud.uz.,
www.minzdrav.uz.,
www.mchs.gov.uz.,
www.uznature.uz.,
www.standart.uz.,
www.ohranatruda.ru.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди
№ ___________
«__» ______ 2021 й
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ўқув ишлари бўйича проректор проф. А.С.Солеев ___________
«___» ___________ 2021 йил
|
«ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ»
фанининг
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000 - Гуманитар соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
140000 - Табиий фанлар
|
Таълим йўналиши:
|
5110300 - Кимё ( 4-курс)
|
№
|
Машғулот тури
|
Жами
|
Семестрга ажратилган соат
|
I-семестр
|
II-семестр
|
1
|
Маъруза
|
24
|
|
|
2
|
Амалий
|
26
|
|
|
|
Семенар
|
|
|
|
3
|
Мустақил иш
|
50
|
|
|
4
|
Жами аудитория соати
|
50
|
|
|
5
|
Умумий юклама соати
|
100
|
|
|
Самарқанд 2021
Кириш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғини инсон фаолиятининг барча соҳаларида муҳофазалашда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҲФХ) фани асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Ушбу дастур фан тарихи, ривожи ва истиқболи ҳамда Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, ишлаб чиқариш ва худудий хавфсизлик муаммоларининг инсон ҳаёти хавфсизлигига таъсири масалаларини қамрайди. Зеро ҳозирги вазиятда хавфсиз ҳаётни таъминлаш масалалари энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Чунки техносфераларда ишлаб чиқариш жараёни бузилиши, ишловчилар учун санитария ва гигиена меъёр ва қоидаларини яратилмаслиги, муҳит ривожланишдаги нохуш вазиятларнинг мураккаблашуви, давлатлар ўртасида инсоният ҳаётига хавф-хатар солувчи ҳолатларнинг рўй бериши, инсоният томонидан қўлланилаётган турли заҳарли ва зарарли моддалар ва воситалар кўплаб хавфларни юзага келтириб, инсонларнинг ҳаётий фаолиятига, соғлиғига, атроф-муҳит тозалигига ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шу сабабли ҳам мамлакатимизнинг энг муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалари қаторида аҳоли ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари долзарб ўрин олган. Айнан шу муаммоларнинг ечимини “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани ўрганади.
Дастурни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, адабиётлар рўйхатида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2008 йил 3 сентябрдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган “Аҳолини Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлашга оид йўриқнома”си, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 октябрдаги “Аҳолини Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлашга оид йўриқномани ўқув жараёнига татбиқ этиш тўғрисида”ги 318- сон буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Намунавий ўқув дастури” асос қилиб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |