Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Мавзу: 3.1. Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин ва портлаш



Download 10,11 Mb.
bet114/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Мавзу: 3.1. Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин ва портлаш.
Режа:
1. Ёнғин, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари.
2. Портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари, унга қарши чора-тадбирлар. Портлашнинг салбий таъсирлари.
3. Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти.
Ёнғинлар нафақат халқ хўжалиги объектлари ва атроф муҳитга зарар етказибгина қолмай инсонлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига, уларнинг соғлиғига зарар етишига ва кўплаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи тилсиз ёвдир.
Бу эса ўз навбатида бизга ёнғиндан сақланиш ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларини яхши билиш ҳамда уларни ўзаро узвий боғлай олиш вазифасини юклайди. Ёнғин чиқиш сабабларини, ёнғиннинг олдини олиш ёки ёнғинни қисқа вақт ичида ўчириш усулларини, ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўрганиш барчамизнинг вазифа ва бурчимиздир.
Ёнғинодамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш.
Ёнғиннинг келиб чиқиши учун уч омилнинг бир вақтнинг ўзида бир жойда бўлиши кифоя. Яъни:
ёнувчан модда (қоғоз, ёғоч, нефт маҳсулотлари ва бошқалар);
кислород (оксидловчи);
учқун-аланга (гугурт, учқун, электр симининг қисқа туташуви).
Ёнғин хавфсизлиги асосий тушунчалари:
ёнғин назорати - ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият;
ёнғинлар профилактикаси - ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
ёнғиндан сақлаш хизмати - одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;
ёнғин хавфсизлиги - одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
ёнғин хавфсизлиги талаблари - ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар;
ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши - ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик;
ёнғин-техник маҳсулоти - ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари;
ёнғинга қарши режим - ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;
ёнғинга қарши алоҳида режим - ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш.
Ёнғин ва портлашларнинг асосий сабаблари:
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик;
фуқароларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги;
электр симларининг носозлиги ва электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш;
иситиш воситалардаги носозликлар ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик;
болаларнинг ўт билан ўйнашлари;
қасддан ўт қўйишлар ва бошқа сабаблар.
Кейинги вақтларда юзага келган ёнғинларнинг таҳлили шуни кўрсатдики 35-40 % гача ёнғинлар одамларни ёнғинга нисбатан беписанд муносабатидан, 20-25% гача электр тармоқлари ёки электр асбоблари носозлилигидан, 6-12% гача газ печкаларининг носозлилигидан, 6-10% гача болаларнинг олов билан ўйнаши ва 5-8% гача эса қасддан ўт қўйишдан юзага келмоқда.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish