Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Фаолият хавфсизлигини таъминлаш воситалари



Download 10,11 Mb.
bet41/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Фаолият хавфсизлигини таъминлаш воситалари
Ишловчиларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки олдини олиш учун ҳимоя воситалари қўлланилади.
Ишловчиларнинг ҳимоя воситалари инсон организмига энг маъқул шароитларни яратиш ва қуйидагиларни таъминлаши лозим:
- иш зонасидан хавфли ва зарарли моддалар миқдорини камайтириш, уларнинг таъсирини узоқлаштириш ёки ҳайдаш;
- зарарли омиллар миқдорини белгиланган даражадаги санитар нормагача камайтириш;
- ишловчиларни қабул қилинган технологиялар ва иш шароитларида хамроҳ бўлган зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш;
- технологик жараён бузилганда пайдо бўладиган салбий омиллардан ҳимоя қилиш.
Ҳимоя воситаларини танлаш ҳар бир алоҳида ҳолатларда меҳнат хавфсизлиги талабларига асосан амалга оширилади.
Хавфсизликни таъминлаш принциплари ва усулларини гавдалантиришда ҳар хил ҳимоя воситалари қўлланилади.
Ҳимоя воситаларининг қўлланилиш характери бўйича коллектив ҳимоя воситалари (КҲВ) ва шахсий ҳимоя воситаларига (ШҲВ) бўлинади. Ҳар бири вазифасига кўра синфларга бўлинади.
КҲВ зарарли ва хавфли омилларга боғлиқ ҳолда: шовқиндан, титрашдан. электростатик зарядлардан ҳимоялаш воситаларига синфланади.
ШҲВ асосан ҳимояланадиган инсон аъзоси ёки аъзолар гуруҳига қараб: нафас аъзоларини, қўл, бош, бет (юзни), кўзни ва эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситаларига бўлинади.
КҲВ техник тайёрланишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: тўсиқлар, блокировкалар, тормозлар, сақловчи мосламалар, ёруғлик ва овоз сигналлари, хавфсизлик асбоблари, сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари, автоматик назорат қурилмалари, масофадан бошқариш воситалари, электр жиҳозларини ерга улаш ва ноллаш қурилмалари, шамоллатиш (вентиляция), ёритиш, иситиш, совутиш (кондиционерлаш), изоляциялаш, герметизациялаш воситалари киради.
Шахсий ҳимоя воситаларига: гидроизоляция костюмлари, скафандрлар, противогазлар, респираторлар, пневмошлемлар, пневмомаскалар, ҳар хил турдаги махсус кийим ва пойафзаллар, тутгичлар, қўлқоплар, каскалар, шлемлар, шапкалар, шляпалар, шовқинга қарши шлемлар, қулоққа қўйгичлар (вкладишлар), ҳимоя кўзойнаклари, сақлагувчи белбоғлар, ҳимояловчи дерматологик (кремлар) воситалар ва бошқалар киради.
Мавзу 1.2. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари
Режа:
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари.
2. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизими, хавфсизликни таъминлашга оид тадбирларини режалаштириш ва уларни молиялаштириш.
3. Фаолият хавфсизлиги қонун-қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш тизими, қоида ва талабларни бузганлик учун жавобгарлик.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир фуқаронинг бурч ва масъулияти соҳага тегишли ҳуқуқий-меъёрий хужжатларни билиш ва ҳаётга тадбиқ этишдан иборатдир.
Мазкур масала, Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати даражасигача кўтарилишида ҳам айнан шу мақсад, яъни ҳуқуқий маданиятни юксалтириш назарда тутилган.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадига йўналтирилган меъёрий хужжатлар аҳоли муҳофазасининг ҳуқуқий асосини ташкил этади.
Ҳар қандай мамлакатнинг демократик ва инсонпарварлик хусусиятларидан бири шу давлатдаги инсонга бўлган муносабат, инсон ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг саломатлиги йўлидаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиши ва жорий этиши билан ўлчанади.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш фуқароларимизнинг хавфсиз турмуш ва меҳнат фаолиятини таъминлаш демакдир.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, қулай атроф муҳитни сақлашга қаратилган қонунларни билиш ва уларга амал қилиш, қонун талаблари ва қоидаларига эътиборни кучайтириш, нафақат тарғиб қилиш, балки ижросини таъминлаш орқали юксак фуқаролик масъулияти адо этилади.
Асосий қонунимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (1992 йил 8 декабрда қабул қилинган) иккинчи бўлимида фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари алоҳида белгилаб қўйилган.
Хусусан, 37-моддада “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади”, 38-моддада эса “Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш ҳақи ва вақт тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади”, деб қайд этилган.
Республикамизда ишлаб чиқариш усуллари, мулк шаклидан қатъий назар меҳнатни муҳофаза қилишни илмий асосда ташкил этишни тартибга солиш, ҳамда фуқароларнинг соғлиғини ва меҳнатни муҳофаза қилишини таъминлаш мақсадида 1993 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ, ўн иккинчи сессиясида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонун 5 та бўлим, 29 моддадан иборат:

  1. Умумий қоидалар.

  2. Меҳнатнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш.

  3. Ишловчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқларини руёбга чиқаришдаги кафолатлар.

  4. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати.

  5. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларни бузганлик учун жавобгарлик.


Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish